1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
буйруғи
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3097-8]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон «Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабр) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ҚЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 6 май,
131-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 23 апрель
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2024 йил 29 апрель
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
2024 йил 26 апрель
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. ЗАКИРОВ
2024 йил 24 апрель
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024 йил 6 майдаги 131-сон буйруғига
ИЛОВА
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Мазкур Йўриқнома республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ошириладиган давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.».
бешинчи хатбошидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар,» деган сўзлар «республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
давлат ёнғин назорати (бундан буён матнда ДЁН деб юритилади) органлари — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлинмалари;
ёзма кўрсатма — ёнғин назорати бўйича давлат инспекторининг ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш, шу жумладан қурилаётган корхоналар ва объектларнинг, шунингдек товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)да ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларнинг белгиланган муддатларда тегишли мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма фармойиши;
ёнғин назорати бўйича давлат инспектори (бундан буён матнда инспектор деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахси;
ёнғинлар профилактикаси — ёнғинлар келиб чиқиш эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи;
тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган объектнинг ёнғин-профилактик кўриги (бундан буён матнда кўрик деб юритилади) — тадбиркорлик субъектига ёнғин келиб чиқиши кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган ёзма тавсиялар бериш учун объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбир;
мониторинг ва профилактика тадбири (бундан буён матнда профилактика тадбири деб юритилади) — тадбиркорлик субъектларига амалдаги ёнғин хавфсизлигига оид қонунчилик ҳужжатларини ва уларга киритилган ўзгартиришларни тушунтириш, ушбу қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар бериш мақсадида ўтказиладиган тадбир;
«Е-maʼmuriy ish» тизими — ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат юзасидан маъмурий иш ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш ва шакллантириш, ваколатли органга электрон юбориш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, жабрланувчи, гувоҳ ва холислар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш, сақлаш, таҳлил қилиш, шунингдек ваколатли органлар ўртасида идоралараро ахборот алмашишнинг ягона марказлаштирилган электрон тизими;
«E-material» тизими — жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш, қабул қилинган қарорлар ҳисобини юритиш ва терговга қадар текширув жараёни устидан назоратни амалга ошириш имконини берадиган электрон дастурий таъминот;
«Yagona davlat nazorati» ахборот тизими — тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи электрон ахборот тизими.».
«марказий ДЁН органи — Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (бундан буён матнда ФВВ деб юритилади) Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти таркибига кирувчи Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси ва Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси;»;
учинчи хатбошидаги «ФВВга бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлиги марказлари;» деган сўзлар «Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармасига бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари (бўлим, бўлинмалари) ва «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«объектдаги ДЁН органи — Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бевосита бўйсунувчи ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари).».
қонунчиликда белгиланган тартибда ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотларни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш ишларини олиб бориш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;
барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни ўчиришга шайлиги ҳолати ва ёнғинлар профилактикаси ўтказилишига доир ишларнинг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиялари, шунингдек, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни қабул қилиб олиш комиссиялари таркибида қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этиш;
ёнғин автоматикаси тизимларини (автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари) монтаж қилиш, шунингдек, қурилиш конструкция ва материалларини оловбардошлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар сифатини текшириш ва қабул қилиш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ташкилотларнинг ходимларига, суғурталанган шахсларга, мактабгача таълим муассасаларида болаларга ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган шахсларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш сифати ва ташкил этилишини назорат қилиш;
фуқаролар ва ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик асосида фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш учун ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш (ёнғин аудити) хизматини бажариш;
жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳоловчи ёнғин аудиторлик ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий қўллаб-қувватлаш.».
5. 3-бобнинг номидаги «ишини режалаштириш ва фаолиятини таҳлил қилиш» деган сўзлар «фаолиятини таҳлил қилиш ва режалаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«11. Ҳар бир маҳаллий ДЁН инспектори ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ойлик иш режа-жадвалини тузиши лозим. Ойлик иш режа-жадвал инспекторнинг бевосита бошлиғи томонидан кейинги ойнинг биринчи санасига қадар тасдиқланади. Инспектор томонидан кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширишлар ўтказиш учун бир ойда камида 15 иш куни режалаштирилиши лозим.».
