Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сон «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2023 йил 2 мартдаги 51-сон буйруғи (рўйхат рақами 3424, 2023 йил 11 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2023 й., 10/23/3424/0141-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомнинг
6-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.