1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Импорт операцияларини бож-тариф билан батартиб бошқаришни такомиллаштириш, товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришни янада тартибга солиш, маҳаллий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. 2005 йилнинг 1 апрелидан бошлаб импорт операцияларини бож-тариф билан батартиб бошқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага* мувофиқ баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.01 Эркин муомалага қўйиб юбориш]
2. Белгилансинки, 2005 йилнинг 1 апрелигача божхонанинг «вақтинча сақлаш» режимига жойлаштирилган товарларни эркин муомалага чиқариш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли ва «Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 январдаги 4-сонли қарорлари билан тасдиқланган ставкалар 2005 йилнинг 1 майига қадар қўлланилади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда истеъмолда бўлган машиналар, ускуналар ва механизмлар (ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатураси кодлари — ТИФ ТН–84—89 гуруҳлар бўйича) экспорти 2005 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг ваколатли органи — «Ўзбекэкспертиза» ОАЖнинг тегишли хулосаси асосида фақат Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари бўйича амалга оширилади.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммаларига юклатилсин.