1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясини тузиш тўғрисида» 1994 йил 7 ноябрдаги ПФ-982-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
юкларни ҳамда йўловчиларни ташиш ҳажмларини халқ хўжалиги ва республика аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, давлат буюртмалари шунингдек, тўғридан-тўғри тузилган шартномалар ва контрактлар асосида мустақил равишда белгилайди ва амалга оширади;
тўла тижорат ҳисоб-китоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш шароитларида ишлайди, ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолиятга оид масалаларни мустақил равишда ҳал қилади суғурта, захира ва бошқа фондларни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган темир йўл бўлимлари, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларга оид илгари тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича Ўрта Осиё темир йўлининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
халқаро темир йўлларда ва аралаш темир йўл алоқаларида йўловчилар ҳамда юкларни ташишни ташкил этишда хорижий темир йўллар олдида «Ўзбекистон темир йўллари» деб номланган юридик шахс сифатида иш юритади;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Ўзбекистон Республикасида темир йўлларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
темир йўллардан техник фойдаланиш ва юк ҳамда йўловчилар ташиш шартлари бўйича норматив ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаш;
(2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июндаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 80-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти манфаатларини ифодалаш, хорижий темир йўллар (идоралар), ташкилотлар ва фирмалар билан юк ва йўловчилар ташиш, халқаро транспорт алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича битимлар ёки шартномаларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тузиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 9-боби («Битимлар») ва 27-боби («Шартнома тузиш»).
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.03 Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар]
Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ темир йўллар атрофида ажратилган ерлар доирасидаги жойлардан фойдаланиш, уларда иморатлар ва иншоотлар қуриш тартибини белгилаш.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги 108-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 23-модда)
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси раиси ва унинг ўринбосарларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва вазирларнинг ўринбосарларига белгиланган моддий-маиший таъминот, тиббий транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари жорий қилинсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
5. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда компания Уставини тасдиқлаш учун киритсин.
6. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги инвестиция дастурида янги темир йўллар қуриш ва компания томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар бўйича ташиш воситалари сотиб олишга маблағлар манбаларини назарда тутсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси билан бир ойлик муддатда Вазирлар Маҳкамасига компаниянинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктураси айрим объектларини акциялаштириш тўғрисида таклифлар киритсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
8. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси ходимларида собиқ Ўрта Осиё темир йўли тизимида белгиланган имтиёзлар сақлаб қолинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясида алоқанинг барча турларини сақлаб қолсин.
10. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси Тошкент шаҳар, Т. Шевченко кўчаси, 7-уйда жойлашган.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.