Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш, уларга менежерлик сертификатини бериш ва номзодларни лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига юқори малакали, замонавий бошқарув кўникмаларига эга бўлган кадрларни тайинлаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
1. 2025 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда — ташкилот) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий қилинсин.
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
а) 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган ташкилот директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устамалар тўланади;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан ташкилот директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади.
Бунда ташкилот директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган ва ушбу кичик банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган номзодлар захирасига киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади;
в) Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодлар учун тарбия жараёнларини самарали бошқариш бўйича контент материалларини ишлаб чиқишда кўмаклашади.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
менежерлик ўқув курсини ташкил этиш тартиби;
номзодларга сертификат бериш учун якуний синовларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби.
4. Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 август,
531-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 531-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — ташкилот) директори лавозимига номзодларни (кейинги ўринларда — номзодлар) менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом асосида менежерлик сертификатига эга бўлган номзодларга ташкилот директори лавозими учун танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Ташкилотларда фаолият юритаётган директорлар (кейинги ўринларда — директорлар) ҳар 5 йилда бир маротаба ушбу Низом талабларига мувофиқ менежерлик сертификатини олиши талаб этилади.
3. Номзодларнинг бошқарув соҳасига оид билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича давлат намунасидаги менежерлик сертификати электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади.
4. Мазкур Низом талаблари нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
менежерлик ўқув курси (кейинги ўринларда — ўқув курси) — номзодларни тайёрлаш учун тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ишлаб чиқилган машғулотлар тизими;
махсус портал — Вазирликнинг номзодларни рўйхатдан ўтказиш, ўқув курси талаблари ва муддатлари ҳақида ҳамда ўқув курси билан боғлиқ бошқа маълумотлар жойлаштириладиган электрон дастурий тизими;
ўқув дастури — ҳар бир ўқув мавзусининг мазмуни, машғулот шакли, тингловчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳажми белгилаб берилган ҳужжат;
якуний синов — ўқув курси охирида ўтказиладиган якуний назорат, амалий топшириқлар ижросини баҳолаш жараёни.
2-боб. Ўқув курсларини ташкил этиш
6. Ўқув курслари ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
7. Ўқув курслари Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) томонидан ташкил этилади.
8. Ўқув курслари тўғрисидаги маълумотлар махсус порталга жойлаштирилади.
9. Номзодлар махсус портал орқали электрон шаклда рўйхатдан ўтади ҳамда ўқув курсида ўқиш учун ариза топширади.
Бунда номзодлар камида бакалавр даражасига ҳамда ташкилот директорлари учун белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
10. Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга бўлган номзодлар ўқув курсида ўқимасдан сертификат олиш бўйича якуний синов жараёнларида иштирок этишлари мумкин.
Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув ихтисослиги бўйича илмий даражага эга бўлган номзодлар учун сертификат уларнинг аризасига асосан тўғридан-тўғри берилади.
11. Аризалар календарь йил давомида узлуксиз қабул қилинади.
12. Ўқув курсларига жалб этилган номзодлар рўйхати уларнинг аризалари асосида Институт томонидан шакллантирилади ҳамда тасдиқланади.
13. Номзодлар ўқув курсларида улар билан Институт ўртасида тузилган шартнома асосида ўқитилади ҳамда баҳоланади.
14. Ўқув курслари 20 — 30 нафар тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.
Тингловчилар контингенти етарли бўлмаган тақдирда, шу жумладан, рус тилида дарс ўтиладиган гуруҳларда тингловчилар сони, истисно тариқасида, камида 15 нафар этиб белгиланиши мумкин.
15. Ўқув курсларида ўқиш талабини билдирган номзодлар ва директорлар хоҳиш ҳамда истакларидан келиб чиққан ҳолда, навбатдан ташқари ўқув курслари ташкил этилиши мумкин.
Навбатдан ташқари ўқув курсида ўқитиш тўлов миқдори Институт томонидан белгиланади ва бунда ўқиш талабини билдирганлар номзод сифатида ўқув курсларида иштирок этади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
16. Директорларнинг ўқув курсларида иштирок этиши бўйича режа-тақсимот ҳар йили 1 декабрга қадар Институт томонидан шакллантирилади ҳамда Вазирлик томонидан тасдиқланади.
