1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2169-8]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 июнь,
149-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 26 июндаги 149-сон буйруғига
ИЛОВА
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд ва 114-банднинг биринчи хатбошисидаги «Вазирликлар, қўмиталар ва идоралар» деган сўзлар «Вазирликлар ва идоралар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 21-банднинг биринчи хатбошисидаги «вазирликлар, қўмиталар ва идораларда» ва «вазирлик, қўмита ва идоранинг» деган сўзлар тегишли равишда «вазирликлар ва идораларда» ва «вазирлик ва идоранинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«82. Асосий воситаларнинг бутлиги устидан назоратни йўлга қўйиш ва уларнинг ҳисобини ташкил этиш учун ҳар бир объект (предмет)га, кутубхона фондларидан ташқари, ўн тўрт белгидан иборат инвентар рақами берилади.
Бунда, дастлабки олти белги субсчётни билдиради, еттинчи ва саккизинчи белги — асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақамини, қолган олти белги эса, предметнинг гуруҳдаги тартиб рақамини билдиради. Бунда, гуруҳнинг кичик гуруҳи мавжуд бўлмаганда «Нол» билан белгиланади.
Масалан, 221 110 11 000001 — инвентар рақамида 221 110 — «Тураржой иморатлар» субсчётини, 11 — асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақами, 000 001 — объектнинг тартиб рақамини билдиради;
221 221 50 000001 — инвентар рақамида 221 221 — «Информацион, компьютер ва телекоммуникацион жиҳозлар» субсчётини, 50 — асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақами, 000 001 — предметнинг тартиб рақамини билдиради.».
12. 87 ва 88-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
«92. АВ-6-сон шаклдаги инвентар карточка тураржой бинолари, нотурар жой бинолари, иншоотлар, машина ва жиҳозлар, ҳарбий асосий воситаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Инвентар карточкаларни юритишдан мақсад асосий воситаларнинг барча тавсифини ва улардаги ўзгаришларни акс эттиришдан иборат.».
«113. Эскириш иморатлар, иншоотлар, узаткич мосламалар, машина ва жиҳозлар, иш ҳайвонлари ва транспорт воситалари, ишлаб чиқариш (ашёларни ҳам қўшиб) ва хўжалик инвентарлари ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етган кўп йиллик дарахтлар, буталар ва бошқа асосий воситалар бўйича аниқланади ва ҳисобга олинади.».
«169. Тайёр маҳсулотларининг аналитик ҳисоби номи, миқдори ва қиймати ҳамда сақланадиган жойи бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да алоҳида ҳолда юритилади.».
Қайднома ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича алоҳида тузилади. Қайдномага ёзувлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлар асосида миқдор ва сумма ифодасида ёзилади. Ой тугагандан сўнг қайдномадаги рақамларнинг жами ҳисоблаб чиқилади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари сарфининг ҳисоби озиқ-овқат маҳсулотлари сарфи бўйича 399-сон шаклдаги жамланма қайдномада (мазкур Йўриқноманинг 41-иловаси) юритилади. Бу жамланма қайднома моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади. Унга ёзувлар 299-сон шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бериш учун меню-талабнома ва бошқа ҳужжатлар асосида ёзилади.
Ой тугагандан кейин қайдномадаги рақамларнинг жами ҳисоблаб чиқилади, бу эса, сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларининг қийматини аниқлашга хизмат қилади. Бир вақтнинг ўзида таълим муассасаларида таъминланадиган болалар сони билан, даволаш муассасаларида эса, беморлар ҳақидаги маълумотлар билан ва бошқа маълумотлар билан таққосланади.».
«177. Инвентар ва хўжалик жиҳозларининг ҳисоби моддий жавобгар шахслар томонидан буюмларнинг номи ва миқдори бўйича М-17-сон шаклдаги материалларнинг омбор ҳисоби дафтарида юритилади. Бу буюмларнинг омбордан берилиши 434-сон шаклдаги юк-хати (талабнома) бўйича амалга оширилади.
Буюмлар омбордан берилаётганда ташкилотнинг, бўлимнинг номи, фойдаланишга топширилган йили ва ойи кўрсатилган маркировкали штамп қўйилади. Маркировка бўёқ (ювганда ва кимёвий воситалар таъсирида ўчмайдиган бўлиши лозим) ёрдамида қилинади ёки жетон билан маҳкамланади.».
«190. «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётида монтажни талаб қилувчи асбоб-ускуналарга уларнинг қисмлари йиғилганидан сўнг ва фундаментга ёки таянчга, полга, қаватлар ўртасидаги устунларга ва бошқа бино ва иншоотларнинг конструкцияларига мустаҳкамлангандан сўнг ишга тушириладиган кўтарма асбоб-ускуналар шунингдек, шу каби асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари киради. Бундай асбоб-ускуналар таркибига шунингдек, назорат-ўлчов аппаратлари ёки ўрнатиладиган асбоб-ускуна таркибида йиғиш-ўрнатиш учун мўлжалланган бошқа асбоблар киради.».
«199. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни қайта баҳолаш — уларнинг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади.».
«201. «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчёти бўйича аналитик ҳисоб жиҳозлар, конструкциялар ва деталларнинг тури, миқдори ва қиймати бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да юритилади.».
