1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3252-4]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3252/1098-сон) билан тасдиқланган Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 май,
17/21-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сон қарорига
ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«165. Уставга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун банк тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни икки нусхада илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
уставга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги банкнинг тегишли ваколатли бошқарув органининг қарори (ягона акциядорнинг якка тартибда қабул қилинган қарори, акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси, кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси) нусхаси;
банк кузатув кенгаши раиси (у бўлмаган тақдирда кузатув кенгашининг аъзоларидан бири) имзолаган банк уставига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар.».
«167. Банк уставига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар ҳажми катта бўлиб, улар устав билан ишлашни мураккаблаштирса, Марказий банк банкдан мазкур Низомнинг 165-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда икки нусхада уставнинг янги таҳририни тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бунда Марказий банк банкнинг янги таҳрирдаги уставини рўйхатдан ўтказади.».
хизмат кўрсатиш кўзда тутилаётган жойдаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банкнинг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси — банк жойлашган бино ўзгарган тақдирда;
банк жойлашган бино ўзгармаган ҳолда унинг почта манзили ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — банк биноси жойлашган географик объект номи ўзгарган тақдирда;
банк жойлашган ерининг ўзгариши банк омонатчиларига таъсир этиши эҳтимоли ва бундай ўзгариш натижасида банк стратегиясида кутилаётган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида маълумот — банк бошқа маъмурий-ҳудудий бирликка (вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул) кўчган тақдирда.».
«188. Марказий банк қуйидаги ҳолларда банкнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишни рад этади:
мазкур Низомнинг 165 ва 187-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда ёки тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик талабларига номувофиқ бўлганда;».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)