17. Ўқув курсларининг ўқув режаси ва дастурлари Институт томонидан ишлаб чиқилади, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан экспертизадан ўтказилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
18. Ўқув курсларининг давомийлиги 144 соатни ташкил қилиб, бир ой давомида ўқитилади. Курсдаги аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
19. Ўқув машғулотлари назарий, амалий ва ташкилот амалиётидан иборат бўлади. Назарий ва амалий машғулотлар Институтда, ташкилот амалиёти эса ташкилот ҳамда таълим бошқарувини амалга оширадиган ташкилотларда ўтказилади.
20. Номзодларнинг ихтиёрий танлови асосида ўқув курслари ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган (масофавий, онлайн) ҳолда ташкил этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар]
ўқув интизомини ва ички тартиб-қоидаларни бузганлиги учун;
ўқув курсидаги дарс машғулотларини узрли (касаллиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, яқин қариндошининг вафоти) сабабларсиз 18 соат ва ундан ортиқ қолдиргани учун;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
номзодга нисбатан суд ҳукми асосида;
вафот этганлиги сабабли.
22. Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган номзодлар сертификат бериш бўйича якуний синовларга қўйилади.
3-боб. Ўқув курсларини молиялаштириш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
23. Ўқув курсларида бир нафар номзод учун ўқитиш харажатларининг тўлов миқдори асосланган калькуляциясига мувофиқ Вазирлик билан келишилган ҳолда Институт томонидан тасдиқланади.
Бунда молия йили давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолларда, бир нафар номзод учун тўлов миқдори қайта кўриб чиқилиши мумкин.
24. Тасдиқланган ўқитиш харажатлари учун тўлов миқдори номзодлардан ундирилади ва ушбу маблағлар Институтнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
Ишдан ажралган ҳолда ўқув курсларда иштирок этиш учун номзодларнинг ўқиш даврида уларнинг иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинмайди ва сафар харажатлари қоплаб берилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.04.00.00 Бюджет тизимининг умумий қоидалари]
25. Режа-тақсимотга киритилган директорларни ўқитиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Вазирликка ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан Институтнинг харажатлар сметасида назарда тутилган ҳолда амалга оширилади.
26. Директорларнинг ўқув курсига жалб этиладиган профессор-ўқитувчиларнинг сонини белгилашда, Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар сони нисбатининг чекланган нормативлари қўлланилади.
27. Директорларнинг ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинади.
28. Ишдан ажралган ҳолда ўқув курсларида иштирок этиш учун юборилган директорлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар уларнинг асосий иш жойидан қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 92-сонли буйруғи билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2730, 19.11.2015 й.).
29. Директорлар биринчи марта менежерлик сертификатини олгандан сўнг кейинги менежерлик ўқув курсларида ўқиш ва менежерлик сертификатини олишда номзод сифатида иштирок этади.
Бунда 2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
4-боб. Номзодларга сертификат бериш учун якуний синовларни ташкил этиш ва ўтказиш
30. Номзодлар учун якуний синовларни ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, синовларни ўтказиш, уларнинг натижаларини эълон қилиш Институт томонидан амалга оширилади.
Институт якуний синов ўтказиладиган сана ва жой тўғрисидаги маълумотни махсус портал орқали номзоднинг шахсий кабинетига юборади.
32. Агар номзод турли сабабларга кўра якуний синовда иштирок эта олмайдиган бўлса, Институтга якуний синов ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ёзма ёки электрон шаклда мурожаат этиши лозим.
Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) якуний синовларда қатнаша олмаган номзод якуний синов бошланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни Институтга бевосита ёки электрон шаклда тақдим этиши лозим.
Бунда номзоднинг навбатдаги якуний синовга киритилиши таъминланади.
33. Якуний синов топшириқлари Вазирлик томонидан тасдиқланган дастурлар асосида Институт томонидан етакчи олимлар ва малакали мутахассислар, шунингдек, нодавлат ташкилотлар вакилларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади.
