1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тупроқ унумдорлигини ошириш тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 13 февралдаги ПҚ-71-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
тупроқшунослик йўналишидаги фаолиятни ягона тизимда амалга ошириш ва унинг шаффофлигини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги ерларининг агрокимёвий ҳолати тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда уларни тупроққа оид маълумотлар фондида акс эттириш;
«тупроқ — ер юзасининг табиий ёки антропоген омиллар таъсири натижасида шаклланадиган, ўсимликларнинг яшаши учун зарур унумдорлик хусусиятларига эга бир нечта қатламдан иборат бўлган устки қисми»;
«I-босқич, III-босқич ва IV-босқич» позицияларининг «Ижрочилар» устуни «Республика агрокимёвий таҳлил маркази» сўзларидан олдин «Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти,» сўзлари билан тўлдирилсин;
«V-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунидаги биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш юзасидан ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси киритилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси;
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси;
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги;
Тошкент давлат аграр университети;
Уруғчиликни ривожлантириш маркази;
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети;
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти;
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти;
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази;
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази;
«Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» давлат муассасаси;
«Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси;
«Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ;
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти;
«Агросервис оператор» давлат унитар корхонаси;
«Ўзбекистон Республикаси давлат ер тузишни лойиҳалаш» давлат илмий-лойиҳалаш институти — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди «д» кичик банди биринчи хатбошисидаги «ва «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тўғрисидаги низомнинг 13-банди «б» кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш дастурини тасдиқлайди, қишлоқ хўжалиги ерларининг агрокимёвий ҳолати тўғрисидаги ахборотни маълумотлар банкига, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизимига ва «Ерлар деградацияси» гепорталига киритиб боради ҳамда тупроққа оид маълумотлар фондида акс эттириш учун Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига тақдим этади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)