Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 августдаги 434-сон
қарорига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин:
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати, Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахсларнинг буюртманомалари бўйича, шунингдек, бирлашманинг ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан мебеллар билан жиҳозланган кам қаватли объектларни лойиҳалаштириш ва фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш «Тошхорижийқурилиш» давлат-акционерлик қурилиш бирлашмасига юклатилсин.
Маблағ билан таъминловчи банклар Дипломатик сервис хизматига уларнинг 1994-1995 йиллардаги ҳисоб-китобларига мувофиқ миқдорларда кредит ресурслари берсинлар»;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тошкент шаҳар ҳокимлигининг юқорида қайд этилган мақсадлар учун «Тошхорижийқурилиш» бирлашмасига ер майдонлари уларнинг сифатига, қандай ерда жойлашганлигига ва муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлигига боғлиқ равишда тўловларнинг табақалаштирилган миқдорлари жорий этилиши ҳисобга олинган ҳолда ажратилиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин»;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тошхорижийқурилиш» бирлашмасига бирлашманинг ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан қурилган коттежларни кўчмас мулк биржасида сотишга ёки Ўзбекистон фуқароларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга ижарага беришга рухсат берилсин. Бундай ҳолларда уй-жойлар жисмоний шахсларга уларнинг мавжуд уй-жой шароитларидан қатъи назар, сотилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрласин ҳамда бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.