Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин:
тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни рағбатлантириш юзасидан юқори барқарорлик рейтинги тоифасидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмаслиги;
ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни бир кун муддатда текширувларсиз қопланиши (қайтарилиши) муносабати билан уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги
низомда:
2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига (давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар бундан мустасно) солиқнинг салбий фарқ суммаси бир кун муддатда текширувларсиз ушбу Низомга 11-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади (қайтарилади)»;
қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
2-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларида (давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар бундан мустасно) солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно)».