Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сон «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 31 мартдаги 01-02/13-20-сон қарори (рўйхат рақами 3296, 2021 йил 4 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021й., 10/21/3296/0410-сон) билан тасдиқланган Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
5-банддан «товар юк жўнатувчи мамлакатда ортилганлигини тасдиқловчи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«Агар ушбу Низомнинг 40-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган шартли чиқариб юборилган товарлар учун тақдим этилмаган мувофиқлик сертификатини ёки санитария-эпидемиология хулосасини олиш талаб этилса, ушбу товарлардан фойдаланиш, уларни учинчи шахсларга бериш, шу жумладан уларни сотиш ёки ўзга усулда бошқа шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади, мазкур товарларни олиб киришга доир чекловлар ушбу товарларнинг сифати ва хавфсизлиги текширилиши муносабати билан белгиланган ҳолларда эса ҳар қандай шаклда фойдаланиш (ишлатиш) тақиқланади.».