Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Мамлакатимизда миллий кино санъати ва саноатини жадал ривожлантириш ҳамда соҳага инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ислоҳотларни рўёбга чиқаришда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги фаолиятининг натижадорлигини янада ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига
1-илованинг «16. Маданият вазирлиги» бўлими «шу жумладан директор ўринбосарлари сони» позицияси «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «1» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармондан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.