34. Ишлаб чиқилган якуний синов топшириқлари асосида Институт томонидан якуний тест ва кейс саволлари базаси шакллантирилади.
35. Якуний синовлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади.
36. Номзодлар учун якуний синовлар уларнинг бевосита иштирокида махсус жиҳозланган хоналарда электрон шаклда ўтказилади.
37. Якуний синовлар 25 та тест, кейс ҳамда амалий топшириқлардан иборат бўлади.
38. Тест синовлари учун 50 балл, кейс топшириқлари учун 10 балл ва амалий топшириқлар учун 40 балл (жами 100 балл) берилади.
70 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган номзодлар якуний синовни муваффақиятли топширган ҳисобланади ва уларга сертификат берилади. Бунда номзодлар ҳар бир йўналиш бўйича камида 50 фоиз балл йиғиши талаб этилади.
Тест синовлари ва кейс топшириқларини бажариш учун жами 80 дақиқа вақт берилади.
Амалий топшириқлар номзод томонидан ижодий иш шаклида тақдим этилади ва имтиҳон комиссияси томонидан баҳоланади.
Амалий топшириқларни баҳолаш ва имтиҳон комиссиясини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
39. Белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар бир йил ичида навбатдаги битта якуний синовда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Биринчи марта якуний синовдан ўта олмаган директорлар икки ой ичида бир марта якуний синовда иштирок этиши мумкин. Ушбу муддат ичида якуний синовда иштирок этмаган ёки иккинчи якуний синовда ҳам белгиланган баллни тўплай олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.
Номзодлар ва директорлар навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун махсус портал орқали электрон шаклда ариза беради.
Навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун номзодлар ва директорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Иккинчи марта ҳам якуний синовларда белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар қайта ўқув курсида ўқиганидан сўнг якуний синовларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
40. Номзодлар якуний синовларни топширишга паспорт (идентификация ID-картаси) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида қўйилади.
Паспорти (идентификация ID-картаси) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжати бўлмаган ёхуд тест синовига кечиккан номзодлар тест синовига келмаган деб ҳисобланадилар ва навбатдаги тест синовини топширишга рухсат этилган номзодлар рўйхатига ўтказилади.
41. Номзод узрсиз сабабга кўра якуний синовда иштирок этмаган бўлса, у якуний синовдан ўтмаган ҳисобланади.
42. Якуний синовлар жараёнида холис кузатувчиларнинг иштирок этишига рухсат берилади.
Бунда холис кузатувчилар сифатида Вазирлик тизимидаги масъул ходимлар, нодавлат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.
44. Якуний синов вақтида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан, маълумот ва махсус адабиётдан фойдаланиш, сўзлашиш, ўзаро ахборот алмашиш, алоқа воситалардан фойдаланиш, синов материаллари ёки уларнинг мазмунига оид бўлган маълумотларни олиб чиқиш тақиқланади.
Мазкур талабларни бузган номзодлар синовни топширмаган деб ҳисобланади ва уларнинг кўрсатган натижалари баҳоланмайди.
45. Якуний синовни ўтказиш жараёни видеоёзувда қайд қилинади. Видеоёзув Институтда бир йил давомида сақланади.
46. Номзодларнинг якуний синов натижалари синовлар ўтказилган куни махсус портал орқали эълон қилинади.
47. Сертификат 5 йил давомида амал қилади. Номзодлар сертификатнинг амал қилиш муддати давомида амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида қайта менежерлик сертификатини олиш бўйича якуний синовларда иштирок этишлари мумкин.
48. Институт менежерлик сертификатларининг электрон ҳисобини юритиш юзасидан жавобгар ҳисобланади.
49. Якуний тест синовлари ва кейс топшириқлари базасини шакллантириш, синовларни ташкил этиш ва ўтказиш Вазирлик белгилайдиган тизим ташкилоти томонидан амалга оширилиши мумкин.
Бунда якуний тест синовлари ва кейс топшириқларини ўтказиш учун Институт томонидан Вазирлик томонидан белгиланадиган тизим ташкилотига якуний синовларда иштирок этган ҳар бир номзод учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида маблағлар ўтказилади.
