toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2021
Ҳужжат 01.04.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли «Судлар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 10, 367-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1996 йил, № 2, 56-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 14 декабрь,
162-II-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
СУДЛАР ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Суд тизими
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари фаолият кўрсатадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида ишларнинг тоифаларига қараб судларнинг ихтисослашуви амалга оширилиши мумкин.
Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини ташкил этиш ва унинг фаолият тартиби алоҳида қонун билан белгиланади.
2-модда. Суднинг вазифалари
Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган.
Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир.
3-модда. Одил судловнинг амалга оширилиши
Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
4-модда. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги
Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддасига қаранг.
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
5-модда. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги
Суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.
6-модда. Қонун ва суд олдидаги тенглик
Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун ва суд олдида тенгдир. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам қонун ва суд олдида тенгдир.
7-модда. Суд ишларини юритишнинг ошкоралиги
Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси ва Фуқаролик процессуал кодексининг 12-моддасига қаранг.
8-модда. Суд ишлари юритиладиган тил
Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
9-модда. Суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат органлари ва бошқа органларнинг, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан (қарорларидан), шунингдек ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва мол-мулки, бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовузлардан суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Фуқароларнинг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида суд муҳокамасининг барча босқичларида ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги масалалар судлар томонидан кўрилаётганда прокурор иштирок этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш. Айбсизлик презумпцияси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Айбланувчи, унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда исботланмагунга ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунга қадар, айбсиз ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмас.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни асосида учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
11-модда. Судларнинг фаолиятини ташкилий ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши принципларига қатъий риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги Ф–3949-сон фармойиши билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида»ги низом.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси ваколатлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби мазкур комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган низоми билан белгиланади.
Умумий юрисдикция судларининг фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган:
умумий юрисдикция судларини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг фаолияти учун зарур шароитлар яратиш ишларини ташкил қилади;
суд қарорларини ижро этиш ишларини ташкил қилади.
Хўжалик судлари фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан амалга оширилади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 июлдаги ЎРҚ-103-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 296-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Қонунчилик ташаббуси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
II БЎЛИМ. УМУМИЙ ЮРИСДИКЦИЯ СУДЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоят, шаҳар, туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва назорат тартибида кўради. У ўзи биринчи инстанция сифатида кўрган ишларни апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест билдириш) ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг хоҳишига кўра апелляция ёки кассация тартибида кўриши мумкин. Апелляция тартибида кўрилган иш кассация тартибида кўрилмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари судлар томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади;
судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади.
(13-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда)
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркиби
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раис, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, судлов ҳайъатлари раислари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларидан иборат бўлиб, қуйидаги таркибда иш олиб боради:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати;
Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати;
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати;
Ҳарбий ҳайъат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг раисларидан иборат таркибда иш олиб боради.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қатнашади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, адлия вазири, судьялар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумини чақириш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми тўрт ойда камида бир марта чақирилади. Муҳокама қилинадиган умумий масалаларга доир ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига мажлисдан йигирма кун илгари юборилади.
17-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Пленум аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши таркибини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркибини, судлов ҳайъатларининг таркиби ва раисларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котибини тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг иши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек судлов ҳайъатларининг фаолияти ҳақидаги маърузаларни тинглайди;
Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисларининг қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришларини бажариш тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот органининг таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати регламентини тасдиқлайди;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
19-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби томонидан имзоланади.
20-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисининг баённомаси
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида баённома юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисининг баённомаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш
(21-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми муҳокамасига киритилган масалалар тегишинча уларнинг маърузалари ёки улар ваколат берган шахсларнинг маърузалари бўйича эшитилади. Ушбу масалаларнинг муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисига таклиф қилинган шахслар иштирок этиши мумкин.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори мажлисда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади ва қабул қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари судлар, ушбу тушунтиришлар берилган қонун ҳужжатларини қўллаётган бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси вазифасини бажариш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисини тайёрлашга, мажлис баённомасини юритишга доир ишларни ташкилий жиҳатдан таъминлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қабул қилган қарорларнинг ижроси учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади.
