toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2021
Ҳужжат 19.02.2003 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тасдиқлансин (1-илова).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига мувофиқ ҳолга келтирсин, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур рўйхатга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини тўлиқ ёки қисман йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 12 май,
222-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига
1-ИЛОВА
Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг
РЎЙХАТИ
Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини (агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.
Жанговар заҳарловчи моддалардан ҳимояланиш воситаларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.
Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.
Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлинадиган соҳалардаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш, улар учун технологик асбоб-ускуналар, радиациядан ҳимояланиш воситаларини ясаш ва тайёрлаш.
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш ҳамда зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш.
Шифрловчи техникани ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш ва ундан фойдаланиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реализация қилиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, шунингдек ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш.
(ўн иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш.
Ветеринария фаолияти.
Тиббий фаолият.
Фармацевтика фаолияти.
Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш.
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш.
Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.
Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш.
Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.
Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.
Аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти.
Авиация ишларини бажариш.
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.
Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш.
Телекоммуникацияларнинг маҳаллий тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
Телекоммуникацияларнинг шаҳарлараро тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
Телекоммуникацияларнинг халқаро тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
Кўчма радиотелефон алоқаси тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
Шахсий радиочақирув тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
Маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (узатиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш.
Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш.
Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мой ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно.
Этил спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш.
Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш.
Банк фаолияти.
Банклар томонидан, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш.
Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматбаҳо қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланиш (қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги инвестиция институтларининг фаолияти).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Баҳолаш фаолияти.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.
Аудиторлик фаолияти.
Гаровхоналар фаолияти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредит уюшмалари фаолияти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Адвокатлик фаолияти.
Нотариат фаолияти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона омбори таъсис этиш.
Божсиз савдо дўконини таъсис этиш.
Божхона режимида омборхона таъсис этиш — «эркин омборхона».
Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш.
Геодезия ва картография фаолияти.
Таркибида қимматбаҳо ва рангли металлар, қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш.
Энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш.
Ноширлик фаолияти.
Нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти.
Диний таълим муассасаларининг фаолияти.
Бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш, дубляж қилиш ва реализация қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Киновидео маҳсулотлар прокати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш.
Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш.
Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни яратиш, ишлаб чиқариш, ёзиб олиш, кўпайтириш ва реализация қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Биржа фаолияти.
Туризм фаолияти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг 2001 йил
12 майдаги 222-II-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўз кучини тўлиқ ёки қисман йўқотган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 182-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1992 йил 26 ноябрда қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 14 январда қабул қилган «Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида»ги 516-ХII-сонли қарорга қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 2, 110-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 16-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1993 йил 11 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 14 январда қабул қилган «Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида»ги 516-ХII-сонли қарорга қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 2, 124-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг учинчи ва бешинчи хатбошилари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 263-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида»ги қарорига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 330-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 51-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1994 йил 18 апрелда қабул қилинган «Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг Рўйхатига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 4, 109-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг тўртинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 143-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1994 йил 31 августда қабул қилинган «Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг Рўйхатига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 8-9, 244-модда).
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг тўртинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 10, 258-модда).
12. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг Х бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда).
13. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг XIX бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 56-модда).
14. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг III бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда).
15. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг III бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 20-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда; 2007 й., 29-30-сон, 295-модда, 37-38-сон, 377-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда; 2010 й., 37-сон, 313-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон, 481-модда; 2011 й., 52-сон, 555-модда; 2012 й., 15-сон, 163-модда, 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон, 17.10.2018 й., 03/18/501/2056-сон, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон; 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон; 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон; 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон; 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон; 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон)