1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 27 февралдаги ПҚ-88-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 27 февралдаги ПҚ-88-сон қарорига мувофиқ:
2024 йил 1 майга қадар электр юритмали кресло-аравача, вело кресло-аравача, санитария ускуналари билан жиҳозланган механик кресло-аравача, юриш мосламаси (роллатор), тўрт оёқли ҳасса, овозли термометр ва тонометр ҳамда бошқа воситаларни инобатга олган ҳолда, давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари (кейинги ўринларда — протез мосламалари ва реабилитация воситалари) турларини 18 тадан 30 тага кўпайтирилиши;
2024 йил 1 майдан бошлаб протез мосламалари ва реабилитация воситаларини харид қилиш учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдори бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, ўртача уч бараваргача, айрим воситаларнинг турларини эса ўн бараваргача оширилиши;
2024 йил 1 октябрга қадар республиканинг барча ҳудудларида муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучер асосида таъминлаш тартиби жорий этилиши белгиланганлиги;
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ишлаб чиқилган индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаларига мувофиқ протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминланган муҳтож шахсларни таълим ва спортга жалб этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш каби йўналишларда ижтимоий ҳаётга мослаштириш чоралари кўрилиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожликни белгилаш ва уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби;
протез мосламалари ва реабилитация воситаларини харид қилиш, етказиб бериш ва тўловларни тўлаш тартиби;
протез мосламалари ва реабилитация воситаларини бошқасига алмаштириш тартиби.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
3. Давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда муҳтож шахсларга протез мосламалари ва реабилитация воситаларини электрон тижорат орқали харид қилиши учун давлат томонидан ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ белгиланган миқдорларда тегишли маблағлар қоплаб берилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг ногиронликни белгилаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида янги «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулини ишлаб чиқиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
а) ваучер тизими жорий этилмаган ҳудудларда муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан сертификат тизими асосида таъминлаш тартиби сақлаб қолинади;
б) протез мосламалари ва реабилитация воситалари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида юритиладиган Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ваучерга мувофиқ реализация қилинади. Бунда протез мосламалари ва реабилитация воситалари учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар ваучер асосида Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектларига ўтказиб берилади.
Тадбиркорлик субъектларининг Реестрга кирмаганлиги уларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларини ишлаб чиқариш ёки сотиш фаолиятига тўсқинлик қилмайди;
в) ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш билан боғлиқ «SMS» хабарномани юбориш харажатлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;
г) меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланган, касб касалликларига чалинган ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарардан жабрланган ходимлар протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучерга мувофиқ таъминланган ҳолларда, ваучер қийматига тенг маблағлар жавобгар бўлган иш берувчи маблағлари ҳисобидан республика бюджетининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Агар моддий жавобгар бўлган иш берувчи маблағларни ўз ихтиёрига кўра бир ой муддат ичида қайтармаса, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан суд тартибида ундирилади;
д) Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларга ўзига тегишли бино ва иншоотларни протез мосламалари ва реабилитация воситаларини таъмирлаш, алмаштириш, сервис хизматини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига, шунингдек топшириш пунктларини ташкил этиш учун Агентлик томонидан жалб этилган электрон савдо майдончаси операторларига Агентлик директорининг буйруғига мувофиқ белгиланган тартибда тўғридан-тўғри шартнома асосида текин фойдаланиш учун беришга рухсат этилади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни.
е) реабилитация воситаларини муҳтож шахслар яшаш жойига етказиб бериш «Ўзбекистон почтаси» АЖ жойлардаги почта алоқа боғламаси орқали «Ўзбекистон почтаси» АЖ ва Агентлик томонидан жалб этилган электрон савдо майдончаси оператори ёки Агентлик ўртасида тузиладиган шартнома асосида мазкур воситалар хариди учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
ж) ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича давлат ижтимоий буюртмаси шартномаси Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва ғолиб нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида тузилади. Бунда давлат ижтимоий буюртмаси бўйича кўрсатиладиган хизматлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ва сотиб олинган нарх ўртасидаги ижобий фарқ суммасининг 20 фоизини рағбатлантириш тарзида олиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахсларга мазкур рағбатлантириш маблағларини автоматик тарзда тўлаб бориш тизимини йўлга қўйсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 апрель,
253-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сон қарорига
1-ИЛОВА
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ногиронлиги бўлган шахсларни, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларни (кейинги ўринларда — муҳтож шахслар) протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваучер — протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағлар (субсидия) ҳисобидан харид қилиш имкониятини тақдим этувчи матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланган электрон ҳужжат;
ижтимоий ходим — ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни ташкил этадиган ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг масъул ходими;
ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома — тиббий-ижтимоий экспертиза якуни бўйича расмийлаштириладиган ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатини белгиловчи ҳамда экспертиза хулосаси ва тавсияларини ўз ичига олган матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланган электрон ҳужжат;
протез-ортопедия мосламалари — мавжуд бўлмаган қўл-оёқларнинг ёки тананинг бошқа қисмлари ўрнини босиш учун мўлжалланган, организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини компенсация қилувчи, шунингдек, чекланган тана қисмларининг функционаллигини тиклаш ёки яхшилаш учун мўлжалланган мосламалар (кейинги ўринларда — протез мосламалари);
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш модули — муҳтож шахсларни протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминлаш, уларни таъмирлаш ва бошқасига алмаштириш бўйича тартиб-таомилларни амалга оширишга мўлжалланган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг алоҳида таркибий қисми (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ);
реабилитация қилишнинг техник воситалари — муҳтож шахсларнинг жисмоний чекловларини қоплаш ёки бартараф қилишга ёрдам берадиган ҳамда уларни реабилитация қилиш тизимининг муҳим таркибий қисми бўлган техник, шу жумладан, махсус ечимларни ўз ичига олган қурилмалар (кейинги ўринларда — реабилитация воситалари);
сотувчи — протез мосламалари ва реабилитация воситаларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, муқаддам етказиб берилган протез мосламалари ва реабилитация воситаларини таъмирлаш ёки бошқасига алмаштириш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари;
тиббий хулоса — ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлигини белгилайдиган ҳамда муҳтожлик белгиланган протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг номи, тури ва фойдаланиш муддати кўрсатиладиган матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланган электрон ҳужжат;
3. Муҳтож шахслар ваучер асосида протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини ўз танловига кўра мазкур Низомнинг 3-боби 1-параграфида белгиланган талабларга мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтган сотувчилардан электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончалари (кейинги ўринларда — электрон савдо) орқали харид қилади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
4. Муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
5. Муҳтож шахслар протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича таъминланади.
2-боб. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожликни белгилаш ва уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
6. Ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларнинг протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлиги ногиронлик тўғрисидаги маълумотномага асосан белгиланади.
Ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлиги мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги тиббий хулосага асосан белгиланади.
7. «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида:
ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларга — тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан шахсни ногиронлиги бўлган шахс (ногиронлиги бўлган бола) деб топиш билан биргаликда протез мосламаси ёки реабилитация воситасига муҳтожлиги белгиланган ҳолда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади;
ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларга — туман (шаҳар)лардаги марказий кўп тармоқли поликлиниканинг врачлик-маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда — ВМК) томонидан пенсия ёшидаги шахслар ёки уларнинг қонуний вакили аризасига ҳамда даволовчи шифокорнинг тиббий ҳужжатларига асосан тиббий хулоса расмийлаштирилади.
9. Ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларга берилган тиббий хулосалар муддати ҳар бир касаллик учун касалликнинг хусусияти ва кечишига, организм функцияларининг бузилиш даражасига ва компенсатор механизмларининг ҳолатига қараб белгиланади.
Ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларга берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотномалар эса ногиронликнинг муддатидан келиб чиқиб, қайта ТИЭК кўригидан ўтиш муддатигача берилади, ногиронлик муддатсиз даврга белгиланадиган ҳолатлар бундан мустасно.
10. Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосаларнинг асосланганлиги ва тўғри расмийлаштирилиши учун уни расмийлаштирган шахслар жавобгар ҳисобланади.
12. Муҳтож шахсларнинг биринчи марта муҳтожлик белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотлари муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилгандан ёки уларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларини олиш ҳуқуқи такроран вужудга келгандан сўнг «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик тарзда мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги Протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун ваучер ҳар бир протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун алоҳида шаклланади.
Бир жуфт бўлган ёки тўплам шаклида тақдим этиладиган протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун битта ваучер шакллантирилади.
13. «Ижтимоий ҳимоя» АТда ваучер шаклланиши билан бир вақтда автоматик тарзда:
муҳтож шахслар протез мосламаси ёки реабилитация воситасини харид қилиш ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисида мобил алоқа воситасига СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилинади;
протез мосламаси ёки реабилитация воситасини харид қилиш ҳуқуқи вужудга келган муҳтож шахснинг яшаш жойи бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига бу тўғрисида хабар келиб тушади.
14. Муҳтож шахс томонидан бир ой ичида ваучер асосида протез мосламаси ёки реабилитация воситасини харид қилиш учун буюртма берилмаган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази буюртма берилмаганлиги сабабларини ўрганиб, «Ижтимоий ҳимоя» АТда мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлик белгиланган шахсларнинг эҳтиёжини ўрганиш бўйича далолатномани расмийлаштиради.
15. Мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган тартибда ўрганиш жараёнида:
муҳтож шахснинг протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини электрон савдо орқали харид қила олмаганлиги аниқланган тақдирда ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган тартибда ижтимоий ходим муҳтож шахс номидан протез мосламалари ёки реабилитация воситалари учун буюртмани шакллантиради;
муҳтож шахснинг қўшимча протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига эҳтиёжи вужудга келганлиги аниқланган ҳолларда, ушбу шахслар тегишлилиги бўйича ТИЭК ёки ВМКга қўшимча муҳтожликни белгилаш учун йўналтирилади.
3-боб. Муҳтож шахсларни протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминлаш тартиби
1-§. Протез мосламалари ёки реабилитация воситалари тўғрисидаги маълумотларни электрон савдога чиқариш тартиби
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
16. Протез мосламалари ёки реабилитация воситалари тўғрисидаги маълумотлар электрон савдога мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ юритиладиган Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан чиқарилади.
Реестр Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан электрон шаклда юритилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
17. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини ваучерга мувофиқ муҳтож шахсларга сотиш ва етказиб бериш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари Реестрга кириш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрийлик асосида авторизациядан ўтади.
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун паспорт серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда телефон рақами;
тадбиркорлик субъекти ва унинг филиали юридик манзиллари, ҳисобварағи, банк реквизитлари, ишончли вакил ҳақида маълумотлар ҳамда унинг телефон рақами;
сотиладиган (етказиб бериладиган) протез мосламалари ва (ёки) реабилитация воситаларининг турлари ва номи ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда уларнинг мувофиқлик сертификати рақамлари ҳамда амал қилиш муддатлари.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
18. Авторизациядан тегишли маълумотлар тўлдирилиб, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали тасдиқлангандан сўнг ўтилади.
Бунда тадбиркорлик субъекти электрон офертани тасдиқлаганидан сўнг улар томонидан кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги «Ижтимоий ҳимоя» АТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда аниқланади.
Сотувчилар томонидан кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ҳамда уларнинг фаолияти тугатилмаганлиги аниқланган тақдирда, сотувчилар Реестрга киритилади ва улар учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинети очилади.
Электрон савдо майдончалари орқали реабилитация воситаларини реализация қилувчи Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари «Ижтимоий ҳимоя» АТда кўрсатилган электрон савдо майдончаларининг веб-сайтида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши лозим.
19. Мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган сотувчилар Реестрга киритилмайди.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
20. Қуйидагилар Реестрдан чиқариш учун асос ҳисобланади:
тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки банкрот деб топилганда;
муҳтож шахсларга айни бир тадбиркорлик субъекти томонидан беш ва ундан кўп маротаба сифатсиз ва нуқсонли протез мосламалари ёки реабилитация воситалари етказиб берилганда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан мазкур Низомнинг 34-бандига мувофиқ расмийлаштирилган далолатномада кўрсатилган протез мосламалари ёки реабилитация воситаларида аниқланган нуқсонлар бартараф этилганлиги ёки бошқа янги протез мосламаси ёки реабилитация воситаси етказиб берилганлиги бундан мустасно;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
21. Реестрга киритилган сотувчилар протез мосламалари ва (ёки) реабилитация воситаларини электрон савдода реализация қилиш учун улар тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тегишлича «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Протез-ортопедия мосламалари» ва «Реабилитация қилишнинг техник воситалари» бўлимига электрон офертага илова қилинадиган минимал техник талабларга мувофиқ жойлаштиради:
ҳар бир протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг номи, нархи, фойдаланиш ва кафолат муддатлари, уларнинг техник тавсифи ва кўрсаткичлари, фойдаланиш бўйича йўриқнома, кафолат ва фойдаланиш муддатлари тугамасдан ёки тугаганидан сўнг амалга ошириладиган тадбирлар;
қонунчиликда белгиланган ҳолларда мувофиқлиги баҳоланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган протез мосламаси ёки реабилитация воситаси бўйича уларнинг мувофиқлик сертификати ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ҳар бир протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг фотосуратлари. Бунда реализация қилинадиган протез мосламаси ёки реабилитация воситасига мувофиқ келмайдиган фотосуратларни жойлаштириш тақиқланади;
протез мосламаси бўйича қўшимча равишда уни тайёрлаш ва етказиб бериш муддатлари ҳамда уларни тайёрлаш учун муҳтож шахс ўлчовларини олиш учун республика бўйича ўлчов олиш имконияти мавжуд бўлган манзиллар.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
22. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг минимал техник талабларга мувофиқлиги ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлиги «Ижтимоий ҳимоя» АТда қабул қилингандан сўнг улар тегишлича «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Протез-ортопедия мосламалари» ёки «Реабилитация қилишнинг техник воситалари» бўлимлари орқали электрон савдога чиқарилади.
Бунда минимал техник талабларга мувофиқ келмайдиган ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда олиниши лозим бўлган мувофиқлик сертификати ёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олинмаганда ва уларнинг амал қилиш муддати тугаганда ушбу протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини электрон савдога чиқаришга йўл қўйилмайди.
2-§. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини харид қилиш ва етказиб бериш тартиби
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
23. Муҳтож шахс унга нисбатан ваучер шаклланганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончаларида ваучерга мувофиқ тегишли протез мосламаси ёки реабилитация воситасига буюртма бериш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ва телефон рақамини киритган ҳолда рўйхатдан ўтади.
Киритилган маълумотлар шахснинг розилигини ифодалайдиган ҳамда уни идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари (СМС-хабарнома, «Face-ID») ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТда яратилган махсус идентификация қилиш (Ягона идентификация тизими (OneID), Mobile-ID) орқали тасдиқлангандан сўнг рўйхатдан ўтказилади.
Рўйхатдан ўтган муҳтож шахсларга «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсий кабинет очилади.
24. Муҳтож шахслар «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтиш ҳамда ваучерга мувофиқ протез мосламаси ёки реабилитация воситасига буюртма бериш учун бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилиши мумкин.
Муҳтож шахслар ёки улар қонуний вакилларининг мурожаатларига асосан «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки ижтимоий ходим электрон қурилма воситалари ёрдамида реал вақт режимида муҳтож шахсларни «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади ҳамда муҳтож шахсларнинг номидан ваучерга мувофиқ тегишли протез мосламаси ёки реабилитация воситасига буюртмани шакллантиради.
25. Муҳтож шахслар ваучерга мувофиқ реабилитация воситаларини ҳарид қилишда тўғридан-тўғри «Ижтимоий ҳимоя» АТ да кўрсатилган электрон савдо майдончаларининг веб-сайтида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш орқали ўз буюртмаларини бериши мумкин.
26. Муҳтож шахслар электрон савдо орқали протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига берган буюртмаларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
27. Муҳтож шахсларни протез мосламалари, шунингдек, рақамли эшитиш мосламаси билан таъминлашда:
муҳтож шахс ўз хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Протез-ортопедия мосламалари» бўлими орқали протез мосламаси ёки рақамли эшитиш мосламаси сотувчисини ҳамда ваучерда кўрсатилган протез мосламасининг турини ёки рақамли эшитиш мосламаси турини танлайди ва буюртма қилади;
сотувчи буюртмани «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали қабул қилиб олгандан сўнг уч кун ичида буюртма қилинган протез мосламасини тайёрлаш учун сарфланадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда уни тайёр бўлиш муддати ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, муҳтож шахсдан ўлчов олиш зарурати мавжуд бўлган ҳолларда, муҳтож шахс бевосита мурожаат қилиши лозим бўлган манзил ва мурожаат қилиш санаси ҳақида муҳтож шахсни электрон тарзда ёки мобил алоқа воситаси орқали хабардор қилади;
сотувчи томонидан протез мосламасини тайёрлаш учун муҳтож шахслардан ўлчов олиниши зарур бўлган ҳолларда, муҳтож шахслардан ўлчов олинади, бунда муҳтож шахслар хабарномада кўрсатилган манзилга белгиланган муддатда етиб бориши лозим;
агар муҳтож шахс ўн беш кун ичида уч маротаба хабардор қилингандан сўнг ҳам ўлчов олиш учун хабарномада кўрсатилган манзилга етиб бормаганда, сотувчи муҳтож шахснинг буюртмасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Буюртма бекор қилинган ҳолларда, бу тўғрисидаги маълумот «Ижтимоий ҳимоя» АТда қайд этилади;
муҳтож шахсларнинг буюртмаси бекор қилиниши уларнинг такроран буюртма қилиш ҳуқуқини чекламайди;
ўлчаб кўрилган протез мосламаси муҳтож шахснинг жисмоний ҳолатига мос келган тақдирда, сотувчилар протез мосламасини бевосита муҳтож шахснинг ўзига топширилишини ҳамда улардан фойдаланиш ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ўргатилишини таъминлайди. Бунда протез мосламаларини тайёрлаш, етказиб бериш ва улардан фойдаланишни ўргатиш муддати ўттиз кундан, мураккаб турдаги протез мосламалари (сон протези, болдир протези, қўл протезлари, аппаратлар, мураккаб ортопед пойабзал) бўйича эса қирқ беш кундан ошмаслиги лозим;
сотувчилар рақамли эшитиш мосламаси бўйича буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг бир кун ичида буюртма қилинган мазкур мосламани етказиб бериш санаси ва жойи ҳақида муҳтож шахсни электрон тарзда ёки унинг мобил алоқа воситаси орқали хабардор қилади. Бунда сотувчилар рақамли эшитиш мосламасини муҳтож шахсларга беш кун ичида етказиб берилиши ҳамда уларни муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мослаштириб, созлаб берилишини таъминлаши лозим;
протез мосламаси ёки рақамли эшитиш мосламаси бевосита муҳтож шахснинг ўзига топширилган ҳамда улардан фойдаланиш ўргатилгандан сўнг муҳтож шахслар томонидан махсулот қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги СМС-хабарнома тасдиқ коди маълум қилинганда, сотувчилар буюртма муҳтож шахсга етказиб берилганлигини «Ижтимоий ҳимоя» АТда тасдиқлайди.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
28. Муҳтож шахсларни реабилитация воситалари билан таъминлашда:
муҳтож шахслар ўз хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Реабилитация қилишнинг техник воситалари» бўлимида кўрсатилган электрон савдо майдончасини танлаш ёки тўғридан-тўғри уларнинг веб-сайтига кириш орқали ваучерда кўрсатилган реабилитация воситасининг турини танлайди ва буюртма қилади;
электрон савдо майдончасининг оператори буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг бир кун ичида буюртма қилинган реабилитация воситасини етказиб бериш муддати тўғрисида муҳтож шахснинг мобил алоқа воситасига СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилади;
электрон савдо майдончасининг оператори томонидан реабилитация воситаси бевосита муҳтож шахснинг яшаш манзилидаги топшириш пунктига етказиб берилади, бунда реабилитация воситаларини муҳтож шахсларга етказиб бериш муддати тегишли буюртма қабул қилинган кундан эътиборан беш кундан ошмаслиги лозим;
электрон савдо майдончасининг оператори реабилитация воситаси муҳтож шахсга етказиб берилганлигини электрон савдо майдончасида тасдиқлаши лозим, бунда мазкур маълумот автоматик тарзда электрон шаклда «Ижтимоий ҳимоя» АТга юборилади.
