Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сон Конституциявий
Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг
14 ва
16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорлари
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг қабул қилиниши муносабати билан Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда тегишли низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 23 июлдаги 924-сон
қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 24 августдаги 930-сон
қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 11 сентябрдаги 932-сон
қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида» 2019 йил 15 октябрдаги 964-сон
қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги 966-сон
қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарорининг
3-банди ва
3-иловаси.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 14 апрелдаги 1065-сон
қарори.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон
қарори.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 16 июндаги 1073-сон қарори иловасининг
1-банди.
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 2 июлдаги 1075-сон қарори иловасининг
1 ва
2-бандлари.
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2021 йил 2 июлдаги 1078-сон
қарори.
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 966-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 2 июлдаги 1079-сон
қарори.
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясининг гувоҳнома (мандат)лар учун муҳри намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 11 сентябрдаги 1118-сон қарори.
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 28 июндаги 1171-сон
қарори.
15. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 13 майдаги 1254-сон қарори иловасининг
1,
2,
5 ва
6-бандлари.