toggle_night_mode
Ҳужжат 17.09.2024 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ҳамда ўқувчиларига таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 27 майдаги ПФ-82-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда олий ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талаба ва ўқувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш;
олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредитини ажратиш амалиётини жорий этиш.
2. Белгилансинки, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимида, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 16 сентябрь,
579-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 июндаги 389-сон қарорида:
«Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«, Тошкент давлат иқтисодиёт университети» ҳамда «(кейинги ўринларда — муассислар)» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Филиал ректори Филиал муассислари (кейинги ўринларда — муассислар) томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;
тўртинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги 8 — 11 хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Филиалга абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси амалдаги қонунчиликка, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети (кейинги ўринларда — Университет) томонидан белгиланган талаб, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Филиалнинг битирувчиларига:
Университет таълим дастурлари бўйича таълим олганда, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги Филиал дипломи;
Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандарти асосида таълим олганда, Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади»;
ўнинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 9-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг васийлик кенгаши
ТАРКИБИ

1.

А.И. Икрамов

Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори, Васийлик кенгаши раиси

2.

Юсуф Саринай

Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқининг Иқтисодиёт ва технологиялар университети ректори, Васийлик кенгаши ҳамраиси

3.

Д.А. Вахабов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

4.

С.М. Бузрукхонов

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари

5.

Олган Бекар

Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси (келишув асосида)

6.

Али Риза Тазжан

Туркиянинг Ҳамкорлик ва мувофиқлаш агентлигининг (TIKA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари (келишув асосида)

7.

О.Р. Рижиченко

«U-ENTER» инновацион тадбиркорлик маркази директори

8.

