1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш жараёнини рақамлаштириш, кўрсатиладиган давлат хизматларининг сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш;
давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани Давлат хизматлари маркази ва «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда тўлдириш, кўриб чиқиш ва натижасини юбориш;
далолатномалар реестрини шакллантириш ва юритиш.
2. Адлия вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
мазкур қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, шунингдек, ЯИДХП орқали тўлиқ жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
3. Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда далолатномаларнинг электрон маълумотлар базасини яратсин ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида шакллантириш чораларини кўрсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 31 май,
318-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 318-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатишнинг тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси асосида ўзга шахсларга қараб туриш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи(қараб турувчи шахс) — I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор бола, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қариялар билан бирга яшайдиган ҳамда уларга қараб туриш учун мазкур Регламентга асосан мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
парваришга муҳтож шахслар— I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор бола, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қариялар;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
3. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги электрон маълумотлар қараб турувчи шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
4. Қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат парваришга муҳтож шахс билан бирга яшаган шахсга (шахслардан бирига) қўшиб ҳисобланади.
Қараб туришнинг ҳолати ногиронлиги бўлган болани ўз қарамоғига олган оиланинг аъзоси учун ҳам татбиқ қилинади.
Далолатнома мавжуд бўлмаганда, қараб туриш ҳолати суднинг қарори асосида белгиланади.
6. Далолатнома 12 ой муддатга расмийлаштирилади.
Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолати ваколатли орган ходимлари томонидан ҳар олти ойда бир маротаба жойга чиққан ҳолда мониторинг қилинади ва ўрганиш натижаси бўйича маълумотлар «ЯМИҲ» АТ орқали юритилади.
Далолатномани расмийлаштирган ваколатли орган ходимининг қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини мониторинг қилишда иштирок этиши тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
7. Шахснинг ногиронлиги борлиги, ўзгалар парваришига муҳтожлиги ва ёши ҳақидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТ орқали автоматик равишда текширилади.
Ўзгалар парваришига муҳтожлик (кексалар учун) ваколатли орган ходими томонидан Бартел ва Лаутон шкалалари ёрдамида «ЯМИҲ» АТда баҳоланади.
Бунда баҳолаш натижасида йиғилган балл 116 ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, шахс ўзгалар парваришига муҳтож деб ҳисобланмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
8. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ходимлари, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
9. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
10. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш схемасига мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки ваколатли орган ходимларига мурожаат этади ёхуд давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
12. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
15. Аризачи ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
16. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида парваришга муҳтож шахснинг сўровномада кўрсатилган доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзилига чиққан ҳолда, ушбу ҳудуднинг маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида далолатномани расмийлаштиради ёки уни расмийлаштиришни рад қилади.
Далолатнома ваколатли орган ходими ва ушбу ҳудуднинг маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) ёрдамида имзоланади.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази раҳбари расмийлаштирилган далолатномани «ЯМИҲ» АТда тасдиқлайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
17. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда далолатномани расмийлаштиришни рад этади:
сўровномада нотўғри ва (ёки) хато маълумотлар кўрсатилган бўлса;
Ушбу банднинг тўртинчи-бешинчи хатбошиларидаги ҳолатлар ҳақида ваколатли орган ва ушбу ҳудуднинг маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида мазкур Регламентга 3-иловада келтирилган Жойга чиққан ҳолда текширув ўтказилганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари билан рад этишга йўл қўйилмайди.
18. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ваколатли орган рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда, мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш рад этилганлиги ҳақида хабарномани QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда (Жойга чиққан ҳолда текширув ўтказилганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган бўлса, ушбу далолатноманинг PDF форматдаги нусхаси билан бирга) Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.
Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиб, исталган вақтда қайтадан давлат хизматидан фойдаланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.02.00 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 07.07.02.02 га қаранг)]
20. Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, ваколатли орган томонидан ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномаси шу куннинг ўзида «ЯМИҲ» АТда расмийлаштирилади ҳамда Давлат хизматлари маркази ва Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юборилади.
21. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга далолатномани ёки рад этиш ҳақида хабарномани электрон ёки қоғоз шаклда беради.
