1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 29 январда қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги, транспорт ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шу жумладан, қурилиш соҳасида рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш, марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин:
марказлаштирилган манбалар ҳисобига бажарилган қурилиш ишлари бўйича пудрат ташкилотлари ҳисоботларини рақамлаштириш ҳамда амалга оширилган харажатларни молиялаштиришни такомиллаштириш;
келгуси йил Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳа-қидирув ишлари, лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни жорий йилда молиялаштириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 июнь,
330-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 июндаги 330-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) қуйидаги мазмундаги 31-боб билан тўлдирилсин:
«31-боб. Бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш хусусиятлари
171. 2024 йил 1 октябрдан бошлаб бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари топширилганда ушбу Низомга 3-иловадаги шаклда ҳисобварақ-фактура тақдим этилади.
Маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди
Ўлчов бирлиги
Иш ҳажмлари ва харажатларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари
Шартномавий нарх қиймати
Бажарилган ишлар
ишнинг бошланган давридан
шундан, жорий йилнинг ҳисобот даври бошидан
шундан, жорий ойда
жами
шундан, жорий йилдаги ишлаб чиқариш графиги бўйича
жами
шундан, жорий йилда
физик кўрсаткичлар
жами умумий ишга нисбатан, %да
шартномавий нархда
физик кўрсаткичлар
жами умумий ишга нисбатан, %да
шартномавий нархда
физик кўрсаткичлар
жами умумий ишга нисбатан, %да
шартномавий нархда
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
1
2
...
Жами
ҚҚС қиймати
Ҳаммаси
Буюртмачи раҳбари ______________________
Пудрат ташкилоти раҳбари ______________________
Буюртмачи техник назоратчиси ______________________».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 441-банд билан тўлдирилсин:
«441. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида келгуси йил лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағларни жорий йилда ажратилишини таъминлайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2024 й., 09/24/330/0420-сон)