Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 12 июлдаги 7-мҳ, 52-сон қарори (рўйхат рақами 2820, 2016 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31 сон, 383-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий еълон қилинган кундан еътиборан кучга киради.
1.
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг (мактаблар, мактаб-интернатлар) узайтирилган кун гуруҳлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида низомга мувофиқ фаолият юритади.».
2.
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Тўлов умумий ўрта таълим муассасасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.».
3.
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Узайтирилган кун гуруҳларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш умумий ўрта таълим муассасасининг бухгалтери ёки мактабгача ва мактаб таълими туман (шаҳар) бўлимларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан амалга оширилади.».
«27. Умумий ўрта таълим муассасасининг директори ва бухгалтери ёки мактабгача ва мактаб таълими туман (шаҳар) бўлимларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг бош бухгалтери тўловларнинг мақсадли сарфланиши учун жавобгар ҳисобланади.
28. Тўловлардан тушган маблағларнинг ўз вақтида қабул қилиниши ҳамда мақсадли сарфланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат департаменти томонидан олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш юзасидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади.».