биринчи хатбошидаги «давлат тасарруфидаги объектлар, сўнгра тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектлар ёнғин хавфлилигига кўра 1, 2 ва 3-гуруҳлар бўйича кетма-кетликда киритилади.» деган сўзлар «давлат тасарруфидаги, сўнгра тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектлар ёнғин хавфлилигига кўра 1, 2, 3 ва 4-гуруҳлар бўйича кетма-кетликда киритилади.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Объектларни ёнғин чиқиш хавфи юзасидан гуруҳларга бўлиш бўйича методика мазкур Йўриқноманинг 21-иловасида келтирилган.»;
9. 17-бандда «маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан» деган сўзлар «республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, хўжалик бирлашмаларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«18. Ҳар бир объектга ушбу Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ назорат-кузатув иши (бундан буён матнда НКИ деб юритилади) юритилиши лозим. НКИда кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширувлар натижалари бўйича охирги беш йил мобайнида тузилган ҳужжатлар (ёзма кўрсатмалар, далолатномалар, тавсиялар маълумотномалари, тавсияномалар, баёнлар, қарорлар, фармойишлар, буйруқлар ва бошқалар нусхалари), объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича бошқа ҳужжатлар нусхалари ёки асли сақланади.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларнинг НКИда охирги текширув ўтказилган санадан қатъи назар, охирги иккита текширув натижаси бўйича тузилган ҳужжатлар, шунингдек охирги беш йил мобайнида ўтказилган кўриклар ва профилактика тадбирлари натижаси бўйича тузилган ҳужжатлар сақланади.».
«19. Янги объект ҳақида маълумот келиб тушганда, ДЁН органи ўн кунлик муддатда НКИ тузиш ва кўрикларни, профилактика тадбирларни ёки текширувларни режалаштириш учун бирламчи маълумот олиш мақсадида ваколатли органларга сўровлар юборади. Биринчи кўрик, профилактика тадбири ёки текширувлар ўтказилгунга қадар янги объектнинг НКИда ваколатли органлардан ёки бошқа манбалардан келган ушбу объектга тааллуқли ҳужжатлар жамланади.».
ўн иккинчи хатбошидаги «одамларга хабар берадиган мосламаларнинг» деган сўзлар «одамларни ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилишни бошқариш тизимларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 21-банддаги «объектларни текшириш ва/ёки ёнғин-профилактика кўригидан ўтказишни» деган сўзлар «объектларда кўрикни, профилактика тадбирини ёки текширишларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. Қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
«211. Кўриклар ойлик иш режа-жадваллар асосида, профилактика тадбирлари эса мазкур Йўриқноманинг 31-иловасига мувофиқ шаклдаги чораклик режа-график асосида ҳар чоракда камида бир маротаба фақат тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилади.».
16. 23-банддаги «Текширув ва/ёки ёнғин-профилактика кўриклари» деган сўзлар «Кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«24. Кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширувлар ДЁН органи раҳбарининг буйруғи асосида ўтказилади.
Бунда, ушбу буйруқда объект номи, жойлашган манзили, кўрик, профилактика тадбир ва текширувни ўтказиш муддати, унда иштирок этадиган инспекторнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими кўрсатилиши лозим.
Кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширувлар фақат буйруқда кўрсатилган инспекторлар томонидан амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда инспектор томонидан текширув бошланишидан олдин:
хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома кўрсатилиши;
текширувни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар (текширув ўтказиш келишилганлиги ёки ваколатли орган текширув ҳақида хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, ДЁН органининг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текширув дастури) нусхалари тилхат олинган ҳолда тақдим қилиниши;
«Yagona davlat nazorati» ахборот тизимига текширувнинг уникал кодини киритиш орқали текширувга доир маълумотларни олиш ҳуқуқи тушунтирилиши лозим.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда инспектор томонидан кўриклар ва профилактика тадбирлари бошланишидан олдин:
тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбар вазифасини бажарувчи шахс) кўрик ёки профилактика тадбирининг мақсади билан таништирилиши;
хизмат гувоҳномаси кўрсатилиши;
кўрик ёки профилактика тадбирларини ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар нусхалари тақдим қилиниши керак.».
18. 25-банддаги «таклиф этилган» деган сўзлар «киритилган» деган сўз билан алмаштирилсин.
