1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.06.00 Кредит операциялари (шунингдек, 07.22.00.00 ларга қаранг)]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3205-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 28 сентябрдаги 24/5-сон қарори (рўйхат рақами 3205, 2019 йил 19 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2019 й., 10/19/3205/4177-сон) билан тасдиқланган Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 январь,
42/16-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 20 январь
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 26 январдаги 42/16-сон қарорига ИЛОВА
Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«2. 2024 йил 1 июлга қадар қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига қарз берувчи томонидан микроқарз ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари ва ундан ошганда ҳисобланади.
2024 йил 1 июлдан бошлаб қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратишда, шу жумладан мазкур кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини ошириш, кредитлаш лимитини ошириш ҳамда муддатни узайтиришга оид қарор қабул қилинганда (бундан буён матнда кредит (микроқарз) ажратиш деб юритилади) ҳисобланиши лозим.
Бунда, қарз юки кўрсаткичи:
банк томонидан жисмоний шахсларга кредит (микроқарз) ажратишда мазкур банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар сонининг ва микроқарзлар сонининг энг кўпи билан 15 фоизигача бўлган миқдорида;
микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига кредит (микроқарз) ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаганда;
микромолия ташкилоти томонидан ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчига микрокредит ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваридан ошмаганда ҳисобланмаслиги ёки инобатга олинмаслиги мумкин.».
5. Қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Кредит (микроқарз) шартномасига асосан уни сўндириш муддати 36 ойдан ошган тақдирда, қарз юки бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида кредит (микроқарз) бўйича барча тўловлар 36 ойга тенг миқдорда (аннуитет усулида) тақсимланади, бундан ипотека кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан ажратилган таълим кредитлари мустасно.
Ипотека кредити шартномасига асосан уни сўндириш муддати 180 ойдан ошган тақдирда, қарз юки бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида кредит бўйича барча тўловлар 180 ойга тенг миқдорда (аннуитет усулида) тақсимланади, бундан давлат дастурлари доирасида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари мустасно.».
банк мазкур банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни камида охирги олти ой учун олиши лозим;
микромолия ташкилоти ва ломбард мазкур банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлар билан чекланмасдан бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкин.».