29. Сотувчилар томонидан ҳар бир буюртма бўйича протез мосламаси ёки реабилитация воситаси унинг техник паспорти, фойдаланиш бўйича йўриқномаси билан биргаликда топширилиши шарт.
Фойдаланиш йўриқномасида протез мосламаси ва реабилитация воситасини сақлаш, фойдаланиш тартиби ва қоидалари фойдаланувчилар учун содда ва осон тушунадиган ҳолда ёритилиши ҳамда ўзбек ва рус тилларида чоп этилиши лозим.
3-§. Тўловларни тўлаш тартиби
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
30. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ДМБАТ) протез мосламалари ёки реабилитация воситалари бўйича тўловларни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш учун Агентликка алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.
31. Муҳтож шахслар томонидан ваучерга мувофиқ мазкур Низомда белгиланган тартибда буюртма берилганидан сўнг бу тўғрисидаги маълумотлар электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончалари орқали «Ижтимоий ҳимоя» АТга автоматик тарзда юборилади. Бунда буюртмалар кесимида маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТда шакллантирилиб борилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
32. Муҳтож шахслар томонидан ваучерга мувофиқ танланган буюртманинг харид нархи ва ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ўртасида салбий фарқ мавжуд бўлганда, муҳтож шахс томонидан дастлаб ушбу салбий фарқ суммаси тўланиши лозим.
Буюртманинг харид нархи ва ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ўртасидаги салбий фарқ суммаси муҳтож шахс томонидан тўланмаган тақдирда, сотувчи ёки электрон савдо майдончасининг оператори буюртмани қабул қилишни рад қилади.
33. Буюртмалар мазкур Низомнинг 27 ва 28-бандларида белгиланган тартибда муҳтож шахсга етказиб берилганлиги тасдиқланганидан сўнг муҳтож шахсларнинг яшаш жойи бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига бу тўғрисида хабарлар келиб тушади.
34. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ижтимоий ходимлари «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига хабар келиб тушгандан сўнг беш иш куни ичида буюртмалар муҳтож шахсларга ҳақиқатда етказиб берилганлигини, уларнинг электрон савдода эълон қилинган талабларига мувофиқлигини ҳамда муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикрларини жойига чиққан ҳолда ўрганади. Ўрганиш натижасида:
етказиб берилган буюртманинг сифатсизлиги, нуқсонлари мавжудлиги ҳамда улар муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мос келмаслиги аниқланган ҳолларда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда Мухтож шахслар томонидан ваучер асосида сотиб олинган протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг муҳтож шахсларга ҳақиқатда етказиб берилганлиги, муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикрларини ўрганиш бўйича далолатнома тузилади ва сотувчиларга уни мақбул сифатлисига алмаштириш чораларини кўриш учун электрон шаклда юборилади. Бунда буюртманинг сифатсизлиги ва нуқсонларини тасдиқловчи фотосуратлар далолатномага илова қилинади;
муҳтож шахсларнинг буюртмалари ҳақиқатда етказиб берилган ҳамда уларда нуқсонлар аниқланмаган тақдирда, ижтимоий ходимлар томонидан бир иш куни ичида «Ижтимоий ҳимоя» АТда мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда ваучер асосида муҳтож шахсларга етказиб берилган протез мосламалари ёки реабилитация воситалари учун сотувчиларга ваучер қийматидан кўп бўлмаган миқдордаги маблағларни ўтказиш бўйича билдиришнома расмийлаштирилади. Бунда муҳтож шахс буюртмани ҳақиқатда олганлигини тасдиқловчи фотосурати билдиришномага илова қилинади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
35. Агар буюртмани қабул қилиб олган муҳтож шахс яшаш манзилидан кўчиб кетган ва у ерда яшамаётганлиги аниқланган ҳолларда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда электрон далолатнома тузилади ва ушбу далолатнома кўрсатилган маълумот асосида муҳтож шахснинг ҳозирги яшаш манзилидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига хабар келиб тушади.
Бунда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига келиб тушган хабарни қабул қилиб олгандан сўнг беш иш куни ичида буюртмалар муҳтож шахсларга ҳақиқатда етказиб берилганлигини, уларнинг электрон савдода эълон қилинган талабларига мувофиқлигини ҳамда муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикрларини жойига чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 34-бандида белгиланган тартибда ўрганади.
36. Муҳтож шахслар буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўрганиш даврида вафот этган ҳолларда, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази «Ижтимоий ҳимоя» АТда мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда электрон билдиришнома расмийлаштиради.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
37. «Ижтимоий ҳимоя» АТда билдиришнома расмийлаштирилгандан сўнг бу тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали Давлат имтиёзлари ягона электрон платформасига юборилади.
Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси орқали буюртманинг харид нархи, бироқ белгиланган протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағдан кўп бўлмаган миқдордаги маблағ ДМБАТга йўналтирилади. Бунда ДМБАТ томонидан тегишли пул маблағлари сотувчиларнинг банк ҳисобварағига буюртма муҳтож шахсга етказиб берилганлиги тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда ўтказилади.
Маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисобварағига дам олиш кунига ёхуд байрам ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш кунида ўтказилади.
Харид қилинган протез мосламаси ёки реабилитация воситаси харид нархи ваучердан кам бўлган тақдирда, ўртада ҳосил бўлган ижобий фарқ суммаси шахсий ғазна ҳисобварағида қолдирилади.
38. Муҳтож шахсларнинг буюртмалари уларга етказиб берилмаган ҳолларда, шунингдек, буюртмаларда нуқсонлар мавжудлиги ҳамда улар муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мос келмаслиги тўғрисида ижтимоий ходимлар томонидан далолатнома расмийлаштирилган тақдирда, маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисобварағига ўтказилмайди.
4-боб. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини бошқасига алмаштириш ёки такроран таъминлаш тартиби
39. Муҳтож шахсларга берилган протез мосламалари ёки реабилитация воситалари кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолса, протез мосламалари ёки реабилитация воситалари уларни етказиб берган (реализация қилган) сотувчилар томонидан бепул таъмирлаб берилади ёки бошқасига алмаштирилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
40. Протез мосламалари ёки реабилитация воситалари кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолганда ёки уларда носозликлар борлиги аниқланганда, муҳтож шахслар «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиши мумкин.
Бунда муҳтож шахсларнинг мурожаатлари ижтимоий ходимлар томонидан ўн кун муддат ичида ўрганилиб, «Ижтимоий ҳимоя» АТда мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда электрон далолатнома тузилади.
Протез мосламалари ёки реабилитация воситалари кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолганлиги ёки уларда носозликлар борлиги ўз тасдиғини топган ҳолларда, ижтимоий ходимлар «Ижтимоий ҳимоя» АТда тузилган далолатномани сотувчиларга протез мосламаси ёки реабилитация воситасини мақбул сифатлисига алмаштириш учун юборади.
Сотувчилар томонидан протез мосламалари ва реабилитация воситаларини таъмирлаш ёки бошқасига алмаштириб бериш Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Муҳтож шахсларнинг протез мосламалари ёки реабилитация воситалари кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолганлиги тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари «Ижтимоий ҳимоя» АТда қайд этиб борилади.
41. Муҳтож шахслар протез мосламалари ёки реабилитация воситаларидан белгиланган фойдаланиш муддати давомида фойдаланадилар.
42. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг фойдаланиш муддати тугагандан сўнг такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахслар учун электрон шаклдаги ваучер тиббий кўрсатмалар ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосадан келиб чиқиб, муҳтож шахсларнинг рўйхати асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда шаклланади.
43. Тиббий кўрсатмага асосан ТИЭК ёки ВМК томонидан такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлик белгиланиши лозим бўлган ҳолларда, муҳтож шахслар протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг фойдаланиш муддати тугашидан камида бир ой олдин муҳтож шахсларнинг рўйхатига мувофиқ мобил алоқа воситасига СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилинади.
Муҳтож шахслар СМС-хабарни қабул қилиб олгандан сўнг тегишли ТИЭК ёки ВМКга белгиланган кун ва вақтда етиб келиши лозим.
Агар муҳтож шахслар хабардор қилингандан кейин белгиланган манзилга етиб келмаса, ТИЭК ёки ВМК томонидан уларга такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлик белгиланмайди ҳамда бу тўғрисидаги маълумот муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилади. Бунда муҳтож шахсларнинг тегишли ТИЭК ёки ВМКга қайтадан мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Муҳтож шахсларнинг протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлиги тегишли ТИЭК ёки ВМК томонидан умумий асосларда белгиланади.