3-боб. Далолатномани бекор қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
23. Далолатнома қуйидаги ҳолларда ваколатли орган томонидан бекор қилинади:
18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор бола фарзандликка олинганлиги аниқланганда;
қараб турувчининг хоҳишига кўра;
парваришга муҳтож шахс қараб турувчи шахс ҳақиқатда унга қараб турмаётганлиги ёки қараб турувчи томонидан ўзига нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳаракати содир этганлиги сабабли далолатномани бекор қилишни сўраб мурожаат қилганда;
қараб турувчи ва (ёки) парваришга муҳтож шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига яшаш учун кўчиб ўтганда.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
24. Қараб турувчи ёки парваришга муҳтож шахс ушбу Регламентнинг 23-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари асосида далолатномани бекор қилиш учун ўзи келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — ўзлари мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловада келтирилган Далолатномани бекор қилиш бўйича сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Қараб турувчи ва парваришга муҳтож шахсдан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
25. Далолатномани бекор қилиш бўйича сўровномани кўриб чиқиш Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича сўровномани кўриб чиқишнинг ушбу Регламентда белгиланган тартиби ва муддатларида амалга оширилади.
26. Далолатнома ушбу Регламентнинг 22 ва 23-бандларида келтирилган асослар билан бекор қилинганда, ваколатли орган далолатнома бекор қилинган куннинг ўзида бу бўйича маълумотни «ЯМИҲ» АТга киритади ҳамда бу ҳақда Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига автоматик равишда хабар юборади.
27. Ваколатли орган томонидан «ЯМИҲ» АТда далолатномалар реестри юритилади.
Реестрда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
далолатнома тузилган вақт ва рақами;
ариза берувчи (қараб турувчи) ва парваришга муҳтож шахс тўғрисидаги маълумотлар;
далолатнома бекор қилинган вақти.
4-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
28. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
29. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилиб боради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
30. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
31. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига келган ҳолда ёхуд маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
2. Электрон тўлдирилган сўровнома ваколатли органга юборилади.
2. Автоматик равишда
3-босқич
Ваколатли орган
1. Парваришга муҳтож шахснинг сўровномада кўрсатилган доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзилига чиққан ҳолда далолатнома «ЯМИҲ» АТда расмийлаштиради ҳамда Давлат хизматлари маркази ва Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юборади.
2. Сўровномани кўриб чиқиш натижаси бўйича далолатномани расмийлаштириш рад этилса, унинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган хабарномани Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.
Сўровнома келиб тушгандан бошлаб 5 иш куни ичида
4-босқич
1. ЯИДХП
1. Давлат хизматининг натижаси ариза берувчининг электрон манзилига юборилади ва ариза берувчи бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилинади.
1. Автоматик тарзда
2. Давлат хизматлари маркази,
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари
2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга далолатномани ёки рад этиш ҳақида хабарнома электрон ёки қоғоз шаклда берилади.
2. 10 дақиқа мобайнида
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот
1. Ф.И.О.*
2. Туғилган жойи ва санаси*
3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами*
4. ЖШШИР*
5. Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили
III. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қариялар тўғрисида маълумот.
1. Ф.И.О.*
2. Туғилган жойи ва санаси*
3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами*
4. ЖШШИР*
5. Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили
6. Телефон рақами
7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)
* Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда тўлдирилади.
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
ЖОЙГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ТЕКШИРУВ ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ҲАҚИДА
ДАЛОЛАТНОМА
(парваришга муҳтож шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми)
ҳақиқатда қараб туришини аниқладим ва ушбу далолатнома шу ҳақда тузилди.
Далолатнома тузишда иштирок этган ва тасдиқлаганлар ҳақида маълумот
Т/р
Ф.И.О.
Яшаш манзили*
Лавозими
Шахсий имзо
1.
2.
3.
...
«Инсон» маркази
____________________
________________________
________________________
(лавозими)
(шахсий имзо)
(Ф.И.О)
* Вилоят (Тошкент шаҳар), туман (шаҳар), МФЙ, кўча номи, уй рақами тўлиқ ёзилиш лозим.
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Далолатномани бекор қилиш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи
□ Қараб турувчи шахс
□ Парваришга муҳтож шахс
II. Ариза берувчи тўғрисида маълумот
1. Ф.И.О.*
2. Туғилган жойи ва санаси*
3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами*
4. ЖШШИР*
5. Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили
6. Телефон рақами
7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)
III.Далолатнома рақами ва санаси:**
* Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда тўлдирилади.
** Ушбу маълумотлар «ЯМИҲ» ахборот тизими орқали автоматик равишда шаклланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 318-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш
«61. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти Агентлик томонидан Пенсия жамғармасига ахборот тизими орқали юборилган электрон маълумотлар асосида аниқланади.
Агентлик автоматик тарзда фуқаронинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турганлиги тўғрисидаги электрон маълумотларни Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юборади.
Агентлик томонидан ахборот тизими орқали юборилган фуқаронинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турганлиги тўғрисидаги электрон кўринишдаги маълумотлар фуқарога пенсия ҳисоблашда иш стаж сифатида инобатга олиш учун асос бўлиб ҳисобланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/318/0391-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)