Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамасининг «Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон
қарорига 1, 3 ва 4-иловаларга қисман ўзгартиришлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси Савдони ташкил этиш ва улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг ноозиқ-овқат товарлар бошқармаси бошлиғи С.Л. Хожиберганов Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгашининг котиби этиб тасдиқлансин, М.Р. Азаматов бу вазифадан озод қилинсин;
«Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси Савдони ташкил этиш ва улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг озиқ-овқат товарлари бошқармаси бошлиғи Н.Т. Аҳмаджонов Озиқ-овқат товарлари бўйича ярмарка қўмитасининг котиби этиб тасдиқлансин, М.М. Ҳакимов бу вазифадан озод қилинсин;
«Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси Савдони ташкил этиш ва улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг ноозиқ-овқат товарлар бошқармасининг етакчи мутахассиси Р.Ш. Абдуллаев Енгил саноат товарлари бўйича ярмарка қўмитасининг котиби этиб тасдиқлансин, С.С. Азизов бу вазифадан озод қилинсин.