Волкан Гюлдермез

«Ziraat Bank Uzbekistan» АЖ бошқаруви раиси

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги ва 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банднинг биринчи хатбошисидан ва 3-банднинг биринчи хатбошисидан «, сиртқи ва кечки» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 21 — 23-бандлар билан тўлдирилсин:
«21. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average):
«3» дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади, бунда кредит тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи талаба томонидан тўлангандан кейин ажратилади;
«3» ва ундан юқори бўлган тақдирда ва (ёки) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг таълим олаётган аъзолари учун таълим кредити тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади.
22. Жорий ўқув йили учун таълим кредитини олмоқчи бўлган талабанинг фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average) аввалги ўқув йили якуни бўйича «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимидан олинади.
23. Талабанинг фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average) кўрсаткичи ва тегишли маълумотлари «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизими, тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари эса «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Бунда нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари талабаларининг тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари уларнинг ахборот тизимларини «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизимига интеграция қилиш ёки мазкур ахборот тизимидан фойдаланиш орқали шакллантирилади»;
5-банднинг олтинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги, 6-банднинг учинчи хатбошисидаги, 8 ва 9-бандлардаги, 11-банднинг учинчи хатбошисидаги, 14-банддаги, 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 16, 17, 25, 30 ва 31-бандлардаги ҳамда 32-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-боб қуйидаги мазмундаги 171 — 174-бандлар билан тўлдирилсин:
«171. Тўлов-контракт шартномасини олиш учун:
олий таълим ташкилоти талабаси «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали;
профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари эса «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизими орқали ариза юборади.
172. Аризани олий таълим ташкилоти «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали, профессионал таълим ташкилоти «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизими орқали кўриб чиқади.
Кредит олувчи олий таълим ташкилотининг талабаларни ўқишга қабул қилиш ёки ўқишни давом эттириш бўйича тегишли ички тартиб ёки қоидаларига (кейинги ўринларда — ички тартиб қоидалар) мувофиқ деб топилганда:
биринчи босқичга тавсия этилган кредит олувчини «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказади ҳамда белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди;
иккинчи ва ундан юқори босқич талабаси билан белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди.
Кредит олувчи ички тартиб ёки қоидаларга мувофиқ эмас деб топилганда, унга тўлов-контракт шартномасини тақдим этиш рад этилганлиги ҳақида асослантирилган сабабларни кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда хабардор қилади.
Кредит олувчи профессионал таълим ташкилотининг ички тартиб ёки қоидаларига мувофиқ деб топилганда:
биринчи босқичга тавсия этилган кредит олувчини «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказади ҳамда белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди;
иккинчи ва ундан юқори босқич ўқувчиси билан белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди.
Кредит олувчи ички тартиб ёки қоидаларга мувофиқ эмас деб топилганда, унга тўлов-контракт шартномасини тақдим этиш рад этилганлиги ҳақида асослантирилган сабабларини кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда хабардор қилади.
173. Кредит олувчи таълим кредити олиш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига «Ягона интерактив давлат хизматлари» (my.gov.uz) портали, «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизими ёки тўғридан-тўғри мурожаат қилади.
174. Кредит олувчи томонидан таълим кредитини олиш учун тўғридан-тўғри тижорат банкига мурожаат қилинганда, тижорат банки улар учун очилган «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали таълим кредити олиш тўғрисидаги аризани шакллантиради.
Бунда тижорат банки ўзининг ички тартиб қоидаларидан келиб чиқиб, кредит олувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш учун розилигини олади ва «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизимида розилиги олинганлигини кўрсатиб ўтади»;
18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун тўғридан-тўғри тижорат банкига мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таълим олиши учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 18 августдаги 457-сон қарорида:
а) 1-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи, учинчи ва бешинчи хатбошилардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «, сиртқи ва кечки» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «, сиртқи ва кечки» сўзлари чиқариб ташлансин;
номидаги, 1-банднинг биринчи хатбошисидаги, 6-банднинг олтинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги, 7-банднинг учинчи хатбошисидаги, 9 ва 10-бандлардаги, 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 13 ва 27-бандлардаги, Низомга илованинг илова белгиси ҳамда матнидаги тегишли келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 21 ва 23-бандлар билан тўлдирилсин:
«21. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average):
«3» дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади, бунда кредит тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи талаба томонидан тўлангандан кейин ажратилади;
«3» ва ундан юқори бўлган тақдирда ҳамда/ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларнинг таълим олаётган аъзолари учун таълим кредити тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади.
22. Жорий ўқув йили учун таълим кредити олмоқчи бўлган талабанинг фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average) аввалги ўқув йили якуни бўйича «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимидан олинади.
23. Талабанинг фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average) ва тегишли маълумотлари «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимида, тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари эса «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Бунда нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари талабаларининг тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари уларнинг ахборот тизимларини «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизимига интеграция қилиш ёки мазкур ахборот тизимидан фойдаланиш орқали шакллантирилади»;
3-банднинг биринчи хатбошисидаги «, сиртқи ва кечки» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 151 — 154-бандлар билан тўлдирилсин:
«151. Тўлов-контракт шартномасини олиш учун:
олий таълим ташкилоти талабаси «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали;
профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари эса «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизими орқали ариза юборади.
152. Аризани олий таълим ташкилоти «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали, профессионал таълим ташкилоти «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизими орқали кўриб чиқади.
Кредит олувчи олий таълим ташкилотининг талабаларни ўқишга қабул қилиш ёки ўқишни давом эттириш бўйича тегишли ички тартиб ёки қоидаларига (кейинги ўринларда — ички тартиб ёки қоидалар) мувофиқ деб топилганда:
биринчи босқичга тавсия этилган кредит олувчини «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказади ҳамда белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди;
иккинчи ва ундан юқори босқич талабаси билан белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди.
Кредит олувчи ички тартиб ёки қоидаларга мувофиқ эмас деб топилганда, унга тўлов-контракт шартномасини тақдим этиш рад этилганлиги ҳақида асослантирилган сабабларни кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда хабардор қилади.
Кредит олувчи профессионал таълим ташкилотининг ички тартиб ёки қоидаларига мувофиқ деб топилганда:
биринчи босқичга тавсия этилган кредит олувчини «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказади ҳамда белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди;
иккинчи ва ундан юқори босқич ўқувчиси билан белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди.
Кредит олувчи ички тартиб ёки қоидаларга мувофиқ эмас деб топилганда, унга тўлов-контракт шартномасини тақдим этиш рад этилганлиги ҳақида асослантирилган сабабларини кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда хабардор қилади.
153. Кредит олувчи таълим кредити олиш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига «Ягона интерактив давлат хизматлари» (my.gov.uz) портали, «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизими ёки тўғридан-тўғри мурожаат қилади.
154. Кредит олувчи томонидан таълим кредитини олиш учун тўғридан-тўғри тижорат банкига мурожаат қилинганда, тижорат банки улар учун очилган «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали таълим кредити олиш тўғрисидаги аризани шакллантиради.
Бунда тижорат банки ўзининг ички тартиб қоидаларидан келиб чиқиб, кредит олувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш учун розилигини олади ва «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизимида розилиги олинганлигини кўрсатиб ўтади;
16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун тўғридан-тўғри тижорат банкига мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)