44. Муҳтож шахслар ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосада белгиланган муддатларда тиббий кўрсатмага асосан такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланадиган ҳамда ТИЭК ёки ВМК томонидан қайта муҳтожлик белгиланмайдиган ҳолатларда уларга электрон шаклдаги ваучер муҳтож шахсларнинг рўйхати асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда автоматик шаклланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
45. Қуйидаги ҳолларда протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини фойдаланиш муддати тугамасдан бошқасига алмаштириб берилади:
муҳтож шахсларнинг жисмоний ривожланиши оқибатида протез мосламалари ёки реабилитация воситалари ўлчамлари уларга тўғри келмаса;
муҳтож шахсларда касаллик кечишининг ёмонлашуви, шунингдек, ўтказилган жарроҳлик муолажаларидан сўнг юзага келган анатомик ёки физиологик ўзгаришлар оқибатида протез мосламалари ёки реабилитация воситалари фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолса.
46. Муҳтож шахслар ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганда «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ёки бевосита «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёхуд ТИЭК ва ВМКга мурожаат қилиши лозим.
Бунда мурожаатлар қабул қилингандан сўнг муҳтож шахслар ўн кун муддат ичида тегишли ТИЭК ёки ВМКларда кўрикдан ўтказилади ҳамда кўрик натижалари асосида «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида уларга янги турдаги протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини олиш учун муҳтожлик белгиланади ёки муҳтожлик белгилаш рад этилади.
Янги турдаги протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини олиш учун муҳтожлик белгиланган муҳтож шахсларга электрон шаклдаги ваучер муҳтож шахсларнинг рўйхати асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда шаклланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
47. Протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг кафолат муддати тугагандан кейин фойдаланиш муддати давомида улар фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган тақдирда муҳтож шахслар Ижтимоий ҳимоя АТ орқали ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиши мумкин.
Бунда, муҳтож шахсларнинг мурожаатлари ижтимоий ходимлар томонидан беш иш куни ичида ўрганилиб, Ижтимоий ҳимоя АТда мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда электрон далолатнома тузилади ҳамда протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг яроқсиз бўлиб қолганлиги тўғрисидаги фотосуратлар далолатномага илова қилинади.
Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси унинг фойдаланиш муддати давомида яроқсиз бўлиб қолганлиги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида ташкил этиладиган комиссияда ўз тасдиғини топса, ижтимоий ходимнинг далолатномасига мувофиқ бу тўғрисидаги маълумотлар муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилади ҳамда муҳтож шахсларга электрон шаклдаги ваучер мазкур Низомга мувофиқ умумий асосларда шаклланади.
48. Сотувчи улар томонидан қабул қилинган буюртмалар асосида протез мосламалари ёки реабилитация воситалари белгиланган сифат ва муддатда етказиб берилишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
49. Муҳтож шахслар протез мосламаси ёки реабилитация воситасидан фойдаланиш йўриқномаси билан тўлиқ танишиб чиқиши ҳамда протез мосламаси ёки реабилитация воситасини сақлаш, фойдаланиш муддати давомида фойдаланиш, унинг фойдаланиш тартиб ва қоидаларига риоя қилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
50. Муҳтож шахслар томонидан протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш, ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш, бошқа шахсларга совға қилиш ҳамда уларнинг қисмларини алмаштириш ёки сотиш қатъиян тақиқланади.
Агар муҳтож шахслар томонидан протез мосламаси ва реабилитация воситаси ёки унинг тегишли қисмлари фойдаланиш муддати давомида сотиб юборилган, бегоналаштирилган ҳолларда, муҳтож шахсларга ушбу давр мобайнида мазкур турдаги протез мосламаси ёки реабилитация воситасига муҳтожлик белгиланмайди.
51. Муҳтож шахслар «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтишда фойдаланган ҳамда муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилган мобил телефон рақамларини ўзгартирган ҳолларда, ўн кун ичида янги мобил телефон рақамларини муҳтож шахсларнинг рўйхатида янгилаш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилишлари лозим.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
52. Муҳтож шахслар протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан биринчи маротаба таъминланганлиги тўғрисидаги хабар муҳтож шахсларнинг яшаш жойи бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига келиб тушгандан сўнг муҳтож шахсларнинг хоҳишига кўра уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, таълим олиш ва спортга жалб этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш чораларини ўз ичига олган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режалари ишлаб чиқилади.
Бунда индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режалари ҳамда муҳтож шахсларнинг розилиги асосида муҳтож шахслар таълим, спорт ва касбга белгиланган тартибда йўналтирилади.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режалари бажарилиши ҳолатини мониторинг қилиб боради.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
53. Муҳтож шахс протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини буюртма қилишдан олдин вафот этган тақдирда, унга нисбатан шакллантирилган ваучер ўз кучини йўқотади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
54. Протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланган муҳтож шахслар ўз фойдаланишида бўлган протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига эҳтиёжи мавжуд бўлмаган ҳолларда, уларни «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига қайтариш тўғрисида бевосита ўзлари ёки қонуний вакиллари орқали ариза билан «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
55. Муҳтож шахслар ваучер тизимидан ташқари Давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланган ҳолларда, улар учун шаклланган ваучер ўз кучини йўқотади ёки ваучер шакллантирилмайди ҳамда бу тўғрисидаги маълумотлар муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилади.
56. Ҳомийлик қилиш истагини билдирган ҳомийлик субъектларига «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тегишли ҳудуддаги муҳтож шахсларнинг рўйхатини тақдим этиш орқали кўмаклашиб борилади.
57. Муҳтож шахсларга етказиб берилган протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг сифати ва техник талабларга мувофиқлиги Агентликнинг Ижтимоий инспекцияси томонидан назорат қилинади.
58. Муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган йиллик маблағларнинг молиялаштириш ҳажми муҳтож шахсларнинг рўйхатига мувофиқ ҳар йили 20 декабрга қадар кейинги йил учун аниқланади.
59. Муҳтож шахсларни протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
60. Электрон савдо майдонида реабилитация воситаларини ваучер асосида реализация қилиш истагини билдирувчи электрон савдо майдончасининг операторлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, муҳтож шахслар реабилитация воситалари билан «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг электрон савдо платформасида ҳамда Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан марказлашган ҳолда харид қилиш тартиб-таомили асосида таъминланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
61. Муҳтож шахслар уларни протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминлаш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳамда протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини сотувчи ва электрон савдо майдончасининг операторининг хатти-ҳаракатлари устидан Агентликка ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.
62. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 511-моддаси.
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
1. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари.
2. Врачлик-маслаҳат комиссиялари.
1. «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги белгиланиши билан улар ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) йўналтиради.
2. Протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлик белгиланган муҳтож шахслар ҳақидаги маълумотлар муҳтож шахсларнинг электрон рўйхатига киритиб борилади.
Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида
2-босқич
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя АТ
1. Муҳтож шахсларнинг биринчи марта муҳтожлик белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотларини муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилгандан ёки уларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларини олиш ҳуқуқи такроран вужудга келгандан сўнг «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик тарзда электрон шаклдаги бир марталик ваучер ҳар бир протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун алоҳида шакллантиради.
Муҳтож шахсларнинг маълумотлари келиб тушгандан ёки уларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларини олиш ҳуқуқи такроран вужудга келгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида
2. «Ижтимоий ҳимоя» АТда ваучер шаклланиши билан муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасини харид қилиш ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисида мобил телефон рақамига қисқа матнли СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилади ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига бу тўғрисида хабар келиб тушади.
Ваучер шакллангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида
3-босқич
Муҳтож шахс
Ваучер шаклланганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали «Ижтимоий ҳимоя» АТда паспорт маълумотлари ва телефон рақамларини киритган ҳолда рўйхатдан ўтиш орқали ўз шахсий кабинетидаги «Протез-ортопедия мосламалари» ва «Реабилитация қилишнинг техник воситалари» бўлимларида кўрсатилган электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончаларида ваучерга мувофиқ тегишли протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасига буюртма беради.
Муҳтож шахснинг сўровига кўра
4-босқич
Сотувчи
1. Протез-ортопедия мосламалари бўйича буюртмани «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали қабул қилиб олгандан сўнг буюртма қилинган протез-ортопедия мосламасини тайёрлаш учун кетадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда, уни тайёр бўлиш муддати ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, муҳтож шахсдан ўлчов олиш зарурати мавжуд бўлган ҳолларда муҳтож шахс бевосита мурожаат қилиши лозим бўлган манзил ва мурожаат қилиш санаси ҳақида муҳтож шахсни электрон тарзда ва (ёки) телефон орқали хабардор қилади.
Уч кун ичида
Рақамли эшитиш мосламаси бўйича буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг буюртма қилинган мазкур мосламани етказиб бериш санаси ва жойи ҳақида муҳтож шахсни электрон тарзда ва (ёки) унинг мобил алоқа воситаси орқали хабардор қилади.
Бир кун ичида
Электрон савдо майдончасининг оператори
2. Реабилитация қилишнинг техник воситалари бўйича буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг буюртма қилинган реабилитация қилишнинг техник воситасини етказиб бериш муддати тўғрисида муҳтож шахснинг мобил телефон рақамига қисқа матнли СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилади.
Бир кун ичида
5-босқич
Сотувчи
1. Ўлчаб кўрилган протез-ортопедия мосламаси муҳтож шахснинг жисмоний ҳолатига мос келган тақдирда, протез-ортопедия мосламасини бевосита муҳтож шахснинг ўзига топширилишини таъминлайди.
