Имконияти чекланган ёшларнинг мактабдан ташқари қўшимча таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун бошқа тенгдошлари билан тенг имкониятлар яратиш ҳамда уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош кадр бўлиб етишиб чиқишларини ва жамиятга интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг имконияти чекланган ёшларга инклюзив шароитда бошқа тенгдошлари билан биргаликда профессионал таълим бериш мақсадида Агентлик муассислигида давлат таълим муассасаси шаклидаги «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
имконияти чекланган ёшларни жамиятга интеграция қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш, ҳар томонлама мослашув учун инклюзив шароит яратиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш;
инклюзив таълим тизимини ривожлантириш, имконияти чекланган ёшларни таълим олиш ва касбга ўргатиш ҳамда уларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
илғор хорижий тажриба асосида имконияти чекланган ёшларни бошқа тенгдошлари билан биргаликда халқаро стандартлар асосида бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурларида ўқитиш;
инклюзив шароитда имконияти чекланган ёшларнинг бошқа тенгдошлари билан биргаликда ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда профессионал таълим муассасалари учун инклюзив ўқув дастурлари ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этишга кўмаклашиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида ташкил этилган ўқувчиларни касбга ўқитиш курсларига услубий ёрдам кўрсатиш ва касбий таълим бериш жараёнини мувофиқлаштириш.
Бунда Марказга ушбу бандда назарда тутилган асосий вазифаларни бажариш доирасида ишлаб чиқилган товар ва хизматларни бюджет ташкилотлари ҳамда устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларига тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиш ва хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.
Агентлик директорига Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
4. Белгилансинки:
а) Марказ фаолияти бўйича:
таълим жараёнига бошланғич профессионал таълим ёшидан 30 ёшгача ҳамда тўгаракларга 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар жалб этилади. Бунда таълим олувчиларнинг камида 30 фоизини имконияти чекланган шахслар ташкил этади;
Марказда гуруҳлар камида 12 нафар ўқувчилардан шакллантирилади. Бунда зарур ҳолларда буюртмачиларнинг таклифлари асосида гуруҳдаги ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлиши мумкин;
Марказнинг штат бирликлари санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган штатлар ҳисобидан шакллантирилади;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
педагог кадрлар ҳамда соҳа бўйича мутахассислар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этилади;
Марказ педагог кадрларининг ўқув юкламасини ҳамда бошқа мутахассислар меъёрларини Агентлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда белгилайди;
Марказ томонидан профессионал таълим дастурларини тамомлаган ёшларга давлат намунасидаги диплом ҳамда тўгарак битирувчиларига сертификат берилади;
б) Марказ ходимлари бўйича:
марказ раҳбари, педагог кадрлари ва бошқа ходимлари меҳнатига профессионал таълим тизимидаги меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва шартлари асосида ҳақ тўланади;
машғулотларни ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш дарс берувчининг илмий даражаси ва унвони, малака тоифасидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда ҳисобланади;
Марказда таълим-тарбия жараёни билан бевосита шуғулланувчи раҳбар ходимлар, педагогик ходимлар, психологлар, ижтимоий ходимлар, мутахассислар, ишлаб чиқариш таълими усталари, меҳнат таълими ўқитувчилари ва ёрдамчи тарбиячиларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида, қолган барча ходимларнинг лавозим маошларига 50 фоиз миқдорда бюджет маблағлари ҳисобидан устамалар тўланади;
Марказнинг барча ходимларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳар ойлик 200 фоизгача ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдорида устама ҳақи тўланиши мумкин.
5. Марказ ҳузурида таркибида кенгаш раиси, раис ўринбосари ва бошқа аъзолардан иборат 11 кишилик «International inclusive hub» таянч инклюзив профессионал таълим марказининг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Васийлик кенгаши ташкил этилсин.
«International inclusive hub» таянч инклюзив профессионал таълим марказининг Васийлик кенгаши таркиби ва кенгаш тўғрисидаги низом Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
6. Марказга:
ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибалари ва халқаро таълим дастурларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режаси ва фан дастурлари асосида таълим жараёнини ташкил этишга;
Марказ фаолият турлари бўйича товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотишдан тушадиган маблағларни ходимлар ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда Марказ фаолиятини ривожлантириш учун сарфлашга рухсат этилсин.
7. Марказнинг фаолияти учун зарур бўлган хорижий консалтинг ташкилотлари, халқаро ва маҳаллий эксперт ва мутахассислар Агентлик томонидан жалб этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.04.00.00 Бюджет тизимининг умумий қоидалари]
8. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Давлат бюджети маблағлари;
Марказда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни сотишдан тушган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
9. Белгилансинки:
Марказ фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар 2024 йилда санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни мақбуллаштириш ҳисобидан бўшайдиган маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Агентлик учун ажратилган маблағлар доирасида, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Марказга 1 та микроавтобусни сақлаш учун лимит ажратилади.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда АТ «Алоқабанк»нинг (кейинги ўринларда — Банк) бошқарув органлари йиғилишларида:
Банкка тегишли Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, «Навниҳол» МФЙ Тепамасжид кўчасидаги 4-уйда жойлашган «IT-PARK» ҳудудидаги бинонинг 8 ва 9-қаватларини барча зарур жиҳозлар билан биргаликда (кейинги ўринларда — активлар) вақтинча текин фойдаланиш ҳуқуқи билан Марказга бериш;
активларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни (коммунал хизматлар, телекоммуникация, жорий ва капитал таъмирлаш, тозалаш ва бошқа хизматлар учун тўловлар) Банк томонидан қоплаш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.
Белгилансинки, Банк томонидан активларни Марказга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилганда, ушбу активлар Банк учун солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 август,
518-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорига 1-ИЛОВА
Изоҳ. Агентлик томонидан таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.