19. 26-банддаги «кўрсатмада бажариш учун таклиф этилган» деган сўзлар «кўрсатмага киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. Қуйидаги мазмундаги 271 — 273-бандлар билан тўлдирилсин:
«271. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ёки уни хабардор этган ҳолда «Yagona davlat nazorati» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Бунда, ўтказилган текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб инспектор томонидан уч кун муддатда «Yagona davlat nazorati» ахборот тизимига киритилади.
272. Текширувларнинг даврийлиги объектнинг ёнғин хавфлилик гуруҳига кўра белгиланади. Жумладан:
1-гуруҳ объекти бир йилда кўпи билан бир мартадан батафсил ва назорат тартибида текширувдан ўтказилади;
2-гуруҳ объекти икки йилда кўпи билан бир мартадан батафсил ва назорат тартибида текширувдан ўтказилади;
3-гуруҳ объекти уч йилда кўпи билан бир мартадан батафсил ва назорат тартибида текширувдан ўтказилади;
4-гуруҳ объектида давлат ёнғин назорати заруратга қараб амалга оширилади.
«Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампанияси доирасидаги «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» йиллик танлов ғолиби ёки ёнғин аудити ташкилотидан ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича ижобий хулосасини олган ҳамда ёнғин ва бошқа хатарлардан ўзига тегишли объектларни суғурталаган объектларда қонунчиликда белгиланган давр мобайнида текширувлар ўтказилмайди.
273. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактика тадбирлари тасдиқланган чораклик режа-графиклар асосида қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
бевосита жойига чиқмаган ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаган ҳолда ҳуқуқий тарғибот, семинарлар, тушунтириш ишлари ва амалий машғулотлар ташкил этиш;
тадбиркорлик субъектларига почта алоқаси ёки электрон ахборот тизимлари орқали уларнинг фаолияти юзасидан қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар, тадбиркорлик субъекти фаолият юритаётган соҳада содир этилаётган тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитлар бўйича хабарномалар юбориш;
амалдаги қонунчилик талабларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни оммавий муҳокама қилиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғида веб-сайтлар, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда блог ва чатларни ташкил этиш;
«очиқ эшиклар куни» тадбирларини ташкил этиш ва уларда қатнашиш;
тадбиркорлик субъектларини қонунчилик талаблари акс эттирилган тарқатма материаллар ва бошқа қўлланмалар билан таъминлаш.
Ёнғин хавфсизлигини, фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар сақланадиган жойлар (объектлар)нинг техник мустаҳкамлигини, объект ички ва рухсат бериш режимини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган профилактика тадбирлари тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларни кўздан кечириш орқали амалга оширилиши мумкин.».
биринчи хатбошидаги «текширув ва ёнғин-профилактика кўригини» деган сўзлар «кўрикни, профилактика тадбирини ва текширувни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «текширувлар ва/ёки ёнғин-профилактика кўрикларида» деган сўзлар «кўрикда, профилактика тадбирида ва текширувда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «текшириш ва/ёки ёнғин-профилактика кўрикларини» деган сўзлар «кўрик, профилактика тадбирини ва текширув» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«29. Кўрик, профилактика тадбири ва текширув мазкур Йўриқнома ва ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида ўтказилиши лозим.»;
иккинчи хатбоши «ўтказиладиган» деган сўздан кейин «кўриклар, профилактика тадбирлари ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин.».
24. 30-бандда «Текширувлар даврида» деган сўзлар «Кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширувлар даврида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«32. Текширувлар натижаси бўйича ушбу Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ ДЁН органларининг ёзма кўрсатмаси, кўриклар ва профилактика тадбирлари натижаси бўйича
ушбу Йўриқноманинг 41-иловасига мувофиқ тавсиялар маълумотномаси расмийлаштирилади.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ўтказилган текширувлар натижалари юзасидан ёзма кўрсатмадан ташқари далолатнома ҳам тузилади.
Ёзма кўрсатмалар ушбу Йўриқноманинг 42-иловасига мувофиқ юритиладиган ёзма кўрсатмаларни ҳисобга олиш журналида ҳисоб рўйхатидан ўтказилади.
