1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Хоразм вилоятида кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажмларини кенгайтириш орқали устувор йўналишларда, шу жумладан саноат, хизматлар ва туризм, қишлоқ хўжалигида юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрда «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-306-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-193-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 ноябрдаги «Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-366-сон қарори.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.02.00 Савдо соҳасини бошқариш;
1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга беш йил муддатга 14 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ресурсларини ажратсин.
Хоразм вилоятида ҳар бир маҳалланинг саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш йўналишларидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, камида 10 та лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги «2022 — 2026 йилларда хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 154-сон қарори.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
Хива ва Урганч шаҳарлари, Ҳазорасп, Хива, Шовот, Боғот ва Урганч туманларида замонавий савдо марказлари ва бозорлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш, туристик ва гастрономик кўчаларни ривожлантириш мақсадида тадбиркорларга узоқ муддатли кредит, ижара ва лизингга бериш учун йўналтирилади.
2. Белгилансинки, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга мазкур қарор доирасида кичик ва ўрта бизнес субъектлари лойиҳаларини амалга оширишда тижорат банклари ҳамда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга ресурсларни жойлаштиришга рухсат берилади.
3. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Хоразм вилоятидаги 531 та маҳаллада амалга ошириладиган лойиҳалар дастурини ишлаб чиқсин.
4. Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича республика комиссияси (Ж.А. Қўчқоров) Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов билан биргаликда:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 ноябрдаги «Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-366-сон қарорининг 1-иловаси.
мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган дастурларни тасдиқласин ҳамда ҳар ой якуни билан уларнинг амалга оширилишини муҳокама қилиб борсин;
ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президентига амалга оширилаётган ишлар самараси ва натижадорлиги тўғрисида ахборот бериб борсин.
5. Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов зиммасига юклансин.