23-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати энг юқори судлов инстанцияси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан белгиланадиган миқдорда тузилади.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати таркибига лавозим бўйича кирадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
24-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати:
ишларни назорат тартибида кўради;
суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади;
Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари ва аппаратининг ишини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқади;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари:
ишларни биринчи инстанцияда, апелляция, кассация тартибида ва назорат тартибида кўради;
суд амалиётини ўрганади ва умумлаштиради;
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суд статистикасини таҳлил қилади;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
26-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
судларнинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;
суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
судлар томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатини чақиради ҳамда уларнинг мажлисларида раислик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатининг умумий масалалар бўйича қабул қилган қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади;
ишни бир суддан бошқа судга олиб бериш масаласини ҳал қилади;
Пленум ва Раёсат муҳокамасига қонунга биноан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни киритади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонунларни шарҳлаб беришни талаб этувчи масалалар юзасидан ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига тақдимномалар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати таркиби, судлов ҳайъатларининг ҳамда Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати таркиби ва раислари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақида иш қўзғатади;
раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг штат жадвалини тасдиқлайди;
буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
фуқароларни шахсан қабул қилади ҳамда ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатидан ташқари барча инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;
(27-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий суди тегишли судлов ҳайъатларининг ташкилий ишига раҳбарлик қилади;
судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига маърузаларни тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг мажлисларида раислик қилиши мумкин;
суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш бўйича ишни ташкил этади;
судлар томонидан чиқарилган, ўзлари протест киритишга ҳақли бўлган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини тўхтатиб туради;
судьялар ва суднинг бошқа ходимлари малакасини ошириш ишини ташкил этади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибий бўлинмалари ишига раҳбарлик қилади;
фуқароларни шахсан қабул қилади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси йўқлигида унинг ваколатларини раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса раис ўринбосарларидан бири амалга оширади.
28-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг раислари
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг раислари:
судлов ҳайъатлари ишини ташкил этади ва уларнинг мажлисларида раислик қилади;
судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига маърузаларни тақдим этадилар;
суд амалиётини умумлаштириш учун суд ишларини талаб қилиб олади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ, ВИЛОЯТ СУДИ, ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
29-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди таркиби
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялар, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади ва суд раёсати ҳамда судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради.
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялардан иборат бўлади ва суд раёсати ҳамда судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, апелляция, кассация тартибида кўради;
(30-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд фаолияти устидан назорат олиб боради, суд амалиётини умумлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади;
судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади;
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон Қонунига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда)
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
31-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати шу суднинг судьяларидан иборат таркибда иш олиб боради.
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати мажлислари ҳар ойда камида икки марта ўтказилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсатининг қарорлари овоз беришда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади ва тегишли суд раиси томонидан имзоланади.
(31-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
32-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади;
ҳайъатлар фаолияти тўғрисидаги маърузаларни, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
33-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанцияда кўради;
апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест билдириш) ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг хоҳишига кўра, ишларни апелляция ёки кассация тартибида кўради. Апелляция тартибида кўрилган иш кассация тартибида кўрилмаслиги керак;
суд амалиётини умумлаштиради;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
34-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раиси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раиси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
суд фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-модданинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади;
суд раёсатининг қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақида иш қўзғатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
судьялар, суднинг бошқа ходимлари ҳамда халқ маслаҳатчилари малакасини ошириш ишини ташкил этади;
суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишини ташкил этади;
фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади;
судьяларнинг малака ҳайъати қарорлари устидан Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъатига тақдимномалар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
суд идораси ишларига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
судлов ҳайъатларининг ишини ташкил этади;
судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суд раёсатига судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида маърузалар тақдим этади;
фуқароларни шахсан қабул қилади;
суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят, Тошкент шаҳар судлари раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати қарори билан судьялардан бири зиммасига юклатилиши мумкин.