Назорат тартибидаги текширув даврида ёзма кўрсатмага киритилган тадбирлар белгиланган муддатларда бажарилганлиги ва (ёки) бажарилмаганлиги ҳақида ёзма кўрсатманинг тегишли бўлимида белги қўйилади.».
«33. Ёзма кўрсатма, далолатнома ва тавсиялар маълумотномаси икки нусхада тузилади. Ёзма кўрсатманинг бир нусхаси текширув тугагандан сўнг беш кундан кечиктирмасдан, далолатнома ва тавсиялар маълумотномасининг нусхаси эса кўрик ва профилактика тадбири тугаган куннинг ўзида объект раҳбарига (ёки унинг вакилига) имзо орқали топширилади. Объект раҳбари ёзма кўрсатманинг, далолатнома ёки тавсиялар маълумотномаси нусхасини олганлиги ҳақида имзо қўйишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақида унга тегишли белги қўйилиб, почта хизмати орқали юборилади ва топширилганлиги ҳақида билдириш хати НКИда қоладиган иккинчи нусхасига қўшиб қўйилади.»;
тўртинчи хатбошидаги «кўрсатмада таклиф этилган» деган сўзлар «кўрсатмага киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «таклиф этилаётганлиги» деган сўзлар «киритилганлиги» деган сўз билан алмаштирилсин.
28. 34-банддаги «хонадонли» деган сўз «квартирали» деган сўз билан алмаштирилсин.
29. 37-банднинг иккинчи хатбошисидаги «қуйидаги таклифлардан» деган сўзлар «қуйидагилардан» деган сўз билан алмаштирилсин.
«39. Ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича аниқланган ҳолатлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясига хабар қилинади.».
31. 40-банддаги «текширув ва/ёки ёнғин-профилактика кўриги» деган сўзлар «кўрик, профилактика тадбири ва текширув» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«42. Маҳаллий ДЁН органининг тегишли буйруғи билан бириктирилган инспекторлар томонидан аҳоли яшаш уйларини текшириш ҳамда тунги вақтда одамлар оммавий бўладиган объектларни кўрикдан ўтказиш натижалари юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлари алоҳида йиғма жилдларга тикилади ва уларнинг ҳисоби юритилади.».
«Қарор пломбалаш ёки муҳрлаш йўли билан 71-иловасига мувофиқ баённома билан ижрога қаратилиб, баённоманинг бир нусхаси объект раҳбарига (ёки унинг вакилига) имзо орқали топширилади.».
«янги ва қайта ишлаб чиқилаётган ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва келишиш;»;
ўнинчи хатбошидаги «бериш.» деган сўз «бериш;»деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«объектларни қуриш ва реконструкция қилишда амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги талабларининг лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан танлов асосида назоратни амалга ошириш;
ривожланган давлатлар амалиётидан келиб чиққан ҳолда, жамоат ва маъмурий биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш учун ишлаб чиқилган махсус техник шартларни кўриб чиқиш.».
36. 48-банддаги «қурилиш меъёрлари» деган сўзлар «шаҳарсозлик нормалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
37. 49-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тавфсия» деган сўз «тавсия» деган сўз билан алмаштирилсин.
«ёнғин жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари ўз вақтида етиб боришини ҳисобга олган ҳолда ёнғин-қутқарув деполари жойлаштирилганлигига.».
39. 52-банд «маълумотлар» деган сўздан кейин «ушбу Йўриқноманинг 101-иловасига мувофиқ» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
40. 54-банддаги «Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси» деган сўзлар «марказий ДЁН органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
41. Қуйидаги мазмундаги 541-банд билан тўлдирилсин:
«541. Қурилиш объектлари учун ишлаб чиқилаётган лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисми Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан кўриб чиқилади.».
биринчи хатбошидаги «қурилиш норма», «амалга оширилади.» деган сўзлар тегишли равишда «шаҳарсозлик нормалари», «ҳам амалга оширилиши мумкин.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«60. Ҳар бир қурилиш объектига НКИ юритилади ва қуйидаги ҳужжатлар жамланади:
ер участкасини ўрганиш бўйича ДЁН органи хулосаси;
лойиҳа ҳужжатларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлигини ўрганиш натижалари бўйича ДЁН органи хулосалари ва ёзма тавсиялари;
кўрик, профилактика тадбирлари ва текшириш жараёнида тузилган ҳужжатлар, қурилиш объектининг ёнғин хавфини тавсифловчи бошқа материаллар ва ёзишмалар;
қурилиш объектига ўрнатилган ЁҚТҲВларнинг тизимларининг техник ҳолатини текшириш, синаш ва фойдаланишга қабул қилиш натижалари ҳамда қурилиш конструкциялари ва материалларини оловбардошлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича тузилган ҳужжатлар;
қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш ишчи ва давлат комиссияси далолатномаси ёки қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома.».
