Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексининг
71-моддасига мувофиқ буюраман:
1. «ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг
3-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 м гача бўлган масофада бино ва иншоотлар лойиҳаланмаслиги, мазкур ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 м дан сўнг, бино ва иншоотларнинг баландлигини 30 м гача лойиҳаланилиши лозим.
Агар бино ва иншоотлар баландлиги 30 м дан оширилганда ҳар бир метр баландлик учун мос равишда масофа ҳам 1,5 м га узайтирилиши керак.
Бино ва иншоотлар портлаш хавфи мавжуд объектларгача 400 — 5000 м масофада лойиҳаланиши зарур.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.