(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 июлдаги ЎРҚ-103-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 296-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-БОБ. ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАНЛАРАРО, ТУМАН (ШАҲАР) СУДИ. ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАН (ШАҲАР) СУДИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
36-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг таркиби
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди раис ва судьялардан иборат бўлади.
Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди раис, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди таркибида маъмурий ишлар бўйича судьялар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди қонун билан унинг ваколатлари доирасига берилган фуқаролик ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
(37-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-288-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 162-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди қонун билан унинг ваколатлари доирасига киритилган жиноят ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни, шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги ёхуд айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақидаги, мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақидаги, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқади.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
38-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг раиси
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг раиси:
суд мажлисларида раислик қилади, судьялар ўртасида ишларни тақсимлайди;
суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишларига раҳбарлик қилади, қонун бузилишини, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахсларга тақдимномалар киритади;
суд ходимлари ва халқ маслаҳатчилари малакасини ошириш ишини ташкил этади;
фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади;
суд идораси ишига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг раиси йўқлигида унинг ваколатлари судьяларнинг тегишли малака ҳайъатининг қарори билан судьялардан бири зиммасига юклатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-БОБ. ҲАРБИЙ СУДЛАР
39-модда. Ҳарбий судлар тизими
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари тизими Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлардан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40-модда. Ҳарбий судлар таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати лавозим бўйича Ҳарбий ҳайъат раиси ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосаридан, Ҳарбий ҳайъат раисининг ўринбосари ва судьялардан иборат бўлади.
(40-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 июлдаги ЎРҚ-103-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 296-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқида иш олиб боради ҳамда раис, раис ўринбосари, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
Округ ва ҳудудий ҳарбий судлар туман суди ҳуқуқида иш олиб борадилар ва раис, судьялар, халқ маслаҳатчиларидан, зарурат бўлганда эса раис ўринбосаридан ҳам иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41-модда. Ҳарбий судлар судловига тааллуқли ишлар
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Миллий хавфсизлик хизматининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек ўқув йиғинларида бўлган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни;
(41-моддасининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-238-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 йил, 52-сон, 553-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмалар, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъволари бўйича фуқаролик ишларини ва ҳарбий бошқарув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятларни;
алоҳида ҳолатларга кўра умумий юрисдикция судлари фаолият кўрсатмаётган жойларда барча фуқаролик ва жиноят ишларини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат сирларига тааллуқли ишларни;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ишларни кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42-модда. Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш
Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ
5-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ
43-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди хўжалик суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ишларни биринчи инстанция суди сифатида, кассация тартибида ва назорат тартибида кўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг тушунтиришлари хўжалик судлари томонидан бажарилишини назорат қилади, қуйи хўжалик судлари фаолиятини текширади, хўжалик судларининг ишини ташкил этиш ижобий тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва оммалаштиради.
44-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг таркиби
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раис, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, судлов ҳайъатларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьяларидан иборат бўлиб, қуйидаги таркибда иш олиб боради:
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсати;
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш бўйича судлов ҳайъати;
Маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш бўйича судлов ҳайъати.
45-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьялари ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди раисидан иборат таркибда иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қатнашади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий суди раиси, адлия вазири, судьялар, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этиши мумкин.
46-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумини чақириш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми бир йилда камида икки марта чақирилади. Муҳокама қилинадиган умумий масалаларга доир ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига мажлисдан йигирма кун илгари юборилади.
47-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда Пленум ваколатли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми:
суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг тақдимномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг таркибини, судлов ҳайъатларининг таркибини ва раисларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг котибини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг иши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатлари фаолияти ҳақидаги маърузаларни тинглайди;
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раисларининг қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришларини бажариш тўғрисидаги маърузаларни тинглайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши таркибини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди матбуот органининг таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати регламентини тасдиқлайди;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
48-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидан масалаларни кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми муҳокамасига киритилган масалалар тегишинча уларнинг маърузаси ёки улар ваколат берган шахсларнинг маърузалари бўйича тингланади. Мазкур масалаларнинг муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми мажлисига таклиф қилинган шахслар иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори мажлисда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади ва қабул қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми мажлисларида баённома юритилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарори ва баённома Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг котиби томонидан имзоланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлари хўжалик судлари, ушбу тушунтиришлар берилган қонун ҳужжатларини қўллаётган бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир.
