1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.11 Божсиз савдони амалга оширувчи дўкон]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИ» БОЖХОНА РЕЖИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 27 февралда 1317-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 29-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 523-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.
3. Ушбу қарор кучга кириши билан «Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (1997 й., 10 май, рўйхат рақами 719-сон).
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш раис ўринбосари С. Насиров зиммасига юклансин.
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 20 январь,
01-02/12-4-сон
Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-4-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режими тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 29-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 523-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
I. Умумий қоидалар
[СПиТ:
1.Божхона режимлари / Бож олинмайдиган савдо]
1. Бож олинмайдиган савдо дўкони шундай режимки, бунда товарлар божхона ҳудудининг божхона органлари, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган жойларда бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмасдан божхона назорати остида туради ҳамда сотувга чиқарилади.
2. Бож олинмайдиган савдо дўкони режимига божхона ҳудудига олиб кириш ҳамда ундан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши тақиқланган товарлар жойлаштирилиши мумкин эмас.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши чекланган товарлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бож олинмайдиган савдо дўкони режимида сотилиши мумкин.
5. Бож олинмайдиган савдо дўконлари йўловчиларнинг халқаро йўналишлари учун очилган аэропортларда, портларда, жисмоний шахслар чегарани кесиб ўтишлари учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг давлат чегаралари орқали ўтказиш пунктларида таъсис этилиши мумкин.
6. Бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди (савдо заллари, ёрдамчи бинолар ва омбор) божхона назорати зонаси ҳисобланади.
7. Агар божхона тўловлари тўланиши лозим бўлса, уларнинг тўланиши учун жавобгарлик бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси зиммасига тушади.
II. Бож олинмайдиган савдо дўконига товарларнинг келиб тушиши ва товарларни бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштириш
8. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштирилган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш жойи бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органининг фаолият ҳудудида бўлиши мумкин.
9. Товарлар бож олинмайдиган савдо дўкони омборига божхона органининг ваколатли мансабдор шахси иштирокида ёки унинг хабардорлиги остида жойлаштирилади.
10. Товарларни бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимига жойлаштириш 1-иловага мувофиқ божхона юк декларациясини тўлдириш орқали амалга оширилади.
11. Божхона юк декларацияси билан бир вақтда юк ва товар ишлаб чиқариш ҳужжатлари (юкхатлар, коносаментлар, спецификациялар, фактуралар) тақдим этилади.
12. Сертификатланиши лозим бўлган товарларни бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштирганда, уларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирганда тегишли сертификатни тақдим этиш талаб қилинади.
14. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимига маълум қилинмаган товарларни сақлаш ва сотиш учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
III. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш
15. Бож олинмайдиган савдо дўконида Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди чегарасидан чиқиб кетаётган жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган хорижий товарларни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чакана товарларни эркин алмаштириладиган валютага сотиб олиши мумкин.
а) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келиш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар, шу жумладан олиб чиқилишига лицензия талаб этиладиган товарлар, рангли ва қора металлардан тайёрланган юксак даражада қайта ишланган тайёр буюмлар бундан мустасно;
б) чакана сотиш учун ўраб жойланган ва бевосита истеъмол қилиш учун тайёр бўлган 1 килограммдан ортиқ бўлмаган нетто оғирлигидаги озиқ-овқат маҳсулотлари;
в) чакана сотиш учун ўралган дори-дармон воситалари (шу жумладан, провитаминлар, витаминлар, гормонлар ва антибиотиклар), агар улар врачнинг рецептисиз (тайинлашувисиз) сотилиши мумкин бўлмаса;
г) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан, шунингдек қаҳрабодан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа маиший буюмлар;
19. Товарларни бож олинмайдиган савдо дўконининг ёрдамчи биноларидан ва омборидан сотишга йўл қўйилмайди.
20. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштирилган товарлар билан уларнинг сақланишини таъминлаш учун зарур операцияларни, шунингдек, товарларни сотишга тайёрлаш бўйича операцияларни (ўрамларни очиш, идишлардан бўшатиб олиш ва ҳ.к.) амалга ошириши мумкин.
21. Товарлар сақланишини таъминлаш операциялари бож олинмайдиган савдо дўконининг омборида, товарларни сотишга тайёрлаш операциялари эса бож олинмайдиган савдо дўконининг омбори ёки ёрдамчи биноларида амалга оширилади. Мазкур операциялар божхона назорати остида амалга оширилади.
22. Бож олинмайдиган савдо дўконида сотиладиган товарлар божхона органи билан келишиб олинган махсус маркировкага эга бўлиши ва чакана сотиш учун олдиндан қадоқланган бўлиши керак.
23. Бож олинмайдиган савдо дўконидан товарлар сотиб олинганда дўкон ходимлари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган жисмоний шахсларнинг йўл ҳужжатларига буни қайд этиб қўяди.
