Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-193-сон
Фармони ҳамда 2023 йил 15 ноябрдаги «Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-366-сон
қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш инструментларини кенгайтириш ва улардан фойдаланиш шартларини соддалаштириш;
аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш ишларини янада жадаллаштириш.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4862-сон қарорининг 5-банди
учинчи хатбошисидаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги» сўзлари «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятининг кафиллиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5071-сон қарорининг
5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-107-сон қарорининг
3-бандида:
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-306-сон қарорига
3-иловада:
«а» кичик банднинг «Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лойиҳани* амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади.
Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги «б1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«б1) 500 миллион сўмгача кредитлар
«в» ва «г» кичик бандларнинг «Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари» позициясидаги «асосий воситаларни сотиб олиш» сўзлари «лойиҳани* амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ: * лойиҳа — саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш, шунингдек, замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш).».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги «Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-355-сон қарорининг
17-бандида: