toggle_night_mode
Ҳужжат 02.12.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усулларини жорий этиш орқали ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини алкотестер ёрдамида аниқлашни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини алкотестер ёрдамида аниқлаш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Миллий гвардия билан биргаликда бир ой муддатда алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш бўйича масъул ходимлар учун махсус ўқув машғулотларини ташкил этсин;
2024-2025 йилларда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида туман (шаҳар) ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан 2-иловага мувофиқ босқичма-босқич алкотестерлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 апрель,
190-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 апрелдаги 190-сон қарорига
2-ИЛОВА
2024-2025 йилларда туман (шаҳар) ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларини босқичма-босқич алкотестерлар билан таъминлаш
ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар)лар сони

Алкотестер

(дона)

2024 йилда

2025 йилда

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

17

8

9

2.

Андижон вилояти

17

9

8

3.

Бухоро вилояти

13

6

7

4.

Жиззах вилояти

13

7

6

5.

Қашқадарё вилояти

15

8

7

6.

Навоий вилояти

11

6

5

7.

Наманган вилояти

14

7

7

8.

Самарқанд вилояти

16

8

8

9.

Сурхондарё вилояти

15

8

7

10.

Сирдарё вилояти

11

6

5

11.

Тошкент вилояти

22

11

11

12.

Фарғона вилояти

19

9

10

13.

Хоразм вилояти

13

7

6

14.

Тошкент шаҳри

12

6

6

Жами

208

106

102

Изоҳ. Заруратга кўра ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари қўшимча алкотестерлар билан таъминланиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2024 й., 09/24/190/0269-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)