49. 61-банднинг биринчи хатбошисидаги «текширувлар ва ёнғин-профилактика кўриклари» деган сўзлар «кўриклар, профилактика тадбирлари ва текширишлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
50. 63-банддаги «ёнғин-профилактика кўригидан» деган сўзлар «кўрикдан» деган сўз билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «ишчи ва давлат», «раҳбарлари ёки меъёрий-техник бўлими мутахассислари» деган сўзлар тегишли равишда «қабул қилиш», «инспекторлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«65. ДЁН органи вакили қурилиш ишлари тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш масаласи (тасдиқланган лойиҳа ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги) ўрганилади.».
«66. Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясида ДЕН органи вакилининг иштироки ва ҳужжатларни расмийлаштириш ШНҚ 3.01.04 «Қурилиш ишлари тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан амалга оширилади.».
54. 67 ва 68-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
«70. Қурилиш ишлари тугалланган объектни ДЁН органи вакили уч иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқади ва натижаси тўғрисида бевосита раҳбарига билдирги орқали ахборот беради.
Ўрганиш натижалари бўйича асосли эътироз бўлмаган тақдирда ижобий хулоса тузилади, бино ва иншоот ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаган тақдирда, аниқ асосларини кўрсатган ҳолда рад этиш хулосаси расмийлаштирилади ва шу куннинг ўзида қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига ёки мурожаат этувчига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилади.».
иккинчи хатбоши «объектнинг НКИга» деган сўзлардан кейин «ва ушбу Йўриқноманинг 104-иловасига мувофиқ» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
57. 73-банддаги «комиссия таркибидаги ДЁН ходимларининг вазифалари ҳамда комиссия ишига жалб этиладиган ДЁН йўналишлари, объектларнинг» деган сўзлар «ушбу объектларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
64. 102-бандда «ДЁН органлари» деган сўзлар «Маҳаллий ДЕН органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
65. 103-банд «текширув ишлари» деган сўзлардан кейин «маҳаллий» деган сўз билан тўлдирилсин.
66. Қуйидаги мазмундаги 1031-банд билан тўлдирилсин:
«1031. Ёнғин юзасидан текширув ишларини олиб борувчи инспекторга келиб тушган жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар ўз тасдиғини топган ҳолларда у томонидан бевосита бошлиғи номига билдирги расмийлаштиради.
Жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар келиб тушган куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш кунида инспектор томонидан тегишли китобда ва «E-material» тизимида рўйхатга олинади.».
бешинчи хатбошидаги «бўлмаса.» деган сўз «бўлмаса;» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«етказилган моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш ва (ёки) жиноят оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида белгиланган муддат ўтмаган бўлса.
Терговга қадар текширув муддатини узайтириш бўйича қарор ушбу қарор қабул қилинган куннинг ўзида pdf форматида сканер қилинган ҳолда «E-material» тизимига киритилади.».
68. 111-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор ёки жиноят ишининг терговга тегишлилиги бўйича йўлланма хат шу куннинг ўзида pdf форматида сканер қилинган ҳолда «E-material» тизимига киритилади.».
69. 121-банддаги «ички ишлар» деган сўзлар «ДЁН» деган сўз билан алмаштирилсин.
70. 123-бандда «Ёнғин ҳақидаги далолатнома,», «ДЁН органлари» деган сўзлар тегишли равишда «Ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари ёнғин ҳақидаги далолатнома,», «ДЁН органлари томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«124. Ёнғин ва унинг оқибатларини «Ёнғинларни ҳисобга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш мақсадида ёнғинни текшириш материалларига асосан инспектор томонидан ёнғинни ҳисобга олиш варақаси тўлдирилади ва унга ёнғинларни ҳисобга олиш журналига мувофиқ рақам берилади.».
«125. Ёнғинларни ҳисобга олиш ишларини юритиш ва «Ёнғинларни ҳисобга олиш журнали»ни тўлдириш ҳамда ёнғинларни ҳисобга олиш варақаларидан маълумотларни «Ёнғинларни ҳисобга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш ишлари ҳудудий ДЁН органининг буйруғи билан ёки хизмат вазифаларида кўрсатилган ҳолда аниқ бир ходимга юклатилади.».
«127. ДЁН органлари кундалик фаолиятида объектларда ёнғинлар профилактикасини, ёнғинга қарши тарғиботни амалга оширишда, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда ташкилотлар билан уларга тегишли объектларнинг ёнғинга қарши ҳимоясини кучайтириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилишда ёнғинлар таҳлилининг натижаларидан фойдаланишлари лозим.».
74. 128-банддаги «инсонларни ҳалок бўлиши, шунингдек бошқа оғир оқибатлар билан боғлиқ содир бўлган» деган сўзлар «оғир оқибатли (инсонларнинг жароҳатланиши ва (ёки) ҳалок бўлиши)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
75. 129-банднинг учинчи хатбошидаги «бюджет» деган сўз «бюджет ёки бюджетдан ташқари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
76. 135-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Уй-жой секторида ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини тарғиб қилишга жалб этилган туман (шаҳар) ДЁН органи инструкторлари ва ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби томонидан уй эгаларига ёнғинга қарши йўл-йўриқлар берилади.
Бунда, улар аниқланган ёнғин чиқиш хавфи бўлган ҳолатлар юзасидан шу куннинг ўзида маҳаллий инспекторларга хабар беради. Инспектор ёнғин чиқиш ҳолатини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.».
«14-боб. Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва фойдаланиш соҳасида бажарилаётган ишлар (хизматлар) сифати устидан назорат».
«138. ЁҚТҲВ фойдаланишга қабул қилиш ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш ва сигнализация қурилмаларини ўрнатиш, ишларни бажариш, қабул қилиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.»;
«Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш ва сигнализация қурилмаларини ўрнатиш, ишларни бажариш, қабул қилиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳужжатларга асосан ЁҚТҲВнинг иш қобилиятини.».
80. 140-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
82. 142-банддаги «Юридик шахс (лицензия даъвогари)нинг аризаси ёки лицензия (сертификат) берадиган органларнинг мурожаатлари асосида ДЁН органи инспектори аризада» деган сўзлар «ДЁН органига юридик шахс (даъвогар)нинг аризаси ёки лицензия (сертификат) берадиган органнинг мурожаати асосида инспекторлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«146. Хулоса ДЁН органининг расмий бланкасида тайёрланиб, мазкур орган раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва мурожаат этган юридик шахс (тадбиркорлик субъекти)га ёки лицензия (сертификат) берадиган ваколатли органига махсус электрон тизими ёки почта орқали юборилади.».
84. 151-банддаги «ягона тизимга» деган сўзлар «Yagona davlat nazorati» ахборот тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
85. 163-банддаги «махсус» деган сўз «ҳарбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
86. 165-банднинг биринчи хатбошисидаги «ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси)» деган сўзлар «фавқулодда вазиятлар бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
87. 1-илованинг матнидаги «Текшириш ва ёнғин-профилактика кўрикларидан», «Ёнғин-профилактика кўриклари», «Режали кўриклар», «Қўшимча кўриклар» деган сўзлар тегишли равишда «Текшириш, ёнғин-профилактика кўриклари ҳамда мониторинг ва профилактика тадбирларидан», «Ёнғин-профилактика кўриклари, мониторинг ва профилактика тадбирлари», «Режали», «Қўшимча» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
88. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 21-илова билан тўлдирилсин.
89. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 31-илова билан тўлдирилсин.
90. 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
91. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 41 ва 42-иловалар билан тўлдирилсин.
92. 6-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 6-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
93. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 7-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 71-илова билан тўлдирилсин.
94. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 8, 9, 10, 11-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 101, 102, 103 ва 104-иловалар билан тўлдирилсин.
