1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3360-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 31 мартдаги 52-ИЧ-сон «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3360, 2022 йил 1 апрел) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 10/22/3360/0260-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 июль,
2024/3-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2024 йил 19 июль
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2024 йил 16 июль
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сон буйруғига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқнинг номи ва 1-банддаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) номидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тизимидаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказларида, Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) пуллик хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.»;
3) 1-банднинг иккинчи хатбошисидан «мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги айрим тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини тартибга солувчи низомларни тасдиқлаш ҳақида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«6. Тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматларнинг прейскурант нархлари Агентлик томонидан тасдиқланади ҳамда уларга Агентлик томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.»;
6) 7-банддаги «тиббий-ижтимоий муассаса раҳбари» деган сўзлар «Агентлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «стационар шароитда» деган сўзлардан кейин «ёхуд мобил шаклда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «стационар шароитда» деган сўзлардан кейин «ёхуд мобил шаклда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
8) 13-банддаги «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида» деган сўзлар «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 15-банддаги «олиниши мумкин» деган сўзлар «олинади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова белгиси ва номидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» деган сўзлар «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«1-боб. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари, Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда кўрсатиладиган пуллик тиббий-ижтимоий хизматлар
1. Мутахассис кўриги;
2. Ётоқ ўрин билан таъминлаш;
3. Озиқ-овқат, шу жумладан рационал ва парҳез таомлар билан таъминлаш;
4. Клиник таҳлиллар;
5. Биохимик таҳлиллар;
6. Функционал ташхислаш;
7. Физиотерапевтик муолажалар;
8. Уқалаш;
9. Даволаш бадантарбияси;
10. Дори юбориш (мушак орасига, қон томир ичига, бўғим ичига);
11. Дори воситалари;
12. Тиббий буюмлар;
13. Хоналарни тозалаш (йиғиштириш);
14. Кийим-кечакларини ювиш;
15. Гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш;
16. Сайрга, маданий ва маърифий ҳамда спорт тадбирларига боришда ҳамроҳлик қилиш ёки олиб бориш;
17. Қариндош ва дўстлар билан ёзишмаларда ҳамда алоқа ўрнатишда кўмаклашиш;
18. Биринчи тиббий ёрдам;
19. Ётоқ яраларни, ташқи жароҳатларни қайта ишлаш ва боғлаш;
20. Тозалаш клизмасини бажариш;
21. Паллиатив ёрдам кўрсатиш;
22. Уй шароитида тиббий парвариш қилиш асосларини ўргатиш;
23. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурида белгиланган соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш;
24. Концертлар, томошалар, тарихий қадамжоларга ҳамда зиёратгоҳларга экскурсиялар уюштириш;
29. Қизиқишни инобатга олган ҳолда турли хил тўгараклар ташкил этиш.»;
11) 2-илованинг илова белгисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» деган сўзлар «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)