49-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг котиби
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг котиби Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьяси вазифасини бажариш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг мажлисини тайёрлашга, мажлис баённомасини юритишга доир ишни ташкилий жиҳатдан таъминлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қабул қилган қарорларнинг ижроси учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади.
50-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг таркиби
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьяларидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми белгилайдиган миқдорда тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг таркибига лавозим бўйича кирадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
51-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсати:
ишларни назорат тартибида кўради;
суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади;
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раисларининг қонун ҳужжатларини қўллаш тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;
хўжалик судлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судлов ҳайъатлари ва аппарати ишини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқади;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг мажлисида баённома юритилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг қарори ва баённома раислик қилувчи томонидан имзоланади.
52-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судлов ҳайъатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судлов ҳайъатлари:
ишларни биринчи инстанцияда ва кассация тартибида кўради;
суд амалиётини ўрганади ва умумлаштиради;
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
суд статистикасини таҳлил қилади;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
53-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси:
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;
суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
хўжалик судлари томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради;
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 182 ва 194-моддаларига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг тушунтиришлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади;
ишни бир хўжалик судидан бошқа хўжалик судига олиб бериш масаласини ҳал қилади;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсатини чақиради ҳамда уларнинг мажлисларида раислик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати муҳокамасига қонунга биноан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни киритади;
зарур ҳолларда бир ҳайъат таркибига кирувчи судьяларни бошқа ҳайъат таркибида иш кўришга жалб этади;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг тушунтиришлари қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумига тақдимномалар киритади;
қонунларни шарҳлаб беришни талаб этувчи масалалар юзасидан ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига тақдимномалар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсати таркиби, судлов ҳайъатларининг таркиби ва раислари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумига тақдимномалар киритади;
Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати таркиби ва раиси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари судьяларининг конференциясига тақдимномалар киритади;
(53-модданинг ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 июлдаги ЎРҚ-103-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 296-модда)
Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақида иш қўзғатади;
раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
фуқароларни, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ҳамда ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
54-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари:
хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди тегишли судлов ҳайъатларининг ташкилий ишига раҳбарлик қилади;
суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш ишини ташкил этади;
хўжалик судлари томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда белгиланган тартибда тўхтатиб туради;
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 182 ва 194-моддаларига қаранг.
судьялар ва суднинг бошқа ходимлари малакасини ошириш ишини ташкил этади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг таркибий бўлинмалари ишига раҳбарлик қилади;
фуқароларни ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакилларини шахсан қабул қилади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси йўқлигида унинг ваколатларини раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса, раис ўринбосарларидан бири амалга оширади.
55-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатларининг раислари
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатларининг раислари:
судлов ҳайъатлари ишини ташкил этади ва уларнинг мажлисларида раислик қилади;
судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатига, шунингдек Пленумига маърузалар тақдим этади;
суд амалиётини умумлаштириш учун суд ишларини талаб қилиб олади;
судьялар малакасини ошириш ишини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
6-БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК СУДИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ
56-модда. Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари таркиби
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раис, раис ўринбосарлари ва судьялардан иборат бўладилар.
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларида зарур ҳолларда судлов ҳайъатлари тузилиши мумкин.
