1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг эркин ҳаёт кечиришлари, таълим олишлари ёки ўзлари хоҳлаган фаолият турлари билан шуғулланишлари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиб берилмоқда.
Шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоя қилишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш бўйича қатор ишлар амалга оширилиб, айбдор шахсларга оғирроқ жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилди.
Шу билан бирга, ушбу йўналишдаги ишларни давом эттирган ҳолда, тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларга ҳимоя ордерларини бериш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш зарурати юзага келмоқда.
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали бериш;
ҳимоя ордерини электрон шаклда расмийлаштириш;
ҳимоя ордерини расмийлаштириш жараёнини автоматлаштириш;
профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордерини ташаббус тартибида бериш.
2. Белгилансинки:
тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ЯИДХП орқали ҳимоя ордерини расмийлаштириш ва бериш тўловларсиз амалга оширилади;
2024 йил 1 декабрдан бошлаб бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати аниқланганда, профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерини ЯИДХП орқали расмийлаштириш ва бериш амалиётини йўлга қўйиш бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиб, зарур бўлган ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 август,
529-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 августдаги 529-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низомда:
«4. Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳисобга олиш ягона ахборот тизими орқали рўйхатга олинади»;
б) 5-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жабрланувчига нисбатан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолати аниқланганда, профилактика инспектори ҳимоя ордерини ташаббус тартибида беради»;
в) қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51. Шахс Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат этган тақдирда, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда электрон шаклда тўлдиради»;
г) 9-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ЯИДХП орқали юборилган мурожаатлар профилактика инспекторининг планшетига автоматик тарзда юборилади»;
биринчи хатбоши «тақдим этилган» сўзларидан кейин «ёки ЯИДХП орқали келиб тушган» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «шарт-шароитларини» сўзларидан кейин «, шунингдек, бир календарь йил давомида мавжуд бўлган тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолатларини» сўзлари билан тўлдирилсин.
е) 11-банднинг тўртинчи хатбошиси «далолатнома расмийлаштиради» сўзларидан кейин «мурожаат ЯИДХП орқали юборилган тақдирда, мурожаатчига уни рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда қайтарилганлиги ҳақида хабар юборилади;» сўзлари билан тўлдирилсин;
«13. Ҳимоя ордери жабрланувчи ҳамда зўравонлик содир этган шахс иштирокида профилактика инспектори томонидан планшет ёрдамида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ҳимоя ордери ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи QR-код (матрик штрихли код)га эга бўлади»;
«14. Электрон шаклда расмийлаштирилган ҳимоя ордери жабрланувчи ҳамда зўравонлик содир этган шахсга юборилади.
Жабрланувчи ёки зўравонлик содир этган шахсга ҳимоя ордерини электрон шаклда юборишнинг имкони бўлмаганда ёки уларнинг талабига асосан ҳимоя ордерининг чоп этилган қоғоз нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин»;
и) 21-банднинг «д» кичик бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш хизматини кўрсатиш учун
СЎРОВНОМА
Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:
1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
2. Паспорт ёки идентификацияловчи
ID-картаси серияси ва рақами:
3. Фамилияси:
4. Исми:
5. Отасининг исми:
6. Туғилган йили ва санаси:
7. Яшаш манзили:
8. Телефон рақами:
Мурожаатнинг қисқача мазмуни:
».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 31 августдаги 434-сон қарорига илова 7-бандининг йигирманчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2024 й., 09/24/529/0652-сон)