Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ИЖАРАГА ОЛИНГАН БИНОЛАР ВА ХОНАЛАРДА ЖОЙЛАШГАН, ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИЛГАН ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, САВДО, УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ҲАМДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш ва соғлиқни сақлаш корхоналарининг мулкчилик шакли ўзгартирилган шароитларда узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари:
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, саноат корхоналаридан, жамоа ва давлат хўжаликларидан, ташкилотлар ва корхоналардан ижарага олинган ишлаб чиқариш майдонларида ҳамда уй-жойлар ёнига қурилган биноларда меҳмонхоналарда, дўконларида жойлашган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш ва соғлиқни сақлаш объектларини қатъий ҳисобга олишни таъминласинлар ҳамда уларнинг аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини сақлаб қолишга кўмаклашсинлар;
давлат мулкини тасарруф этувчи билан мулкнинг янги эгаси ўртасидаги битим амалда бўлган даврда юқорида қайд этилган бинолар ва хоналарда жойлашган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш ҳамда соғлиқни сақлаш объектларини олиб қўйиш ёки ёпиб қўйишни тақиқласинлар, ҳукумат қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Халқ истеъмол моллари, савдо ва пулли хизмат кўрсатиш ҳамда Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлимларига юклансин.