Ўттиз иш кунида, мураккаб турдаги протез-ортопедия мосламалари бўйича қирқ беш иш кунида
Рақамли эшитиш мосламасини муҳтож шахсларга етказиб берилиши ҳамда уларни муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мослаштириб созлаб берилишини таъминлайди.
Беш иш куни ичида
2. Буюртма етказиб берганлиги тўғрисидаги маълумотни «Ижтимоий ҳимоя» АТда тасдиқлайди.
Буюртма етказиб берилгандан сўнг дарҳол
6-босқич
Электрон савдо майдончасининг оператори
1. Реабилитация қилишнинг техник воситасини муҳтож шахснинг яшаш манзилидаги топшириш пунктига етказиб беради.
Беш иш кунида
2. Буюртма етказиб берилганлигини электрон савдо майдончасида тасдиқлаши билан мазкур маълумот автоматик тарзда электрон шаклда «Ижтимоий ҳимоя» АТга келиб тушади.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, ижтимоий ходимлар
1. «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига буюртмалар муҳтож шахсга етказиб берилганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушгандан сўнг буюртмалар муҳтож шахсларга ҳақиқатда етказиб берилганлиги ҳолати, уларнинг электрон савдода эълон қилинган талабларига мувофиқлигини ҳамда муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикрларини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
1. «Ижтимоий ҳимоя» АТда билдиришнома расмийлаштирилгандан сўнг бу тўғрисидаги маълумотларни «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали Давлат имтиёзлари ягона электрон платформасига юборади.
2. Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси орқали буюртманинг харид нархи, бироқ белгиланган протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағдан кўп бўлмаган миқдордаги маблағларни ДМБАТга йўналтиради. Бунда, ДМБАТ томонидан тегишли маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисоб рақамига автоматик тарзда ўтказилади.
тиббий реабилитация чораларини ва/ёки реконструктив жарроҳлик аралашувларни талаб қиладиган чўлтоқ териси ва унга яқин сегментнинг яхлитлиги бузилиши, чўлтоқ нуқсонлари ва касалликлари;
юрак-қон томир тизими, нафас олиш тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, эндокрин тизими, қон яратиш ва иммунитет тизими, сийдик чиқариш тизими функцияларининг сезиларли даражада бузилиши; ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги);
статика ва ҳаракат мувофиқлаштиришнинг сезиларли бузилиши (гиперкинетик, атактик бузилишлар);
Нисбий тиббий қарши кўрсатмалар:
тиббий реабилитация чораларини ва/ёки реконструктив жарроҳлик аралашувларни талаб қиладиган чўлтоқ териси ва унга яқин сегментнинг яхлитлиги бузилиши, чўлтоқ нуқсонлари ва касалликлари;
ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги);
Касалликлар, шикастланишлар оқибатлари, ривожланиш аномалиялари туфайли қўл ва оёқларнинг асаб-мушак, скелет ва ҳаракатга боғлиқ (статодинамик) функцияларининг доимий ўртача, ифодаланган ёки кучли ифодаланган бузилишлари:
полиомиелит асоратлари;
болалар церебрал фалажлиги асоратлари;
туғма ёки орттирилган патологиялар натижасида оёқнинг 3 сантиметр ва ундан ортиқ калталиги;
сон ва болдир соҳасидаги сохта бўғимлар.
Нисбий тиббий қарши кўрсатмалар:
ақлий функцияларнинг ифодаланган, кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги).
X. Туторлар
полиомиелит асоратлари, секин битадиган синиқлар ва сохта бўғимларда оёқни керакли ҳолатда барқарор ушлаб туриш лозим бўлган холатларда.
ақлий функцияларнинг ифодаланган, кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги).
XI. Корсетлар
Касалликлар, шикастланишлар оқибатлари ва ривожланиш аномалиялари туфайли умуртқа поғонасининг асаб-мушак, скелет ва ҳаракатга боғлиқ (статодинамик) функцияларининг доимий ўртача, ифодаланган ва кучли ифодаланган даражада бузилишлари:
ақлий функцияларнинг ифодаланган, кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги).
Изоҳ: 3 ва 4-бандларда кўрсатилган холатларда корсетнинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
XII. Мураккаб ортопед пойабзал ва протезга пойабзал
Изоҳ: 9, 10-бандларда кўрсатилган холатларда пойабзалнинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
XIII. Бандажлар
қайталанувчи ёки жарроҳлик амалиётини қўллаш имкони бўлмаган чурралар.
Нисбий тиббий қарши кўрсатмалар:
терининг ўткир, ўткирости яллиғланиш жараёнлари билан кечувчи трофик бузилишлар;
маҳсулот материалларига аллергик реакциялар;
абсолют тиббий қарши кўрсатмалар: умуртқа поғонаси патологияси ёки қорин деворининг кенг чурраси мавжудлиги сабабли ярим қаттиқ ёки қаттиқ корсетдан фойдаланишни талаб қилинадиган холатлар.
Изоҳ: бандажнинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучер расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
XIV. Кўз олмаси протези
1) кўз олмасининг энуклеацияси ёки эвисерациясидан кейинги анофтальм;
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожликни аниқлаш бўйича
ТИББИЙ КЎРСАТМАЛАР
I. Хонага мўлжалланган ўриндиқли аравача
Қуйидаги ҳолларда тавсия этилади:
1) сурункали юрак етишмовчилиги NYHA бўйича IV функционал синф;
2) III даража нафас олиш етишмовчилиги билан асоратланган нафас олиш органлари касалликлари, ҳар қандай даражадаги қон айланиши етишмовчилиги билан уйғунликда;
3) портал гипертензия ва асцит билан биргаликда кечувчи жигар касалликлари оқибатида юзага келган юриш ва туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари;
4) IV даража (терминал босқичи)даги сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келадиган касалликлар ҳамда сурункали буйрак касалликлари V даражаси туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари;
5) сурункали артерия ва вена касалликлари туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари;
6) иккала томонлама «фил оёқлик» босқичида лимфедема туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари;
7) Кучли ифодаланган пастки парапарез;
8) иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлаш асоратларидан кейин юзага келган юриш-туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари;
9) бир оёқ функцияси ифодаланган даражада бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги (оёқ панжаси кафт суяклари ва бармоқлар соҳасидаги ампутацион чўлтоқликлар бундан мустасно);
10) иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларининг III-IV даражали артрози;
12) ифодаланган акинетик-ригид синдроми ва кучли ифодаланган атаксия, вестибуляр-мияча бузилишлари, гиперкинетик бузилишлар;
13) иккала тизза ва ундан юқоридаги ампутацион чўлтоқлиги;
14) иккала оёқ ва тос суяклари кучли ифодаланган нуқсони, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари);
15) ақлий заифлик ва руҳий касалликларнинг оғир даражаси ва деменция.
Изоҳ: 1 — 10-бандларда кўрсатилган ҳолатларда хонага мўлжалланган ўриндиқли аравачанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
Қарши кўрсатмалар: ногиронлиги бўлган шахснинг ўтирган ҳолатида патологик жараённинг ривожланишига олиб келадиган касалликлар, шикастланишлар ва нуқсонларнинг оқибатлари.
II. Сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравача
1. Иккала тизза ва ундан юқоридаги ампутацион чўлтоқлик.
2. Оёқлар ва тос суяклари нуқсони, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) оқибатида юриш ва туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
3. Гемиплегия, пастки параплегия, триплегия.
4. Иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлаш асоратларидан кейин юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
5. Кучли ифодаланган гемипарез, кучли ифодаланган пастки парапарез, кучли ифодаланган трипарез, кучли ифодаланган тетрапарез.
6. Бир оёқ функцияси ифодаланган даражада бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги (оёқ панжаси кафт суяклари ва бармоқлар соҳасидаги ампутацион чўлтоқликлар бундан мустасно).
7. Сурункали артерия ва вена касалликлар туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
8. Иккала томонлама «фил оёқлик» босқичида лимфедема туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
Изоҳ: 4 — 8-бандларда кўрсатилган ҳолатларда сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравачанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
Қарши кўрсатмалар: ногиронлиги бўлган шахснинг ўтирган ҳолатида патологик жараённинг ривожланишига олиб келадиган касалликлар, шикастланишлар ва нуқсонларнинг оқибатлари; эпилептик хуружларнинг мавжудлиги.
III. Санитария ускуналари билан жиҳозланган механик кресло-аравача (душ, ҳаммом, ҳожатхонага мўлжалланган)
1. Юриш ва туриш функцияларининг кучли ифодаланган бузилишига олиб келган иккала оёқ, тос суяги, умуртқа поғонаси, марказий ва периферик асаб тизимининг касалликлари, шикастланиши ва деформациялари.
2. Юриш ва туриш функцияларининг кучли ифодаланган бузилишига олиб келган III даражали сурункали юрак етишмовчилиги ёки зўриқиш стенокардияси III, IV функционал синф; III даражали нафас етишмовчилиги; портал гипертензия ва асцит билан асоратланган жигар касалликлари; IV даражали сурункали буйрак етишмовчилиги.
Изоҳ: 2-бандда кўрсатилган ҳолатларда санитария ускуналари билан жиҳозланган механик (душ, ҳаммом, ҳожатхонага мўлжалланган) кресло-араванинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
Қарши кўрсатмалар: ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги); ногиронлиги бўлган шахснинг ўтирган ҳолатида патологик жараённинг ривожланишига олиб келадиган касалликлар, шикастланишлар ва нуқсонларнинг оқибатлари.
IV. Иккала оёқ, тос аъзоларни шикастланиши ва мия ярим фалажи касаллиги мавжуд бўлган ёш болалар ва ўсмирлар мустақил ҳаракатланиши учун электр юритмали кресло-аравачалар
Иккала оёқ статодинамик функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишларига олиб келган:
Изоҳ: иккала оёқ, тос аъзоларни шикастланиши ва мия ярим фалажи касаллиги мавжуд бўлган ёш болалар ва ўсмирлар мустақил ҳаракатланиши учун электр юритмали кресло-аравачанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.
