1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони ҳамда «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда транспорт воситаларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини, шу жумладан, атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар ҳажмини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
1. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги), Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
а) 2026 йил 1 январдан бошлаб барча тоифалардаги автомототранспорт воситаларидан (кейинги ўринларда — транспорт воситалари) ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга (кейинги ўринларда — нормативлар) мослигини назорат қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи «Экологик транспорт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш:
(1-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/562/0806-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
«ҳудудларни улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб, илғор хорижий тажриба ва инновацион технологиялар асосида экологик зоналарга (кейинги ўринларда — экологик зоналар) ажратиб бориш;
(1-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/562/0806-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини уларнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган экологик синфига мансублигига («Евро») кўра автоматик баҳолаш тизими ёрдамида қалбакилаштиришдан ҳимояланган ҳамда электрон белгига эга бўлган экологик стикерлар бериш орқали транспорт воситаларини «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга ажратиб бориш;
(1-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/562/0806-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш;
б) «Экологик транспорт» тизимини қуйидаги босқичларда жорий этиш:
биринчи босқичда (2025 — 2027 йилларда) — Тошкент шаҳрида;
иккинчи босқичда (2028 — 2030 йилларда) — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари ва бошқалар);
учинчи босқичда (2031 — 2034 йилларда) — бошқа барча ҳудудларда;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/562/0806-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
в) экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш ҳамда жарима маблағларини мамлакатнинг экологик ҳолатини яхшилашга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтириш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.09.00 Экология хавфсизлиги]
а) 2026 йил 1 январдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида босқичма-босқич амалга оширилади;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/562/0806-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
б) мазкур банднинг «а» кичик бандидан бошқа ҳолатларда экологик стикерларга эга бўлмаган транспорт воситалари уларнинг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш тартиботларидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан қуйидаги муддатларда ўтказилиши зарур:
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/562/0806-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
2031 йил 1 январга қадар — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда экологик зоналарга ажратилган алоҳида экологик зоналарда;
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/562/0806-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
2035 йил 1 январга қадар — бошқа барча ҳудудларда;
(2-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/562/0806-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
в) экологик стикерларга эга бўлган транспорт воситалари ихтиёрий равишда уларнинг нормативларга мослиги даражасини қайта аниқлаш ва натижалари бўйича янги экологик стикерлар бериш тартиботларидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида бир йилда бир марта ушбу хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан ўтказилиши мумкин;
г) ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган транспорт воситаларига уларнинг эгалари томонидан онлайн ахборот тизимлари орқали юборилган мурожаатлар асосида реал вақт режимида «яшил» экологик тоифасига мансуб экологик стикерлар мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан диагностика текширувисиз берилади ва почта орқали юборилади;
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/562/0806-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
д) шошилинч ва тезкор хизмат транспорт воситаларидан ҳамда жамоат транспортидан (такси ва йўналишли таксидан ташқари) барча экологик зоналар ҳудудида ҳеч қандай чеклов ва тақиқларсиз фойдаланилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
е) экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган айрим турдаги транспорт воситаларидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда экологик компенсация тўловларини амалга ошириш орқали тегишли экологик зоналар ҳудудида вақтинчалик фойдаланиш мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
3. Белгилансинки:
ҳудудлардаги экологик зоналар чегараларини белгилаш ҳамда уларни ўзгартириш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Экология вазирлиги таклифига асосан амалга оширилади;
экологик синфга мансублигини («Евро») аниқлаш имкони бўлмаган транспорт воситаларининг нормативларга мослиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан диагностика текширувидан ўтказилади ва аниқланади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/562/0806-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
диагностика ўлчов воситаларини мувофиқлик текширувидан ўтказиш Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази томонидан амалга оширилади.
