Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада фаоллаштириш ҳамда мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги «Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-190-сон Фармонининг
1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. 2024 йил 15 мартдан бошлаб Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин».
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.