toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.1995
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАХТА ТОЛАСИ ВА ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИ ЧИҚИНДИЛАРИНИ СоТИШ НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 сентябрдаги 373-сонли «Пахта маҳсулотини сотиш нархлари ва бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил ҳосилидан бошлаб «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасининг пахта толаси ва пахта тозалаш саноати чиқиндилари (линт, момиқ, ўлик пахта)нинг барча истеъмолчилари билан ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмга айлантирилган жаҳон нархларида амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 5 кун муддатда «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасининг жаҳон нархларида сотиладиган пахта толаси ва пахта тозалаш саноати чиқиндилари учун республика бюджети билан ҳисоб-китоблари тартибига ўзгартиришлар киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 13 сентябрь,
461-сон