4. «Экологик транспорт» тизимини самарали жорий этиш доирасида қуйидаги вазифалар юклансин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар;
атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг станцияларини «Атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг станциялари. Умумий техник шартлар» Ўзбекистон миллий стандартига мувофиқ Экология вазирлиги томонидан тасдиқланган техник талаблар асосида харид қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Бунда, атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг станцияларини харид қилишда маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларга устуворлик берилади;
илғор хорижий мутахассис ва экспертларни жалб этиш ҳамда инновацион технологияларни татбиқ қилиш орқали ўзида барча экологик зоналар ҳақидаги умумлашган маълумотлардан иборат мамлакатнинг атмосфера ҳавоси бўйича динамик электрон экологик харитасини шакллантириш ҳамда юритиб бориш;
транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлашга қаратилган автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаларини ҳамда уларнинг дастурий таъминотини харид қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
ўз ташкилий тузилмасида атмосфера ҳавосини назорат қилиш мониторинг марказини ҳамда транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш бўйича маъмурий амалиёт бўлимини ташкил этиш, шунингдек, уларни барча зарур моддий-техника ва дастурий воситалар билан таъминлаш;
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига:
Давлат йўл ҳаракати хизмати рўйхатлаш бўлинмаларининг бино ва иншоотларини замон талабларига мос равишда янгидан қуриш, қайта қуриш ва капитал таъмирлаш, уларнинг ҳузурида диагностика марказларини барпо этиш, шунингдек, уларни зарур моддий-техника ва дастурий воситалар билан жиҳозлаш;
«Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси тузилмасида транспорт воситаларини экологик диагностика текширувидан ўтказиш бўйича сервис хизмати кўрсатиш билан шуғулланувчи экология операторлар штат бирликларини киритиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш;
транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини автоматик баҳолаш тизимига асосланган диагностика текшируви воситаларини харид қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
экологик стикерлар бланкларини ва уларга ишлов бериш бўйича махсус чоп этиш ускуналарини харид қилиш ҳамда стикерларни транспорт воситаси эгасига почта орқали етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
5. Экология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги:
а) 2025 йил 1 апрелга қадар мазкур қарор ижроси доирасида жорий этиладиган ва амалда мавжуд электрон ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 09/24/381/0474-сон)
б) мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш учун хусусий сектор ва инвестиция маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин;
(2-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 09/24/381/0474-сон)
ҳудудларни улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб, экологик зоналарга ажратиб бориш ҳамда уларнинг атмосфера ҳавоси бўйича динамик электрон экологик харитасини шакллантириш ва юритиш тартибини;
экологик зоналар ҳудудида ва уларга кириш жойларида аҳолини қулай тарзда хабардор қилувчи белгиларни ўрнатиш ҳамда электрон платформаларда маълумотларни жойлаштириш тартибини;
транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш, натижаси бўйича уларни экологик тоифаларга ажратиб бориш, экологик стикерларнинг намуналари ва ҳимоя элементларини белгилаш ҳамда экологик стикерларни бериш, шунингдек, транспорт воситаларидан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш механизмларини;
экологик компенсация тўловлари асосида экологик зоналар ҳудудида вақтинчалик фойдаланиш мумкин бўлган транспорт воситалари турлари рўйхатини ҳамда экологик компенсация тўловлари миқдори ва уларни ундириш тартибини;
транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, маъмурий баённомаларни расмийлаштириш, ундирилган жарима маблағларини мақсадли йўналтириш тартибини;
г) 2024 йил 1 декабрга қадар экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритсин;
д) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда аҳолига «зарарли» тоифадаги транспорт воситаларини «тоза» тоифадаги транспорт воситаларига алмаштириш учун субсидия бериш тизимини жорий этиш ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва унинг ифлосланишининг олдини олишга қаратилган замонавий ёндашувга асосланган чора-тадбирларни молиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Давлат йўл ҳаракати хизмати рўйхатлаш бўлинмаларини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг қувватларини ошириш учун бўш турган ер участкаларини ажратиш бўйича асослантирилган таклифларни киритсин.
8. Экология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов, ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.