Қарши кўрсатмалар: аниқ ёки сезиларли даражада кўриш бузилиши, кўриш кескинлиги тузатиш киритиш билан (яхши кўрувчи кўзда); ўрта ифодаланган гиперкинетик, атактик бузилишлар; 8 ёшдан кичик болалар (биологик ёшга мувофиқ кўникма ва кўникмаларни шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда); тез-тез қайталанувчи эпилептик тутқаноқлар; руҳий функцияларнинг ифодаланган, кучли ифодаланган даражада бузилиши, хулқ-атворнинг бузилиши, шахснинг психопатизацияси; юрак-қон томир тизими, нафас олиш тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, сийдик чиқариш тизими, қон яратиш тизими, модда ва энергия алмашинуви тизими, ички секреция, иммунитет тизимининг кучли ифодаланган бузилишлари.
V. Қўлда бошқариладиган вело кресло-аравача (механик)
Жароҳатланишлар ва касалликлар оқибатида келиб чиқган таянч-ҳаракат тизимидаги кучли ифодаланган бузилишлар (бунда қўллар ҳаракат фаолияти сақланган ҳолда, оёқлар фаолиятидаги бузилишлар ҳисобга олинади):
пастки параплегиялар ва кучли ифодаланган пастки парапарезлар, иккала сон ёки болдирнинг ўрта ёки юқори учлигидан ампутацион чўлтоқлиги.
Изоҳ: қўлда бошқариладиган вело кресло-аравачанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.
нисбатан яхши кўрувчи кўз кўриш ўткирлиги 0,1 — коррекция билан;
юрак-қон томир тизими, нафас олиш тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, сийдик функцияси, қон яратиш, модда ва энергия алмашинуви, ички секреция, иммунитет функцияларининг ифодаланган бузилишлари;
ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги); хулқ-атворнинг бузилиши, психопатик касалликлар, шахснинг психопатизацияси;
2. Сурункали артерия ва вена касалликлар туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
3. Иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг биргаликда кечувчи IV даражали артрозлари.
4. Иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларининг III-IV даражали артрозлари туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
5. Иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлари туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
7. Иккала тизза ва ундан юқоридаги ампутацион чўлтоқлиги.
8. Иккала оёқ ва тос суяклари нуқсони, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
Изоҳ: 1 — 5-бандларда кўрсатилган ҳолатларда Электр юритмали араванинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
Қарши кўрсатмалар: аниқ ёки сезиларли даражада кўриш бузилиши, кўриш кескинлиги тузатиш киритиш билан (яхши кўрувчи кўзда); ўрта ифодаланган гиперкинетик, атактик бузилишлар; 8 ёшдан кичик болалар (биологик ёшга мувофиқ кўникма ва кўникмаларни шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда); тез-тез қайталанувчи эпилептик тутқаноқлар; руҳий функцияларнинг ифодаланган, кучли ифодаланган даражада бузилиши, хулқ-атворнинг бузилиши, шахснинг психопатизацияси; юрак-қон томир тизими, нафас олиш тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, сийдик чиқариш тизими, қон яратиш тизими, модда ва энергия алмашинуви тизими, ички секреция, иммунитет тизимининг кучли ифодаланган бузилишлари.
VII. Эшитиш мосламаси
Туғма, орттирилган ва аралаш кохлеар невритларда эшитиш қобилияти пасайишининг III-IV даражаси.
Изоҳ:сурдологнинг иккала қулоқнинг эшитиш қобилияти пасайганлиги ва эшитиш мосламасидан фойдаланишга кўрсатма борлиги тўғрисидаги хулоса асосида.
Қарши кўрсатмалар:бинаурал протез қўйилган холларда —ясси аудиограмма (бир қулоқда) ва тик пастга тушаётган аудиограмма (бошқа қулоқда) мавжудлиги; эшитиш анализаторининг асосан ретрокохлеар бузилишида.
VIII. Қўлтиқ таёқ, жумладан, тирсакли қўлтиқ таёқ
1. Юриш ва туришнинг ифодаланган бузилишларига олиб келган оёқ, чаноқ-сон ва умуртқа поғонасининг касалликлари, шикастланишлари, жароҳатлари асоратлари.
2. Битта ёки иккала оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги.
4. Иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги юриш ва туришнинг ифодаланган бузилишлари.
5. Юриш ва туришнинг ифодаланган бузилишларига олиб келган марказий ва периферик асаб тизимининг касалликлари ва жароҳатлари асоратлари (пастки парапарез).
6. Сурункали артерия ва вена касалликлар туфайли юзага келган юриш туришнинг ифодаланган бузилишлари.
7. Икки томонлама «фил оёқлик» туфайли юзага келган юриш туришнинг ифодаланган бузилишлари.
Изоҳ: 4 — 7-бандларда кўрсатилган ҳолатларда қўлтиқ таёқнинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
Қўлтиқ таёқ эрта реабилитация даврида ҳамда доимий қаттиқ таянч талаб қилинган ҳолатларда буюрилади.
Қўлтиқ таёқларни доимий асосда ишлатиш тавсия этилмайди (икки йилдан ортиқ). Агар реабилитация даври жуда узоқ бўлса, кейинчалик тирсакли қўлтиқ таёқдан фойдаланиш тавсия этилади.
Тирсакли қўлтиқ таёқ доимий равишда қўлтиқ таёқдан фойдаланиш лозим бўлган ҳолатлар ҳамда, юриш пайтида бироз таянч талаб қилинадиган ҳолатларда (реабилитациянинг кечки босқичларида) буюрилади.
Қарши кўрсатмалар: иккала қўл фаолиятининг ифодаланган, кучли ифодаланган бузилишлари:
ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги);
1) мураккаб протез ва ортез билан таъминланган ҳолатларда;
2) тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги ҳолат;
3) юриш ва туришнинг ўрта даражада бузилишларига олиб келган марказий ва периферик асаб тизимининг касалликлари ва жароҳатлари;
4) сурункали артерия ва вена касалликлар туфайли юзага келган юриш туришнинг ўрта даражада ифодаланган бузилишлари.
Изоҳ: 3 ва 4-бандларда кўрсатилган ҳолатларда ҳассанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
Қарши кўрсатмалар:статодинамик функцияларнинг ифодаланган бузилиши (гиперкинетик, атактик синдромлар); иккала қўл фаолиятининг ифодаланган бузилишлари; ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги).
X. Тўрт оёқли ҳасса
Юриш ва туришнинг ўрта даражада бузилишларига олиб келган оёқ, чаноқ-сон ва умуртқа поғонасининг шикастланиши, жароҳатлари асоратлари:
1) мураккаб протез ва ортез билан таъминланган ҳолатларда;
2) тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги ҳолат;
3) юриш ва туришнинг ўрта даражада бузилишларига олиб келган марказий ва периферик асаб тизимининг касалликлари ва жароҳатлари;
4) сурункали артерия ва вена касалликлар туфайли юзага келган юриш туришнинг ўрта даражада ифодаланган бузилишлари.
Изоҳ: 3 ва 4-бандларда кўрсатилган ҳолатларда ҳассанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
Қарши кўрсатмалар: статодинамик функцияларининг ифодаланган бузилиши (гиперкинетик, атактик синдромлар); иккала қўл фаолиятининг ифодаланган бузилишлари; ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги).
XI. Кўзи ожизлар ҳассаси
Мутлақ ёки амалий кўрлик.
Қарши кўрсатмалар:иккала қўл фаолиятининг кучли ифодаланган бузилишлари; статодинамик функцияларнинг кучли ифодаланган бузилиши (гиперкинетик, атактик синдромлар).
Изоҳ: фойдаланиш муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.
XII. Юриш мосламаси (ходунок)
1. Иккала оёқ, чаноқ-сон ва умуртқа поғонаси жароҳатлари асоратларидан кейинги тик туриш ва юришнинг ифодаланган бузилишлари;
2. Марказий ва периферик асаб тизимининг касалликлари ва жароҳатлари асоратларидан кейинги тик туриш ва юришнинг ифодаланган бузилишлари (ифодаланган пастки парапарез).
Қарши кўрсатмалар:ифодаланган гемипарез, трипарез, тетрапарез; параплегиялар; статодинамик функцияларнинг кучли бузилиши (гиперкинетик, атактик касалликлар); юрак-қон томир тизими ва нафас олиш тизими функцияларининг ифодаланган бузилишлари; ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги); эпилептик хуружларнинг мавжудлиги.
Изоҳ: юриш мосламасининг фойдаланиш муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
XIII. Юриш мосламаси (ходунок-роллатор)
Иккала оёқ, чаноқ-сон ва умуртқа поғонаси жароҳатлари асоратларидан кейинги тик туриш ва юришнинг ифодаланган бузилишлари.
Қарши кўрсатмалар:ифодаланган гемипарез, трипарез, тетрапарез; параплегиялар; статодинамик функцияларнинг кучли бузилиши (гиперкинетик, атактик касалликлар); юрак-қон томир тизими ва нафас олиш тизими функцияларининг ифодаланган бузилишлари; ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги); эпилептик хуружларнинг мавжудлиги.
Изоҳ: юриш мосламаси (ходунок-роллатор)нинг фойдаланиш муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.
XIV. Пешоб қабул қилгич
Пешоб чиқариш аъзоларида стома мавжудлиги.
Қарши кўрсатмалар:терида аллергик реакциялар.
Изоҳ: операция қилиб бартараф этиб бўлмайдиган стомаларда қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.
XV. Нажас қабул қилгич
Ичакда стома мавжудлиги.