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага
21-ИЛОВА
Объектларни ёнғин чиқиш хавфи бўйича гуруҳларга бўлиш
МЕТОДИКАСИ
1. Назорат объектларида ўтказиладиган батафсил текширувларнинг даврийлиги ушбу объектларнинг ёнғин чиқиш хавфи бўлган гуруҳига кўра белгиланади.
2. Объектлар ёнғин хавфлилиги бўйича 4 та гуруҳга бўлинади:
1-гуруҳга мансуб объектлар — хавфли;
2-гуруҳга мансуб объектлар — ўрта даражада хавфли;
3-гуруҳга мансуб объектлар — паст даражада хавфли;
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган ўта муҳим, биринчи ва иккинчи тоифали муҳим объектлар;
таркибида портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «А», «Б» ва «В1-В4» тоифаларга мансуб хоналар («А», «Б» ва «В» тоифага мансуб бинолар, «Ат», «Бт» ва «Вт» тоифаларга мансуб ташқи қурилмалар) бўлган объектлар;
пахта хом ашёсини сақлаш шохобчалари, пахта хом ашёсини қайта ишлаш корхоналари, пахта толасини сақлаш объектлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва шу каби объектлар;
портловчи моддалар, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан боғлиқ ишлаб чиқариш объектлари, ушбу моддаларни сақлаш омборлари мавжуд объектлар;
ёнғинга хавфли кимёвий ва ўткир таъсир этувчи заҳарли моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ ишлаб чиқариш объектлари, ушбу моддалар (маҳсулотлар)ни сақлаш омборлари;
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши билан боғлиқ объектлар;
барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш станциялари;
дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш корхоналари;
ҳаво ва темир йўл транспорти бинолари ва иншоотлари;
барча турдаги таълим муассаса (ташкилот)лари (мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал, олий, олий таълимдан кейинги, мактабдан ташқари таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш);
стационар даволашга мўлжалланган тиббиёт муассасалари;
стационар тиббий соғломлаштириш муассасалари;
халқаро конференциялар, кўргазма, ярмарка, форумлар ва бошқа оммавий одам йиғиладиган тадбирларни ўтказишга мослаштирилган объектлар;
тунда оммавий одам қоладиган объектлар (саховат уйлари, мурувват уйлари ва шу каби объектлар);
оммавий одам йиғиладиган диний тадбирлар ўтказиладиган объектлар;
28 м дан баланд бўлган кўп квартирали уйлар, маъмурий ва жамоат бинолари;
таркибида портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «Д» тоифага мансуб хоналар («Д» тоифага мансуб бинолар, «Дт» тоифага мансуб ташқи қурилмалар) бўлган объектлар;
гидротехник иншоотлар;
алоқа ва бошқа муҳандислик-коммуникация тизимлари (иншоотлари);
минг ўрингача мўлжалланган стадион, ёпиқ спорт иншоотлари ва манежлар;
15,5 м (беш қават)гача бўлган кўп квартирали уйлар, маъмурий ва жамоат бинолари;
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, адлия ва прокуратура органлари, судлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва шу каби хизматларнинг маъмурий бинолари;
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага
31-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Фавқулодда вазиятлар вазири
ўринбосари (йўналиш бўйича)
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин назорати органлари томонидан республика ҳудудида жойлашган бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одамлар бўладиган объектларда 20____-йилнинг __________ ойларида мониторинг ва профилактика тадбирларни ўтказиш
РЕЖА-ГРАФИГИ
Т/р
туман
(шаҳар)
объект номи
объект манзили
СТИР
профилактика тадбирини ўтказиш муддати
ёнғин хавфлилиги бўйича гуруҳи
1.
2.
».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
3-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага
4-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербининг тасвири)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
Текширув вақтида аниқланган ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишини бартараф этиш ҳамда ёнғинларни олдини олиш мақсадида, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги чора-тадбирларни бажарилиши талаб этилади:
Т/р
Тадбирлар номи
(тадбирлар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи ва бандини кўрсатган ҳолда асослантирилади)
Бажариш муддати
Бажарилгани ҳақида белги
1
2
3
4
Кўрсатилган чора-тадбирлар корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролари учун шарт ҳисобланади.
Бажариш учун киритилган чора-тадбирлар ёки уларни бажариш муддатларидан норози бўлсангиз, Сиз 10 кун ичида юқори турувчи давлат ёнғин назорати органига мурожаат қилишингиз мумкин.
