1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2005-2006 ЙИЛЛАРДА КОРХОНАЛАРНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган хусусий секторнинг жадал ривожланишини, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналиши сифатида ушбу секторнинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши кўпайишини таъминлаш, шунингдек хўжалик жамиятларининг устав жамғармаларида давлат улушини тубдан қисқартириш, уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қимматли қоғозлар, энг аввало иккиламчи қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 июлдаги ПҚ-407-сонли Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 264-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1—3 иловаларида кўрсатилган корхоналар, объектлар ҳамда давлатга қарашли бошқа активларни баҳолаш, савдога қўйиш ва сотиш жадвалларини тасдиқласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
6. Давлат тендер комиссияси (Р.С. Азимов) уч ой муддатда болалар соғломлаштириш лагерларининг техникавий ҳолатини текшириб, рўйхат қилиб чиқсин ҳамда улардан мақсадли, шу жумладан Ўзбекистон Болалар спорти жамғармасига топшириш йўли билан фойдаланиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ушбу қарор билан тасдиқланган 2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури қандай бажарилаётганлигини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича тизимли ишларни ташкил этсинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида» 1995 йил 31 августдаги 119-1-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда хусусийлаштирилиши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳларини қисқартириш назарда тутилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4 ва 5-иловаларга* мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.