2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Мамлакатимизда экологик туризмни ривожлантириш учун янада кулай шароитлар яратиш, соҳага қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, модулли меҳмонхоналарни ташкил қилишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тоғли ва чекка ҳудудларда туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 декабрга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) бир марталик субсидия ажратилади;
субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўм миқдорида белгиланади. Бунда субсидия миқдорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарори талабларини инобатга олган ҳолда аниқлик киритилади.
субсидия олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби;
субсидия ажратишни рад этиш асослари;
субсидия сифатида ажратилган маблағларни тадбиркорлик субъектларига ўтказиш тартиби.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
3. Белгилансинки:
модулли меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши лозим;
ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, ажратилган субсидия модулли меҳмонхона фаолият юритган даврга мутаносиб равишда чегирилган ҳолда, қолган маблағлар тадбиркор томонидан Жамғармага қайтарилиши шарт. Бунда Жамғармага қайтариладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъекти томонидан ўн иш кунида Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим;
маблағлар Жамғармага белгиланган муддатда ёки тўлиқ қайтарилмаган тақдирда, Туризм қўмитаси белгиланган тартибда уларни ундириш чораларини кўради.
4. Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Туризм қўмитаси томонидан давлат хизматини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича унинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 сентябрь,
572-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 572-сон қарорига
ИЛОВА
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 декабрга қадар тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда — тадбиркор) томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
модулли меҳмонхона — монтаж ва демонтаж қилиш имкониятига эга конструкциялар ҳамда мустаҳкам металл каркасдан (рамкадан) тайёрланган, камида бир ёки ундан ортиқ модуллардан иборат бўлган, ҳар бир хонаси белгиланган стандартга мувофиқ жиҳозланган тўлақонли меҳмонхона;
субсидия — тадбиркорга модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Жамғармадан бир марта ажратиладиган маблағлар.
3. Модулли меҳмонхонани сертификатлаштириш ва унга юлдуз тоифаси (категория) бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
4. Субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар ажратилади (реконструкция қилиш бундан мустасно).
5. Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади. Бунда:
субсидия миқдорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарори талабларини инобатга олган ҳолда аниқлик киритилади;
меҳмонхонада ҳар бир жой учун камида 4,5 квадрат метр майдон ажратилган бўлиши лозим.
қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги;
модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ерни ижарага олиш ҳужжатлари онлайн-аукцион савдолари орқали тақдим қилинган бўлса) мавжудлиги.
7. Субсидия Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш, уни кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш тартиби
8. Тадбиркор ёки унинг вакили (ариза берувчи) субсидия олиш учун давлат хизматлари марказига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.
9. Ариза ариза берувчи томонидан идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқланади.
Ариза ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ариза берувчининг электрон рақамли имзоси талаб этилмайди.
10. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунида унинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади.
11. Қўмита ариза берувчининг аризасини ўрганиш даврида қуйидаги ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали реал вақт режимида олади:
юридик шахс бўлган тадбиркорнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), унинг рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи, СТИР ва тижорат банкидаги ҳисобварағи реквизитлари;
12. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асослари аниқ кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунида давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали ариза берувчига юборади.
13. Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, модулли меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси (мавжуд бўлса), хоналар фонди, ўринлар сони, жойлашган жойи ва кадастр рақами, субсидия олаётган тадбиркор (юридик шахс) номи, СТИР ва тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
14. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
аризада Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки нотўғри кўрсатилганлиги;
ариза берувчи ва меҳмонхона Низомнинг 4 — 6-бандларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги.
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
15. Ариза берувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан ўттиз иш куни ичида қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
16. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб етти иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
17. Низомнинг 15-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
18. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида Қўмита тадбиркорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказиб беради.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Субсидия бериш учун Жамғарма ҳисобидан маблағ ажратилган тадбиркорлар реестри Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
20. Тадбиркор субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
21. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг тадбиркорга етказилиши учун масъул ҳисобланади.
22. Модулли меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши лозим.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, ажратилган субсидия модулли меҳмонхона фаолият юритган даврга мутаносиб равишда чегирилган ҳолда, қолган маблағлар тадбиркор томонидан Жамғармага қайтарилиши шарт. Бунда Жамғармага қайтариладиган маблағлар Қўмитанинг қарорига мувофиқ тадбиркор томонидан ўн иш кунида Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим.
Маблағлар Жамғармага белгиланган муддатда ёки тўлиқ қайтарилмаган тақдирда, Қўмита белгиланган тартибда уларни ундириш чораларини кўради.
23. Тадбиркор Қўмитанинг қарори ёки унинг ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
24. Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XV боби, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Тадбиркор ёки унинг вакили (ариза берувчи)
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш мақсадида субсидия олиш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Туризм қўмитасига ариза тақдим этади.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра
2-босқич
Туризм қўмитаси
1. Аризани жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади, зарур маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими орқали тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан сўраб олади.
15 иш кунида
2. Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда давлат хизматлари маркази ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
1 иш кунида
3-босқич
Тадбиркор ёки унинг вакили (ариза берувчи)
1. Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этади.
2. Тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали Туризм қўмитасига такроран мурожаат қилади.
30 иш кундан кўп бўлмаган муддатда
4-босқич
Туризм қўмитаси
Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади.
7 иш кунида
5-босқич
Туризм қўмитаси
Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда тадбиркорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.