toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2016
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1994 ЙИЛ 26 ФЕВРАЛДАГИ 98-СОН ВА 1991 ЙИЛ 6 МАРТДАГИ 59-СОН ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 июндаги 210-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ислоҳотларнинг сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 февралдаги 98-сон қарорининг 7-бандидан «гўшт, чой» сўзлари чиқариб ташлансин;
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 мартдаги 59-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;
«нормалаштирилган товарлар рўйхатига киритилмаган озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш маҳаллий шароитларни, товар ресурслари мавжудлигини, истеъмол бозоридаги талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилсин».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 15 сентябрь,
467-сон