toggle_night_mode
Ҳужжат 15.07.2024 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш фаолиятига доир айрим ташкилий масалаларни тартибга солиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 июль,
ПҚ-253-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги ПҚ-253-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4075-сон қарорининг 6-бандида:
а) «а» кичик банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ички ишлар органлари профилактика инспекторлари томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдордаги пул маблағлари»;
б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) «в» кичик банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўрган ички ишлар органлари профилактика инспекторларини жарима сифатида ундирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантириш»;
г) тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-171-сон қарорининг 8-иловаси қуйидаги мазмундаги 21 ва 22-позициялар билан тўлдирилсин:

«

21.

Ички ишлар органлари профилактика (бош, катта, кичик) инспекторлари томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон Фармони

90

10 %Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари

22.

Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимлари томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сон Фармони

90

10 % — Ички ишлар вазирлиги жамоат тартибини сақлаш тизимини ривожлантириш жамғармалари

».

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-318-сон қарорига 2-илованинг «V. «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази давлат муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» бўлими чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2024 й., 07/24/253/0507-сон)