Қайд этиш шакли бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси томонидан божхона органи билан келишган ҳолда белгиланади.
Божхона органи бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарларнинг ҳақиқатда олиб чиқиб кетилиши устидан назоратни амалга оширади.
24. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган жисмоний шахснинг бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олган товарларни алмаштириш ва айирбошлаш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда, агар янги товар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилмаётган бўлса, бундай товар импорт божи ва солиқларга тортилади, уларни ундириш эса божхона органлари зиммасига юклатилади, Ўзбекистон товарлари бундан мустасно.
25. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштирилган товарларни бундай товарларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга сотиш ёки бошқача тарзда бегоналаштиришда ёхуд ана шундай товарлардан уларнинг божхона режимига мувофиқ бўлмаган ҳолда фойдаланганда, шунингдек, товарлар йўқолганда ёки етишмаганда бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси эркин муомалага чиқариш ёки экспорт божхона режимига кўра тўланиши лозим бўладиган божхона тўловларини тўлаши керак, лекин товарлар фалокатлар ёки енгиб бўлмас кучларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида йўқ бўлиб кетган, қайтариб бўлмайдиган даражада йўқолган ёхуд камомад табиий ишдан чиқиш натижасида юз берган ёки ташиш ва сақлашнинг нормал шароитида камайиб кетган ҳоллар бундан мустасно.
IV. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимига жойлаштирилган товарлар ҳисоби
26. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимидаги товарлар дўкон эгаси ва божхона органи томонидан албатта ҳисобга олиниши керак.
27. Бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимига жойлаштирилган товарларни 2-иловада келтирилган шаклда ҳисобга олиш дафтарини юритиш орқали ҳамда автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобини олиб боради.
Ҳисобга олиш дафтарлари ва электрон база маълумотлари календарь йиллари бўйича юритилади. Бундай дафтарлар олдиндан тикиб қўйилган, рақамланган, брошюра ҳолига келтирилган ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият юритаётган ҳудудда божхона органи бошлиғининг ёхуд божхона органи бошлиғи ўринбосарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Охирги ёзув киритилганидан кейин ҳисобга олиш дафтари, электрон шаклдаги солиштириш учун божхона органига берилади. Солиштириб бўлинганидан кейин ҳисобга олиш дафтари бож олинмайдиган савдо дўконининг эгасига қайтарилади ва у ерда камида уч йил сақланади. Ҳисобга олиш дафтари солиштириб бўлинганидан кейин унга қўшимча ёзувлар ёки тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Божхона органининг розилиги билан ҳисобга олиш дафтарининг 2-иловада келтирилган намунавий шаклини ўзгартиришга йўл қўйилади, лекин бундай шаклда ана шу намунада кўрсатилган барча маълумотлар бўлиши керак.
28. Божхона органи божхона юк декларациясидан ва автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимидан фойдаланган ҳолда товарларни ҳисоб-китоб қилади.
29. Божхона органи бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида, ёрдамчи биноларида ва омборида турган товарларни инвентаризациядан ўтказишга ҳақлидир.
V. Бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси билан божхона органи ўртасидаги ўзаро муносабатлар
30. Фаолияти доирасида бож олинмайдиган савдо дўкони очилаётган божхона органи бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг фикрини ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконини ишлатиш тадбирларини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган ва ушбу ҳудудга олиб кирилиб, бирон бир божхона режимига расмийлаштирилган («эркин муомалага чиқариш» божхона режимидан ташқари — ИМ40) товарларга нисбатан;
Ўзбекистон товарларига нисбатан — «ЭК».
Иккинчи бўлинмасида божхона режимининг асосий коди кўрсатилади — «72».
Устуннинг учинчи бўлими тўлдирилмайди.
2-устун «Юк жўнатувчи — экспортёр»
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган ва ушбу ҳудудга олиб кирилиб, бирон бир божхона режимига расмийлаштирилган товарларга нисбатан, Йўриқноманинг 3-бўлимига мувофиқ тўлдирилади.
Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимига Ўзбекистон товарларини жойлаштиришда БЮДда корхонанинг, ташкилотнинг ва муассасанинг номи ва манзили ёки шахснинг исм-шарифи, хамда жисмоний шахснинг паспортидаги маълумотлар кўрсатилади. Қолган маълумотлар Йўриқноманинг 2-бўлимига мувофиқ тўлдирилади.
9-устун «Молиявий бошқариш бўйича жавобгар шахс»
Ушбу устунда БЮДларни тўлдириш бўйича Йўриқномага мувофиқ бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
28-устун «Молиявий ва банк тўғрисидаги маълумотлар»
Ушбу устунда (ҳар бир реквизитлар янги қатордан бошланиши ва ҳар бирининг олдидан тартиб бўйича рақам қўйилиши лозим).