5-боб. Якуний синов натижалари юзасидан апелляция бериш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
50. Якуний синов натижаларидан норози бўлган номзодлар натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб беш иш куни мобайнида апелляция комиссиясига махсус портал орқали электрон шаклда ариза (шикоят) беришлари мумкин.
51. Апелляция комиссияси якуний синов бошлангандан кейин икки кун ичида Институт ректорининг буйруғи асосида 5 ёки 7 нафардан иборат таркибда тузилади.
55. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.
56. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.
57. Апелляция комиссияси томонидан номзоднинг мурожаати кўриб чиқилгандан сўнг хулосалаш жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.
58. Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
тўпланган балларни ўзгаришсиз қолдириш;
тўпланган балларни ўзгартириш;
якуний синовни қайта ўтказиш.
59. Апелляция комиссияси қарори нусхаси ариза (шикоят) берувчига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан уч кун муддатда махсус портал орқали тақдим этилади.
60. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
Номзодлар апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Институтнинг сертификат бериш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами;
ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами;
берилган санаси;
амал қилиш муддати.
63. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги маълумотларни махсус портал орқали текшириш имконияти яратилади.
7-боб. Номзодларни саралаш ва лавозимга тайинлаш
64. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ташкилот директори вакант лавозими учун «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда беш иш куни муддатга эълон беради.
65. Ташкилот директори вакант лавозимига очиқ танлов учун келиб тушган номзодларнинг ҳужжатлари ҳудудий бошқармалар томонидан икки иш куни давомида кўриб чиқилади ва ташкилот директори вакант лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини тегишли ташкилотнинг Кузатув кенгашига тақдим этади.
66. Кузатув кенгаши икки иш куни давомида ташкилот директори вакант лавозимига тақдим этилган номзодларни сайлаш юзасидан йиғилиш ўтказади ва бир нафар номзодни овоз бериш йўли билан сайлайди.
Йиғилиш якуни бўйича баённома расмийлаштирилади ва баённома ҳамда номзоднинг ҳужжатлари тегишли ҳудудий бошқармага етказилади.
67. Ҳудудий бошқарма номзоднинг ҳужжатларини ўрганиш натижаси бўйича икки иш куни давомида номзод билан меҳнат шартномасини тузади ҳамда ташкилот директори лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради.
68. Институт томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотларнинг махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
69. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
70. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўқув курсларини ташкил этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Номзодлар
1. Менежерлик ўқув курсларида ўқиш учун махсус портал орқали рўйхатдан ўтади.
Доимий
Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
2. Менежерлик ўқув курсларида ўқиш учун рўйхатдан ўтган номзодлар билан шартномалар тузади.
Доимий
2-босқич
Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
1. Шакллантирилган рўйхат асосида номзодлар ва директорлар учун менежерлик ўқув курсларини ўтказиш жадвалини тасдиқлайди ва эълон қилади.
Ўқув курси бошида
2. Номзодлар ва директорлар учун менежерлик ўқув курсларини ташкил этади.
Ҳар ой давомида
3. Номзодлар ва директорларни тасдиқланган дастурлар асосида ўқитади.
Ўқув курси давомида
4. Менежерлик ўқув курслари учун якуний синовни ўтказиш жадвалларини тасдиқлайди ва муваффақиятли иштирок этган номзодлар ва директорларни якуний синовларга йўналтиради.
Ўқув жараёни якунида
3-босқич
Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
3. Синов натижаларига кўра менежерлик ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган QR-код қўйилган менежерлик сертификатини беради.
Ҳар ўқув курси якунида
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодлар учун менежерлик сертификатининг давлат намунаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 531-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг
ТУЗИЛМАСИ
Илмий кенгаш
Директор
Илмий котиб
Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари
Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари
Бош ҳисобчи
Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис
Миллий тарбия, мутафаккирлар ва жадидларнинг педагогик таълимотлари илмий-тадқиқот бўлими
«Тарбиявий ишлар методикаси» журнали, «Физика, математика ва информатика» илмий-методик журнали, «Узлуксиз таълим» илмий-методик журнали**
Илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш илмий-тадқиқот бўлими
3
Миллий тарбиянинг рақамли педагогик таъминоти илмий-тадқиқот бўлими
3
Изоҳ: Ходимларнинг умумий чекланган сони — 33 нафар, шундан, маъмурий бошқарув ходимлари — 8 нафар, илмий ходимлар — 20 нафар.