57-модда. Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди ваколатлари
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди:
ишларни ўз ваколатлари доирасида биринчи инстанция суди сифатида ва апелляция тартибида кўради;
суд амалиётини умумлаштиради;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
58-модда. Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди раиси
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди раиси:
суд фаолиятига раҳбарлик қилади;
судлов ҳайъатлари мажлисларида раислик қилиши мумкин;
зарур ҳолларда бир ҳайъат таркибига кирувчи судьяларни бошқа ҳайъат таркибида иш кўришга жалб этади;
раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
судьялар ўртасида ишларни тақсимлайди;
судьялар ва суднинг бошқа ходимлари малакасини ошириш ишини ташкил этади;
суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишини ташкил этади;
фуқароларни, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ҳамда ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
59-модда. Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди раисининг ўринбосари
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди раисининг ўринбосари:
вазифалар тақсимотига мувофиқ суд ишига раҳбарлик қилади;
тегишли судлов ҳайъатлари ишини ташкил этади;
фуқароларни ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакилларини шахсан қабул қилади;
суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят, Тошкент шаҳар хўжалик суди раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати қарори билан судьялардан бири зиммасига юклатилиши мумкин.
(59-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 июлдаги ЎРҚ-103-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 296-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV БЎЛИМ. СУДЬЯЛАР МАҚОМИ
7-БОБ. СУДЬЯЛАР, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
60-модда. Судьялар
Судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир.
Ўзбекистон Республикасида барча судьялар бир хил мақомга эга.
Судларнинг раислари, раис ўринбосарлари айни вақтда судьялардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61-модда. Судьяликка номзодларга қўйиладиган талаблар
Ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди судьяси бўлиши мумкин.
Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьяси бўлиши мумкин.
Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида ўн йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьяси бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган, офицерлар таркибига кирувчи ҳарбий унвонга эга бўлган ва ушбу моддадаги талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳарбий суд судьяси бўлиши мумкин.
Ҳарбий судлар судьяларига «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ҳарбий уставлар, ҳарбий хизматчилар учун белгиланган, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш чоралари татбиқ қилинади.
Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахслар белгиланган тартибда ўқиши ва стажировкани ўташи шарт. Ўқув ва стажировкани ўташ даврида улар асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ўз меҳнат вазифаларини бажаришдан озод қилинади.
(61-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
62-модда. Халқ маслаҳатчилари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишларида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкин.
(62-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган, сайлов кунида ўттиз ёшга тўлган, ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчиларининг йиғилишларида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳарбий суд халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкин.
(62-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳар бир суд учун халқ маслаҳатчилари сони судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан белгиланади.
(62-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги 320-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 20-модда)
Халқ маслаҳатчилари судлардаги вазифаларини бажариш учун йилига кўпи билан икки ҳафтага навбатма-навбат чақирилади, уларнинг иштирокида бошланган суд ишини кўришни тугаллаш зарурати бу муддатни узайтиришни тақозо этган ҳоллар бундан мустасно. Шу даврда уларнинг иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
63-модда. Судьяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан сайланади.
(63-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан сайланади ёки тайинланади. Мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш учун киритилади.
Вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судларнинг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
(63-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 июлдаги ЎРҚ-103-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 296-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(63-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 июлдаги ЎРҚ-103-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 296-модда)
Судьялар беш йил муддатга сайланади ёки тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
64-модда. Судьянинг қасамёди
Илк бор судьялик лавозимига сайланган ёки тайинланган шахс қуйидаги мазмунда қасамёд қилганидан кейин ўз вазифасини бажаришга киришади:
«Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан».
Судьялар Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, Қорақалпоғистон Республикасида эса Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғи олдида ҳам тантанали вазиятда қасамёд қиладилар.
Судьялар қуйидаги тартибда қасамёд қиладилар:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судлар судьялари — Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисида;
хўжалик судлари судьялари — Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми мажлисида;
Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари судьялари — Қорақалпоғистон Республикасининг тегишли олий судлари раёсати мажлисида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65-модда. Судьяларнинг ҳуқуқлари
Судьялар:
мансабдор шахслар ва фуқаролардан одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўз фармойишларининг бажарилишини талаб қилиш;
мансабдор ва бошқа шахслардан одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот олиш;
уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқига эга.
Судьялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар судьяларнинг одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган талаб ва фармойишларини сўзсиз бажаришлари шарт. Одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари судьяларнинг талабига мувофиқ бепул берилади. Судьяларнинг талаблари ва фармойишларини бажармаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
66-модда. Судьяларнинг мажбуриятлари
Судьялар фуқаролик, хўжалик ва жиноят ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига сўзсиз риоя қилишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашлари, беғараз ва адолатли бўлишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьялар судьялик шаънини судьялар одоб-ахлоқи қоидаларини қатъий сақлашлари, одил судловнинг обрўсини, судьялик қадр-қимматини тушириши ёки судьянинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишлари шарт.
(66-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Судьялар судьяларнинг маслаҳат сирини ҳамда ёпиқ суд мажлислари ўтказиш чоғида олинган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.
(66-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
(66-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-БОБ. СУДЬЯЛАР МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ АСОСИЙ КАФОЛАТЛАРИ
67-модда. Судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш
Судьяларнинг мустақиллиги қуйидагилар орқали таъминланади:
уларни қонунда белгиланган тартибда судьяликка сайлаш, тайинлаш ва судьяликдан озод қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун мазкур Қонуннинг 63 ва 72-моддаларига қаранг.
уларнинг дахлсизлиги;
одил судловни амалга оширишдаги қатъий таомил;
қарор чиқариш чоғида судьялар маслаҳатининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб этишнинг тақиқланиши;
судга ҳурматсизлик ёки муайян ишларни ҳал қилишга аралашганлик, судьялар дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик;
судьяга давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига муносиб моддий ва ижтимоий таъминот бериш.
68-модда. Судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилганлик учун жавобгарлик
Давлат органлари ва бошқа органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар судьяларни ҳурмат қилиши ва уларнинг мустақиллигига риоя этиши шарт.
Судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, шунингдек уни очиқдан-очиқ менсимасликдан далолат берувчи хатти-ҳаракатлар қилиш қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлади.
69-модда. Суд ишларини ҳал қилишга аралашишга йўл қўйилмаслиги
Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Муайян ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўришга тўсқинлик қилиш ёки ғайриқонуний суд қарори чиқарилишига эришиш мақсадида судьяларга қандай бўлмасин бирон-бир тарзда таъсир этиш қонунга мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьядан кўрилган ёки иш юритишидаги ишлар моҳияти бўйича бирон-бир тушунтиришлар беришни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари, кимга бўлмасин, танишиб чиқиш учун ишларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан ўзича ҳал қилиб қўйишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
70-модда. Судьялар дахлсизлиги
Судьянинг шахси дахлсиз. Судьянинг дахлсизлиги унинг турар жойига, хизмат хонасига, фойдаланадиган транспорти ва алоқа воситаларига, хат-хабарларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга тааллуқлидир.
Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида уларга тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, адлия вазири томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича ўқотар қурол берилади. Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судьяга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
Судья тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судья судьяларнинг тегишли малака ҳайъатининг розилигисиз маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судьянинг турар жойига ёки хизмат хонасига, фойдаланадиган транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, уларда тинтув ўтказиш ёки улардан ашёни олиш, телефондаги сўзлашувларини эшитиш, судьяни шахсан кўздан кечириш ва уни шахсий тинтув қилиш, шунингдек унинг хат-хабарларини, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ёки олишга фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг рухсати ёки суднинг қарори билан йўл қўйилади.
Туманлараро, туман (шаҳар) суди, округ ва ҳудудий ҳарбий суд судьясига нисбатан жиноят иши юқори турувчи суд судловига, бошқа судлар судьяларига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судда ўз вазифаларини бажараётган даврда халқ маслаҳатчиларига судьялар дахлсизлигининг барча кафолатлари татбиқ этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87-сон «Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2981).
71-модда. Судьянинг ваколатларини тўхтатиш
Судья жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда унинг ваколатлари тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари судьяларининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қарори билан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин, агар:
(71-модда иккинчи қисми биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 июлдаги ЎРҚ-103-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 296-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
судья ўз лавозимига зид фаолият билан шуғулланаётган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
судья тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган бўлса;
(71-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
судья суд қарори билан бедарак йўқолган деб топилган бўлса.
