toggle_night_mode
Ҳужжат 08.06.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ҳамда Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор матни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 8 июнь,
1283-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 8 июндаги 1283-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 936-сон қарори билан тасдиқланган Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомнинг 4-бандидан «150-моддаси» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 25-бандидаги «Меҳнат кодексининг 165-моддасида» деган сўзлар «Меҳнат кодексида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.