Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 2456, 2013 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларининг
180-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.