Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ хАРИД ҚИЛИШ-СОТИШ, АЛМАШТИРИШ ВА ҲАДЯ ЭТИШ БИТИМЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА» 1991 ЙИЛ 16 СЕНТЯБРДАГИ 233-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 йил 9-сон 30 модда)га қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Белгилаб қўйилсинки, Автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун нотариал идоралари томонидан ундириладиган пошлинаси суммасининг 80 фоизи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари автотранспорт воситаларини қайта рўйхатга олганликлари учун ундириладиган сумманинг 85 фоизи маҳаллий бюджетларга ўтқизилади. Қолган 20 ва 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг адлия ва суд муассаларини ривожлантириш фондининг ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХ бош бошқармасининг ҳисоб-китоб счётларига ўтқизилади.
4. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автотранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналардан, уларнинг вакилларидан, воситачи (дистрибьютор) ташкилотлардан, шунингдек, кимошди савдоларидан сотиб олинган автомототранспортни рўйхатга олиш давлат нотариал идорасида харид қилиш-сотиш шартномасини тасдиқламасдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида амалга оширилади».
2. банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.