Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Андижон—Тошкент—Нукус—Қўнғирот—Бейнов тезюрар автомагистрали қурилишида меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва йўл хўжалиги инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси «Тахиатош дон» акциядорлик жамиятига қарашли «Сиҳатгоҳ» соғломлаштириш масканини ҳамда болалар боғчасини тегишли равишда «Ўзавтойўл» давлат концерни ва Тахиатош шаҳар ҳокимлиги тасарруфига текин ўтказиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясининг «Тахиатош дон» акциядорлик жамияти кўрсатиб ўтилган объектларни белгиланган тартибда балансдан балансга ўтказсин, «Ўзавтойўл» давлат концерни ва Тахиатош шаҳар ҳокимлиги тегишли равишда қабул қилиб олсинлар ва улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дон тайёрлаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 декабрдаги 424-сон
қарорига 4-илова (Тугатиладиган ва сотиладиган объектлар рўйхати)дан 1-банд чиқариб ташлансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.