Қарши кўрсатмалар:перистомал дерматит;
Изоҳ: операция қилиб бартараф этиб бўлмайдиган стомаларда қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.
XVI. Брайл алифбоси
1. Кўз тўқималарида ўзгаришларнинг барқарор ва қайтарилмас ўзгаришлари.
Изоҳ: фойдаланиш муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.
XVIII. Овозли термометр
1. Кўриш ўткирлигининг кучли ифодаланган даражада бузилиши — ягона ёки яхшироқ кўрадиган кўзнинг кўриш ўткирлиги тузатиш киритиш билан 0 — 0,04, олинган маълумотлардан онгли фойдаланиш имконияти сақланган;
2. Тўлиқ ёки амалий кўрлик.
Қарши кўрсатмалар:карлик; 7 ёшдан кичик бола (биологик ёшга мувофиқ кўникма ва малакаларни шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда).
Изоҳ: фойдаланиш муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.
XIX. Овозли тонометр
1. Кўриш ўткирлигининг кучли ифодаланган даражада бузилиши — ягона ёки яхшироқ кўрадиган кўзнинг кўриш ўткирлиги тузатиш киритиш билан 0 — 0,04, олинган маълумотлардан онгли фойдаланиш имконияти сақланган холда, турли хил қон босими касалликлари (гипертония ва гипотензия) билан боғлиқ бўлган ташхис билан бирга кечганда;
2. Тўлиқ ёки амалий кўрлик.
Қарши кўрсатмалар: карлик; 18 ёшдан кичик бола.
Изоҳ: фойдаланиш муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.
XX. Овози глюкометр
1. Кўриш ўткирлигининг кучли ифодаланган даражада бузилиши (ягона ёки яхшироқ кўрадиган кўзнинг кўриш ўткирлиги коррекция билан 0 — 0,03) мавжуд бўлиб, қандли диабетнинг 1 ва 2-тури аниқланган (қабул қилинган ахборотни тушуниб ишлата олиш имконияти сақланган) ҳолатларда.
2. Тўлиқ ёки амалий кўрлик мавжуд бўлиб, қандли диабетнинг 1 ва 2-тури аниқланган (қабул қилинган ахборотни тушуниб ишлата олиш имконияти сақланган) ҳолатларда.
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлиги белгиланган муҳтож шахслар
РЎЙХАТИ
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган йили
Жинси
Яшаш манзили
Жисмоний шахснинг шахсий идентификаця рақами (ЖШШИР)
Мобил телефон рақами
Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс (бола) ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс
Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилган сана ва рақами
Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосанинг амал қилиш муддати
Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати
Ташхиси
ТИЭКда қайта кўрикдан ўтиш муддати
Муҳтожлик белгиланган протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг тури ва номи
Муҳтожлик белгиланган протез мосламаси ёки реабилитация воситасидан фойдаланиш муддати
Протез мосламаси ёки реабилитация воситасини олиш учун ваучер шакллантирилган сана
Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун шакллантирилган ваучернинг қиймати
Ваучер асосида протез мосламаси ёки реабилитация воситасига буюртма берилган сана
Ваучер асосида буюртма муҳтож шахсга етказиб берилган сана
Ваучер асосида сотиб олинган протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг нархи
Ваучер қийматидан паст нархда протез мосламаси ёки реабилитация воситаси сотиб олинган тақдирда 20 фоиз рағбатлантириш маблағларини ҳуқуқи вужудга келганлиги
Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан охирги марта таъминланган сана
Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса асосида ҳамда муҳтожлик белгиланган
протез мосламаси ёки реабилитация воситасидан фойдаланиш муддатига мувофиқ
такроран
(кейинги марта) протез мосламаси ёки реабилитация воситасини олиш ҳуқуқи вужудга келадиган сана
Ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан таъминланган сана
Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан таъминланмаётганлиги сабаблари
(Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эмаслиги)
Такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахслар томонидан протез мосламалари ёки реабилитация воситаларидан фойдаланмаётганлиги ва уларга эҳтиёжи мавжуд эмаслиги аниқланган ҳолларда уларни ТИЭК, ПТИЭК ва ВМКга муҳтожликни қайта белгилаш учун йўналтирилганлиги
Муҳтож шахсларнинг қўшимча протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига эҳтиёжи вужудга келганлиги аниқланган ҳолларда уларни тегишли ТИЭК, ПТИЭК ва ВМКга қўшимча муҳтожликни белгилаш учун йўналтирилганлиги
Протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланиш ҳуқуқини йўқотганлиги сабаблари
(такроран таъминланиш ҳуқуқига эга эмаслиги, вафот этганлиги, маҳсулотни олишни рад этганлиги)
3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):_____________________________
4. Яшаш манзили _________________________________
5. Телефон рақами _____________________________________________
6. ТИЭКногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси ёки ВМК тиббий хулосаси расмийлаштирилган сана ва рақами, ____________________________________________________
7. Муҳтож шахснинг тоифаси ва унга нисбатан қўйилган ташхис
11. Протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасидан фойдаланиш муддати _______________________________________________________________________________
* Протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси учун давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағларнинг миқдори шу даврда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб шаклланади.
Муҳтож шахсларга ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилган сана ва рақами: _______________________________________________________
Такроран протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминланиш ҳуқуқи вужудга келадиган сана ________________________________________________
Муҳтож шахслар такроран таъминланадиган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг тури ва номи _______________________________________________
Протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасига бўлган реал эҳтиёжларини аниқлаш (танланади):
а) муҳтож шахс протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан тегишли йилда ҳомийлик хайриялари ҳисобига таъминланганлиги сабабли протез мосламаси ёки реабилитация воситасига эҳтиёжи мавжуд эмаслиги _______________________________________________________________
б) протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахс томонидан ваучердан фойдаланиш ёки протез мосламаси ва реабилитация воситасини қабул қилишни рад этиш ҳолатлари: _______________________________________________________
в) муҳтож шахснинг протез мосламаси ёки реабилитация воситасидан соғлиғидаги ижобий ўзгаришлар сабабли фойдаланмаётганлиги аниқланганда, муҳтож шахсни тегишлилигига кўра ТИЭК ёки ВМКга протез мосламаси ёки реабилитация воситасига муҳтожликни қайта белгилаш мақсадида йўналтириш: __________________________________________________________________
г) протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахс яшаш манзилидан кўчиб кетган ва у ерда яшамаётганлиги ҳолатлари:______________
д)муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларига эҳтиёжи ёки қўшимча эҳтиёжи мавжудлиги ҳолатлари _________________________*
Муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларига эҳтиёжини аниқлаш учун ўрганиш ўрганилган сана ва вақт ________________________
* Ўрганиш жараёнида муҳтож шахснинг қўшимча протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига эҳтиёжи вужудга келганлиги аниқланган ҳолларда ушбу шахслар тегишлилиги бўйича ТИЭК ёки ВМКга қўшимча муҳтожликни белгилаш учун йўналтирилади.
Муҳтож шахсларнинг ваучер асосида сотиб олган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси етказиб берилган ва муҳтож шахс томонидан қабул қилиб олинган сана ____________________
Муҳтож шахслар томонидан ваучер асосида сотиб олинган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси тури ва номи ______________________________________
Етказиб берилган (муҳтож шахсга топширилган) протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси тури ва номи ______________________________________
Етказиб берилган, муҳтож шахсга топширилган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг ҳолати (техник талабларга мувофиқлиги, сифати, нуқсонлари мавжудлиги ва муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мос келиши) тўғрисидаги маълумотлар
I. Муҳтож шахслар фойдаланишида бўлган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг носоз ёки фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
а) кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолганлиги ҳолатлари _________________________
б) кафолат муддати тугагандан сўнг фойдаланиш муддати давомида яроқсиз бўлиб қолганлиги ҳолатлари _____________________________________________________________________________*
Муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари ________________________________________________________________________________________
II. Буюртмани қабул қилиб олган муҳтож шахс яшаш манзилидан кўчиб кетган ва у ерда яшамаётганлиги ҳолатлари ҳамда ҳозирда яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар _____________________________________________
Буюртмаларнинг етказиб берилганлиги ва уларнинг техник ҳолати ўрганилган сана ва вақт ________________________________________________________________________________________
* Протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг сифатсизлиги, нуқсонлари мавжудлиги ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганлигини тасдиқловчи фотосуратлар илова қилинади.
Ижтимоий ходим: ______________________
__________________
(Ф.И.О)
QR-код
(матрик штрихли код)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Ваучер асосида муҳтож шахсларга етказиб берилган протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситалари учун сотувчиларга ваучер қийматидан кўп бўлмаган миқдордаги маблағларни ўтказиш бўйича
БИЛДИРИШНОМА
20__ йил ___ ___________
_________ шаҳри (тумани)
Далолатномани расмийлаштирувчи ______________________ туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходим _________________________________________
(Ф.И.О.)
Муҳтож шахснинг Ф.И.О ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) _____________________________________
Муҳтож шахсларнинг ваучер асосида сотиб олган буюртмалари етказиб берилган ва муҳтож шахс томонидан қабул қилиб олинган сана _________________________________________________
Муҳтож шахслар томонидан ваучер асосида сотиб олинган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси тури, номи ва нархи _______________________________________________________________________________________
Сотиб олинган тегишли протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси учун белгиланган ваучер қиймати _________________________________________________
Етказиб берилган, муҳтож шахсга топширилган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг ҳақиқатда муҳтож шахсларга етказиб берилганлиги ва уларда нуқсонлар аниқланмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар _____________________________________ *
Буюртмани қабул қилиб олган муҳтож шахснинг вафот этганлиги ҳолатлари. Бунда, муҳтож шахснинг вафот этганлиги Адлия вазирлигининг тегишли ахборот тизимлари орқали ўлим тўғрисидаги маълумотлари асосида тасдиқланиши лозим.