Судьянинг ваколатлари бу ваколатларни тўхтатишга сабаб бўлган асослар бекор бўлгунга қадар тўхтатилади.
Судья қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судьялар малака ҳайъати қарори устидан шикоят қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судьялик ваколатларининг тўхтатилиши унга иш ҳақи тўланиши тўхтатилишига ёки унинг иш ҳақи миқдори камайтирилишига, судьянинг таъминоти даражасини пасайтиришга ва судьяни ушбу Қонунда белгиланган дахлсизлик кафолатларидан маҳрум қилишга сабаб бўлмайди, эҳтиёт чораси сифатида судьяга нисбатан ҳибсга олиш чораси танланган ҳоллар бундан мустасно.
72-модда. Судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан; вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан; Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьясининг ваколатлари — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг хулосасига асосан киритиладиган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади:
(72-модда биринчи қисми биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 июлдаги ЎРҚ-103-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 29-30-сон, 296-модда)
1) судьянинг қасамёдини бузган тақдирда;
2) ёзма ариза берган тақдирда;
3) судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан огоҳлантириш қилинганидан ёки ваколатлари тўхтатилганидан кейин у судья лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом эттираверган тақдирда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган тақдирда;
(72-модданинг биринчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
5) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган тақдирда;
6) унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;
7) суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилинган тақдирда;
8) соғлиғи ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра узоқ вақт мобайнида судьялик вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолган тақдирда.
Судьянинг ваколатларини ушбу модда биринчи қисмининг 1, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қарори асосида муддатидан илгари тугатишга йўл қўйилади.
Судья қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судьялар малака ҳайъати қарори устидан шикоят қилишга ҳақли.
Халқ маслаҳатчиларининг ваколатлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича муддатидан илгари тугатилади, ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 3-бандларида кўрсатиб ўтилган асослар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
73-модда. Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги
Судья:
одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этганлик учун;
судьялар одоб-ахлоқи қоидаларини бузганлиги учун фақат судьялар малака ҳайъатининг қарорига кўра интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.
(73-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Ҳарбий суднинг судьяси ҳарбий интизомни бузганлиги учун ҳам интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.
Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-368-сонли Қонуни билан тасдиқланган «Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида»ги низомнинг 6-бобига («Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби»га) қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
74-модда. Судьялар малака ҳайъатлари
Судьяларнинг малака ҳайъатлари қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш учун тузилади:
судьянинг интизомий жавобгарлиги;
судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ёки муддатидан илгари тугатиш;
судьянинг дахлсизлигини таъминлаш;
судьяга малака даражасини бериш;
халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
судьялик қасамёди ва судьялар одоб-ахлоқи қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш.
Судьяларнинг малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашади.
Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан, Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати эса, Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари судьяларининг конференциясида беш йил муддатга сайланади.
Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари судьяларининг малака ҳайъатлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьяларининг конференцияларида беш йил муддатга, ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари эса, ҳарбий судлар судьяларининг конференцияларида ана шу муддатга сайланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-368-сонли Қонуни билан тасдиқланган «Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида»ги низомга қаранг.
(74-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
9-БОБ. СУДЬЯЛАРНИНГ МОДДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ
75-модда. Судьяларнинг моддий таъминоти
Судьяларнинг иш ҳақи лавозим маошидан, малака даражаси, кўп йиллик хизмати учун тўланадиган устама ҳақлардан иборат бўлиб, унинг миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьялар ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
(75-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судьяларга ҳар йили ўттиз олти иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган таътил берилади.
76-модда. Судьяларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш чоралари
Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлатнинг махсус муҳофазасида бўлади ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилинади.