«234. Чет эл валютаси бўйича маблағларнинг синтетик ҳисоби 381-сон жамланма қайдномада (3-мемориал ордерда), аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) чет эл валютаси турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.».
«241. Кўплаб бўлинмаларга эга бўлган ташкилотларда иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари ва бошқа тўловларни тўлашга кассирлардан бошқа шахсларга ташкилот раҳбарининг ёзма буйруғи билан рухсат берилиши мумкин. Бундай ҳолларда мазкур шахслар билан ҳам моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши шарт.
Ишончли шахсларга кассадан нақд пул берилганда уларнинг ҳисоби кассир томонидан 320-сон шаклдаги иш ҳақи, стипендия ва бошқа тўловларни бериш учун тарқатувчиларга берилган пулларни ҳисобга олиш дафтари (мазкур Йўриқноманинг 49-иловаси) юритилади.».
«245. «Аккредитивлар» субсчёти бўйича аналитик ҳисоб қўйилган ҳар бир аккредитив бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да юритилади.».
«249. Бу бобда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан улар етказиб берган товар моддий қимматликлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари учун олиб бориладиган ҳисоб-китоблар, бюджет ҳамда ижтимоий суғурта тўловларига ажратмалар бўйича, касаба уюшма ташкилотлари, ҳисобдор шахслар, ходимлар, стипендия олувчилар, депонент қилинган суммалар, таълим муассасаларида болаларни сақлаганлик учун уларнинг ота-оналари, шунингдек бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби олиб борилади.
Ташкилотлар ўртасида аванс тўловларини амалга ошириш, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.».
77.252-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, даъво қилиш муддати тугаган, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юзага келган депонент қилинган қарз суммалари Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари субсчётида даромад сифатида акс эттирилади.».
«255. Бюджет ташкилотларининг дебитор қарзлари ва кредитор қарзлари субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисоб-китобларни алоҳида ажратган ҳолда 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да, 285-сон шаклдаги айланма қайдномада ва бошқа тегишли ҳисоб регистрларида юритилади.».
«259. Депозит суммалар аналитик ҳисоби ҳар бир олувчи бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкаси)да олиб борилади.».
«264. Ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир тарбияланувчи бўйича алоҳида ҳолда 327-сон шаклдаги таълим муассасаларида болалар сақланганлиги учун уларнинг ота-оналари билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар қайдномасида юритилади.».
«267. Овқатланиш учун олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг ҳисоби 285-сон шаклдаги айланма қайдномада юритилади. Бу қайдномада ходимларнинг фамилияси ва исми кўрсатилади.».
«271. Бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан дебитор ва кредитор қарзлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир турдаги ҳисоб-китоблар турлари бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкаси)да олиб борилади.
272. Бюджет ташкилотларининг ижтимоий солиқ бўйича дебитор ва кредитор қарзлари субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.
273. Аналитик ҳисоб ҳар бир шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни ўтказувчи ходимлар бўйича алоҳида ҳолда юритилади.».
«278. Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар счётларининг аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да ҳар бир айбдор шахс бўйича уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қарзнинг вужудга келган санаси ҳамда камомад суммаси кўрсатилган ҳолда, шунингдек бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларга ажратилган ҳолда юритилади.».
«295. Ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар бўйича аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) ҳар бир ходим бўйича алоҳида ҳолда олиб борилади.».
«317. Бюджетдан молиялаштириш ва бюджет маблағларидан ҳисобланган ҳақиқий харажатлар субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади.».
111. «24 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти» чиқариб ташлансин.
367. Ишончсиз дебиторларнинг қарзларини харажатга чиқазилиши бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги дафтарда қарздорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ташкилотнинг тўлиқ номи) кўрсатилган ҳолда юритилади.
368. Марказлашган ҳолда олинган ёки берилган моддий қийматликларни аналитик ҳисоби 322-сон шаклдаги марказлашган тартибда тўланган моддий қимматликлар ҳисоби дафтарида (мазкур Йўриқноманинг 62-иловаси) ҳар бир мол-мулк қабул қилиб олувчи муассасалар бўйича юритилади.
369. Ўқувчилар ва талабалар томонидан қайтарилмаган моддий қимматликлар балансдан ташқари ҳисобда ҳисобга олинади ва белгиланган тартибда ундириб олишга қўйилади. 05 счёт бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ўқувчи ва талаба бўйича 292-сон шакл дафтарида олиб борилади.
370. «Кўчма спорт совринлари ва кубоклари» счётининг аналитик ҳисоби ҳар бир предмет ва унинг қиймати бўйича 296-сон шакл дафтарида юритилади.
371. «Тўланмаган йўлланмалар» счётининг аналитик ҳисоби йўлланмаларнинг турлари, миқдори ва номинал қиймати бўйича 296-сон шакл дафтарида юритилади.
372. Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари счёти бўйича аналитик ҳисоб 296-сон шаклдаги дафтарда фойдаланувчилар ва ташкилотнинг бўлинмалари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
373. Ҳарбий техникаларнинг ўқув предметлари бўйича аналитик ҳисоби уларнинг номлари, тураржойлари, моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги дафтарда олиб борилади.
374. Эскирганларининг ўрнига берилган транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳисоби 296-сон шаклдаги дафтарда олувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, олган санаси ва бошқа зарурий реквизитларни кўрсатган ҳолда юритилади.».