Сотувчи ташкилотнинг номи ва ИНН рақами ___________________________________________
Сотувчининг банк хисобварағи ва МФО рақами __________________________________________
Ногиронлиги бўлган, шахсларнинг паст аъзоларни шикастланиши ва мия ярим фалажи касаллиги мавжуд бўлган ёш болалар ва ўсмирлар шахслар мустақил ҳаракатланиши учун электр юритмали кресло-аравачалар
Ногиронлиги бўлган, шахсларнинг паст аъзоларни шикастланиши ва мия ярим фалажи касаллиги мавжуд бўлган ёш болалар ва ўсмирлар шахслар мустақил ҳаракатланиши учун электр юритмали кресло-аравачалар
Ногиронлиги бўлган, шахсларнинг паст аъзоларининг шикастланиши ва мия ярим фалажи касаллиги мавжуд бўлган ёш болалар ва ўсмирлар шахслар мустақил ҳаракатланиши учун электр юритмали кресло-аравачалар
Изоҳ:*ваучерга мувофиқ муҳтож шахслар таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари электрон савдода мавжуд бўлмаганда ёки кескин қисқариб кетган ҳолларда ёхуд уларнинг электрон савдога қўйилаётган нархлариваучер қийматига нисбатан сезиларли равишда ортиқ бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК билан келишган ҳолда, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағларнинг энг кам миқдорларини ўзгартириш ва уларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ҳуқуқига эга.
** Электр юритмали кресло-аравача ва рақамли эшитиш мосламалари учун давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағларнинг миқдорлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан харид қилиш тартиб-таомиллари асосида охирги марта харид қилиш харажатларидан келиб чиқиб белгилаб борилади.
*** Нажас қабул қилгич учун 1 ойда 15 дона ҳисобидан келиб чиқиб, ҳар олти ой учун битта ваучер шаклланади. Ваучер қиймати 6 ой учун 15 донадан ҳисобланиб, 90 донага БҲМнинг 0,07 бараварини кўпайтириш орқали аниқланади.
**** Пешоб қабул қилгич учун 1 ойда 15 дона ҳисобидан келиб чиқиб, ҳар олти ой учун битта ваучер шаклланади. Ваучер қиймати 6 ой учун 15 донадан ҳисобланиб, 90 донага БҲМнинг 0,01 бараварини кўпайтириш орқали аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорида:
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «муҳтож шахсларнинг тиббий хулосаси ва мурожаатига» сўзлари «электрон шаклдаги ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосага» сўзлари билан алмаштирилсин;
«7. Муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган тиббий хулоса асосида белгиланади. Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида электрон шаклда муҳтож шахсларнинг доимий яшаш жойи бўйича:
в) 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга — Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан расмийлаштирилади»;
«18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болага қонуний вакилининг аризаси, 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлиги бўлган шахснинг ёки қонуний вакилининг аризаси асосида ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади.
ТИЭК ва ПТИЭК томонидан шахсни ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топиш бўйича хулоса бериш жараёнида улар муҳтож шахс деб топилганда бир йўла протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги белгиланади»;
«9. ТИЭК, ПТИЭК ва ТМК томонидан муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлик белгиланишида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига кўрсатмаларга асосланилиши лозим. Расмийлаштирилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар ҳақидаги маълумотлар тегишли ТИЭК, ПТИЭК ва ТМК томонидан юритилади»;
10-банддаги «Тиббий хулосаларнинг» сўзлари «Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосаларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг иккинчи хатбошиси ва 14-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари «тиббий хулоса» сўзларидан олдин «ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
16-банднинг биринчи хатбошиси «тиббий хулосалар» сўзларидан олдин «ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
18-банднинг учинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Пенсия ёшдаги шахслар учун протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлик тўғрисидаги врачлик-маслаҳат комиссиянинг
ТИББИЙ ХУЛОСАСИ
№ _______________
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
Ф.И.Ш.
Манзили:
Туғилган санаси:
Телефон рақами:
Клиник ташхис (ХКТ-МКБ 10):
Врачлик-маслаҳат комиссиянинг хулосаси
Муҳтожликни аниқлаш бўйича тиббий кўрсатма:
Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси тури:
Маҳсулот коди:
Бирламчи, такроран:
Тиббий хулоса берилган сана:
Маҳсулотдан фойдаланиш муддати:
Тиббий хулосанинг амал қилиш муддати
Маҳсулот билан таъминланганлик сана:*
* Муҳтожлик белгиланган шахс муқаддам протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминланган сана кўрсатилади.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 11-банддаги «26» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
«151. Сўровнома асосида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркиби, аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлиги, оиланинг мавжуд чорва моллари, паррандалари ҳамда аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, кўчмас мулклари, боғ ва деҳқон хўжалик ерлари тўғрисидаги маълумотлар сўровномада кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва «Инсон» ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ариза берилган ойнинг 26-санасига қадар ўрганиб чиқилади. Ўрганиш натижалари ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома) билан расмийлаштирилади. Бунда, далолатнома ҳоким ёрдамчилари ва ижтимоий ходимлар томонидан тўлдирилади хамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва камида 2 нафар масъул ходимлар томонидан тасдиқланади»;
«16. «Ягона реестр» АТ томонидан, мазкур қарор билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган мезонлар ҳамда ушбу Регламентнинг 151-бандига мувофиқ тасдиқланган далолатномага асосан оилани кам таъминланган деб эътироф этиш, ижтимоий нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш ва кўриб чиқиш учун кейинги ойга (кутиш рўйхатларига) ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади»;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этиш, кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш бўйича давлат хизмати
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ариза берувчи
1. Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.
2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради, текширади ва тасдиқлайди.
3. Маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар орқали мурожаат қилади.
Хоҳишига кўра, бироқ ҳар ойнинг 16-санасига қадар
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига юборади.
Сўровнома тўлдирилгандан кейин 5 дақиқа ичида
2. ЯИДХП
2. Сўровномани «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) юборади.
Автоматик равишда
3-босқич
«Маҳалла еттилиги» масъул ходимлари
1. Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркиби, аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлиги, оиланинг мавжуд чорва моллари, паррандалари ҳамда аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, кўчмас мулклари, боғ ва деҳқон хўжалик ерларини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
2. Ўрганиш натижалари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига тақдим этилади.
Ҳар ойнинг 26-санасига қадар
4-босқич
«Ягона реестр» АТ
Тегишли вазирлик ва идораларга электрон шаклда сўров юборади.
Автоматик равишда
5-босқич
Вазирлик ва идоралар
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига электрон шаклда жавоб қайтаради.
Автоматик равишда
6-босқич
«Ягона реестр» АТ
1. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдорини аниқлайди ва белгиланган мезонларга солиштиради.
2. Ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
3. Туман (шаҳар) бюджетида назарда тугилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, аризаларни кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун (кутиш рўйхатларига) ўтказади.
4. Ариза берувчиларнинг уяли телефон рақамига ёки ЯИДХПга ижтимоий нафақа тайинланганлиги, тайинлаш рад этилганлиги ёки кўриб чиқиш учун кейинги ойда (кутиш рўйхатларига) ўтказилганлиги тўғрисидаги хабарни юборади.
Ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар
7-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.
Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.
Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада
»;
д) қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
ДАЛОЛАТНОМА
____________ туман (шаҳар)
кун. ой. йил
_____________ туман (шаҳар) ва _____________ маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва «Инсон» ижтимоий хизматлари марказининг ижтимоий ходими томонидан ___________ кўчаси ________ уйда яшовчи ________________ (Ф.И.О.) оиласининг иқтисодий аҳволи ва оила таркибини ўрганиш мақсадида яшаш манзилига чиқилди.
Ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.
Т/р
Кўрсаткичлар
Миқдори
1.
Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони:
1.1
Буқа ва сигирлар
1.2
Ёш қорамоллар
1.3
От ва туялар
1.4
Катта ёшдаги чўчқалар
1.5
Қўйлар
1.6
Катта ёшдаги паррандалар
1.7
Ёш паррандалар
2.
Аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ оиланинг фойдаланувида бўлган:
2.1
Юк автотранспорт воситалари сони
2.1.1
Ишлаб чиқарилган йили
2.1.2
Давлат рақами белгиси
2.1.3
Ишлаб чиқарилган йили
2.1.4
Давлат рақами белгиси
2.2
Енгил автотранспорт воситалари сони
2.2.1
Ишлаб чиқарилган йили
2.2.2
Давлат рақами белгиси
2.2.3
Ишлаб чиқарилган йили
2.2.4
Давлат рақами белгиси
2.3
Даромад олиб келувчи нотурар жойлари сони
2.4
Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих)
3.
Доимий бирга яшовчи турмуш ўртоғи (ФҲДЁ органларида никоҳи қайд этилмаган, шу жумладан алимент тўлаётган, никоҳи бекор қилинмаган) паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) серияси ва рақами, Ф.И.О.
4.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки пенсионерлари бўлган оила аъзоси мавжудлиги (ҳа/йўқ)
5.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзоси мавжудлиги (ҳа/йўқ)
6.
Оила аъзоси чет элдаги олий таълим муассасаси талабасими? (ҳа/йўқ)
7.
Оила аъзоси чақириқ бўйича ҳарбий хизматдами? (ҳа/йўқ)
3. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиши мумкин».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 30 сентябрдаги 518-сон қарори 5-бандининг «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси «тўлов-шартнома асосида» сўзларидан кейин «30 соатгача бўлган ишдан ажралган ёки ишдан ажралмаган ҳолда онлайн (реал вақт режимида) шаклдаги» сўзлари билан тўлдирилсин.