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
4-ИЛОВА
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага
41-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербининг тасвири)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
(тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган объектнинг номи)
Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича қуйидагиларни амалга оширилиши тавсия этилади: __________________________________________________________
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
5-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага
42-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
Давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмаларини ҳисобга олиш
ЖУРНАЛИ
Юритилиш бошланди: 20___ йил «___» __________
Юритилиш тугалланди: 20___ йил «___» __________
Т/р
Объект номи
Ёнғин хавфлилиги бўйича гуруҳи
Текширув санаси
Текширув ўтказган ходимнинг Ф.И.О.
Киритилган бандлар
(сони)
Қайта текширув санаси
Бартараф этилган бандлар
(сони)
1
2
3
4
5
6
7
8
».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
6-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага
6-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербининг тасвири)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
Бинолар, иншоотлар, алоҳида ишлаб чиқаришлар ва хоналардан фойдаланишни, айрим ёнғин хавфига қарши ишларни олиб боришни қисман ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш ҳақидаги
ёнғин келиб чиқишига, тарқалишига ёки уни бартараф этишни қийинлаштирилишига ва (ёки) одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низомга асосланиб,
(ДЁН органи мансабдор шахсининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.)
3. Қарор ____________________________________________________________ йўли билан бажарилсин.
4. Ушбу қарор, топширилган кундан бошлаб, 5-кунлик муддат ичида юқори ДЁН органи ёхуд судга шикоят қилиш ҳуқуқи борлиги ______________________________________________га тушунтирилсин.
(объект раҳбарининг Ф.И.О.)
5. ____________________________________________________ дан фойдаланишга юқорида кўрсатилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, рухсат этилади. Тадбиркорлик субъектлари учун қарорнинг амал қилиш муддати 10 иш кунигача.
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
7-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага
71-ИЛОВА*
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
Бинолар, иншоотлар, алоҳида ишлаб чиқаришлар ва хоналардан фойдаланишни, айрим ёнғин хавфига қарши ишларни олиб боришни қисман ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш ҳақидаги қарорни ижро этиш тўғрисида
Баённома бир нусхасини олдим ___________________________________________________________
(жавобгар шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)
20 ___ йил «____» _______________
».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
8-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага
101-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
Қурилиш объектлари учун ажратилиши тавсия этилган ер майдонларини рўйхатга олиш журнали
Юритилиш бошланди: 20___ йил «___» __________
Юритилиш тугалланди: 20___ йил «___» __________
Т/р
Мурожаат келиб тушган сана ва рақами
Ажратилиши тавсия этилган ер майдони мақсади (объект тури)
Мурожаатни ўрганиб чиққан ДЁН органи вакилининг лавозими, Ф.И.О.
Қабул қилинган қарор бўйича тузилган хулосанинг чиқиш рақами ва санаси
Рад этиш сабаби, шаҳарсозлик нормалари талабларидан четга чиқишлар
1.
2
3
4
5
6
».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
9-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага
102-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
Лойиҳаларни ўрганиб чиқиш бўйича хулосаларни қайд этиш журнали
Юритилиш бошланди: 20___ йил «___» __________
Юритилиш тугалланди: 20___ йил «___» __________
Т/р
Мурожаат келиб тушган сана ва рақами
Лойиҳа ташкилоти, лойиҳа номи ва манзили
Лойиҳани ўрганиб чиққан ДЁН органи вакилининг лавозими, Ф.И.О.
Лойиҳани ўрганиб чиқиш натижаси бўйича тузилган хулосанинг чиқиш рақами ва санаси
Аниқланган лойиҳалаш нормалари талабларидан четга чиқишлар (камчиликлар) сони
1
2
3
4
5
».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
10-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага
103-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
Лойиҳа ҳужжати бўйича экспертиза органи хулосаси рақами ва санаси
Лойиҳа ҳужжати ўрганиб чиқилганлиги бўйича ДЕНО хулоса рақами ва санаси
Бириктирилган ДЕНО инспектори
Текширув, мониторинг ёки кўрик санаси
1-чорак
2-чорак
3-чорак
4-чорак
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
».
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
11-ИЛОВА
«Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Йўриқномага
104-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