1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.06.00 (Кучини йукотган) Юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказганлик йиғими;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
7.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.13.00 Савдо, тадбиркорлик ва молия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик;
8.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;
9.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.03.00 Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
10.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;
3.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
4.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
5.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
I. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда):
модданинг номи «юритиш тартибини» деган сўзлардан кейин «шунингдек тўлов интизомини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисмнинг тавсиф қисми «шу жумладан дебиторлик қарзининг муддати ўтказиб юборилган ҳолларда бузиш ҳамда корхоналарнинг ҳисоб рақамида тегишли маблағлар бўлгани ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатлари тижорат банкларининг шуъбалари томонидан бузилиши» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 84-модда; 1992 йил, № 10, 397-модда; 1993 йил, № 6, 242-модда) 19-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:
«4-1. Тижорат банклари шуъбаларининг раҳбарлари томонидан тўловлар ўз вақтида ўтказилмаган ва уларнинг гумашталик ҳисоб рақамлари қониқарсиз аҳволда бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки уларга нисбатан қуйидаги жазоларни қўлланиши мумкин:
корхоналарнинг ҳисоб рақами орқали тўловлар ўтказилиши кечикишига мунтазам равишда йўл қўйиб келаётган шуъба тугатилишини тижорат банкидан талаб қилиш, башарти юқорида қайд этилган талабни бажаришдан асоссиз равишда бош тортилган тақдирда, банк операцияларини бажариши учун мазкур банкка берилган лицензияни қайтариб олиш».
(III, IV ва V-бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 132-модда) 4-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Самарқанд, Бухоро, Xива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга».
(VII-бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон)
(VIII-бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелдаги 599-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 83-модда)
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 17-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда) 4-моддаси 1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ашёлар, қимматли қоғозлар, пул маблағлари, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш учун ким ошди савдоси асосида олинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, турар жой бинолари улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда, бошқа мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар гаров нарсаси бўлиши мумкин».
X. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 13-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда):
1) 3-модда қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
«6. Давлат корхоналарини қайта тузиш натижасида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларини, уларнинг эмиссияларига доир маълумотномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек акцияларини чиқариш ва жойлаштириш Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади»;
2) 12-модданинг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда):
«3. Давлат тасарруфидан чиқарилиши, хусусийлаштирилиши ва сотиб олиниши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳларининг рўйхати, шунингдек давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган объектлар ҳамда корхоналарнинг рўйхати Олий Мажлис томонидан белгиланади»;
3-банддаги «икки ой ичида» деган сўзлар «ўн кун ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
модда қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
«4. Давлат корхонасини очиқ типдаги акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан қабул қилинади»;
4) 8-модданинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат корхонаси очиқ типдаги акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда корхона раҳбари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир ҳужжатларни тайёрлаш учун ишчи комиссия тузади. Комиссия бир ойлик муддатда зарур ҳужжатларни тайёрлаб, давлат мулки объектини тасарруф этувчига тақдим этади. Зарур ҳужжатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди»;
«1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг сотув нархини давлат мулки объектларини тасарруф этувчи белгилайди. Сотув нархини белгилашда объектнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтидаги қийматига асосланилади ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ўтказилаётган пайтда қарор топган ҳақиқий баҳоси ҳисобга олиниши лозим»;
«республика ва маҳаллий давлат бошқарув органлари номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари».
(XII-бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.06.00 (Кучини йукотган) Юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказганлик йиғими]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан рўйхатга олганлик учун ундириладиган йиғим ва бундай шахсларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 1, 12-модда) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги «15 кундан кечиктирмай» деган сўзлар «уч кунлик муддатда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 10, 267-модда):
1) 43-модда биринчи қисмидаги «унинг ўринбосарлари» деган сўзлар «унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 51-модда иккинчи қисмидаги «ва унинг ўринбосарлари» деган сўзлар «унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
сарлавҳасидаги ҳамда биринчи қисм биринчи хатбошисидаги «Раисининг ўринбосарлари» деган сўзлар «Раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Олий хўжалик судининг Раиси йўқлигида унинг ваколатини Раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса, Раиснинг ўринбосари амалга оширади».