Қуйидаги ҳолларда давлат суғурта органлари суғурта суммаларини тўлайди:
судья ишлаётган даврида ёки ваколат муддати тугаганидан кейин ҳалок бўлса (вафот этса), агар бу судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган тан жароҳатлари ёки соғлиғининг бошқача шикастланиши оқибатида рўй берган бўлса, унинг меросхўрларига судьянинг эллик ойлик иш ҳақи миқдорида;
судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлиб қолса ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида — судьянинг йигирма беш ойлик иш ҳақи миқдорида;
судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этмайдиган ва меҳнат қобилиятининг доимий йўқолишига олиб келмайдиган тан жароҳатлари ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида — судьянинг беш ойлик иш ҳақи миқдорида.
Судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлиб қолганида ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида мажбурий давлат суғуртаси бўйича олинган тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда унга иш ҳақи ва тайин этилган пенсия ўртасидаги фарқ ҳар ойда тўлаб борилади.
Судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган тан жароҳатлари ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилиши оқибатида ҳалок бўлса (вафот этса), унинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига судья иш ҳақининг уларнинг ҳиссасига тўғри келадиган қисми ва боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан уларга тайинланган пенсия ўртасидаги фарқ ҳар ойда, мажбурий давлат суғуртаси бўйича олинган тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда тўланади.
Судьянинг ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан унга тегишли мол-мулкни йўқ қилиш ёки шикастлаш оқибатида етказилган зарар судьяга ёки унинг оила аъзоларига тўлалигича қопланади.
Ушбу модданинг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган зарарни қоплаш бўйича тўловлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, кейинчалик улар айбдор шахслардан қонунда белгиланган тартибда ундириб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
761-модда. Судьяларнинг ваколатлари тугаганидан кейин уларга бериладиган кафолатлар
Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш учун ҳужжатлари кўриб чиқиладиган даврда ёхуд янги иш жойига ишга жойлаштирилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади.
Судьяларга уларнинг ваколатлари тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.
(761-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
V БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
77-модда. Суд аппарати
Суд аппарати суднинг одил судловни амалга ошириш, суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш, шунингдек суднинг бошқа вазифаларини бажаришга доир ишларини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд аппарати ходимлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтадилар.
(77-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд аппарати ходимларига малака даражаларини белгилаш ва уларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164-II-сон қарори билан тасдиқланган «Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида»ги Низомга қаранг.
78-модда. Судларнинг тузилиши ва штатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари тузилиши ва штат бирлигининг сони тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Олий хўжалик суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг тузилиши ва штат бирлигининг сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли органнинг) тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Судларнинг штатлар жадвали тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Олий хўжалик судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Олий хўжалик судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган зарур ҳолларда судларнинг штатлар жадвалига штат бирлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
79-модда. Судларни молиялаш ва уларнинг моддий-техника таъминоти
Судларни молиялаш, уларнинг моддий-техника ва ўзга хил таъминоти, биноларини қўриқлаш ва сақлаб туриш республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ажратиладиган маблағларнинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ажратилган маблағларни тақсимлаш:
Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоят судлари, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари учун — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган томонидан;
ҳарбий судлар учун — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари учун — тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди томонидан амалга оширилади.
Ҳар бир суд алоҳида бино ва автотранспорт билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
80-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Олий хўжалик судининг матбуот органлари
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ўз матбуот органларига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
81-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ҳузурида маслаҳат органи бўлган ва жамоатчилик асосида ишлайдиган илмий-маслаҳат кенгашлари тузилади. Уларнинг вазифасига суд амалиётида келиб чиқадиган қонун ҳужжатларини қўллашга доир масалалар бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
82-модда. Судлар муҳри
Судлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
83-модда. Судларда давлат ҳокимияти рамзлари
Суд биноси узра Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, суд мажлиси залларида эса Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ўрнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
84-модда. Судьяларнинг махсус кийими
Судьялар суд мажлисини махсус кийимда олиб борадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланади.
(84-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
85-модда. Судьянинг гувоҳномаси
Судьяларга гувоҳномалар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 10-модда; 2002 й., 1-сон, 20-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2007 й., 29-30-сон, 296-модда; 2009 йил, 52-сон, 553-модда; 2011 й., 16-сон, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда; 2012 й., 38-сон, 433-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2017 й., 13-сон, 194-модда, 15-сон, 242-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон; 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )