toggle_night_mode
Ҳужжат 03.07.2024 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 11 (ўн бир) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1.

Шарипов Конгратбай Авезимбетович

вазир

2.

Далиев Шахрух Хожакбарович

вазирнинг биринчи ўринбосари

3.

Махкамов Отабек Мухтарович

вазир ўринбосари

4.

Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович

вазир ўринбосари

5.

Ражаббаев Шароф Рахимбердиевич

Инновацион ривожланиш агентлиги директори

6.

Каримов Маджит Маликович

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори

7.

Юсупов Ахмадбек Таджиевич

Олий аттестация комиссияси раиси

8.

Маджидов Ином Уришевич

Ўзбекистон миллий университети ректори

9.

Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

10.

Халмурадов Рустам Ибрагимович

Самарқанд давлат университети ректори

11.

Холиқов Абдували Жонизоқович

Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, лицензиялаш, таълим сифатини таъминлаш департаменти бошлиғи

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 июнь,
367-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 367-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги 291-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 17 сентябрдаги 562-сон қарорига илованинг 4-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 октябрдаги 647-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 25 февралдаги 87-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2024 й., 09/24/367/0463-сон)