* Маъмурий бошқарув ходимлари — 2 нафар ва илмий ходимлар — 3 нафар.
** Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Илмий ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони илмий ташкилотлар учун белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 531-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 9-банди бешинчи хатбошисидаги «2024/2025» рақамлари «2025/2026» рақамлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорида:
а) 1-илованинг II бўлими 1-позицияси чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг II бўлими 22-позицияси чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
«10. Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга бўлган номзодлар ўқув курсида ўқимасдан, сертификат олиш бўйича якуний синов жараёнларида иштирок этишлари мумкин.
Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув ихтисослиги бўйича илмий даражага эга бўлган номзодлар учун сертификат уларнинг аризасига асосан тўғридан-тўғри берилади»;
«11. Аризалар календарь йил давомида узлуксиз қабул қилинади»;
г) қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
«141. Ўқув курсларида ўқиш талабини билдирган номзодлар ва директорлар хоҳиш ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, навбатдан ташқари ўқув курслари ташкил этилиши мумкин.
Навбатдан ташқари ўқув курсида ўқитиш тўлов миқдори Институт томонидан белгиланади ва бунда ўқиш талабини билдирганлар номзод сифатида ўқув курсларида иштирок этади»;
«22. Ўқув курсларида бир нафар номзод учун ўқитиш харажатларининг тўлов миқдори асосланган калькуляцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Институт томонидан тасдиқланади»;
«32. Якуний синов топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган дастурлар асосида Институт томонидан етакчи олимлар ва малакали мутахассислар, шунингдек, нодавлат ташкилотлар вакилларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади»;
иккинчи хатбоши «сертификат берилади.» сўзларидан кейин «Бунда номзодлар ҳар бир йўналиш бўйича камида 50 фоиз балл йиғиши талаб этилади.» сўзлари билан тўлдирилсин;
«38. Белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар бир йил ичида навбатдаги битта якуний синовда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Биринчи марта якуний синовдан ўта олмаган директорлар икки ой ичида бир марта якуний синовда иштирок этиши мумкин. Ушбу муддат ичида якуний синовда иштирок этмаган ёки иккинчи якуний синовда ҳам белгиланган баллни тўплай олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.
Номзодлар ва директорлар навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун махсус портал орқали электрон шаклда ариза беради.
Навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун номзодлар ва директорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Иккинчи марта ҳам якуний синовларда белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар қайта ўқув курсида ўқиганидан сўнг якуний синовларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади»;
к) 44-банддаги «олти ой» сўзлари «бир йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) қуйидаги мазмундаги 471-банд билан тўлдирилсин:
«471. Якуний тест синовлари ва кейс топшириқлари базасини шакллантириш, синовларни ташкиллаштириш ва ўтказиш Вазирлик белгилайдиган тизим ташкилоти томонидан амалга оширилиши мумкин.
Бунда якуний тест синовлари ва кейс топшириқларини ўтказиш учун Институт томонидан Вазирлик томонидан белгиланадиган тизим ташкилотига якуний синовларда иштирок этган ҳар бир номзод учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида маблағлар ўтказилади»;
м) 48-банддаги «ёзма ёки» сўзлари «махсус портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
н) 51-банд «апелляция натижаси» сўзларидан кейин «махсус портал орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
о) 57-банд «уч кун муддатда» сўзларидан кейин «махсус портал орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
п) 60-банднинг биринчи хатбошиси «Марказ томонидан» сўзларидан кейин «махсус портал орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-босқичнинг «Муддатлар» устунидаги «5-санасига қадар» сўзлари «Доимий» сўзи билан алмаштирилсин;
2-босқичнинг «Тадбирлар» устунидан «жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари кўникмалари бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин.