1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудудларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Самарқанд вилоятидаги «Ургут» эркин иқтисодий зонасида (кейинги ўринларда — «Ургут» ЭИЗ) янги ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, вилоятнинг мавжуд ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.03 Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар]
1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 40 гектар бўш ер участкасини ажратиш ҳисобидан «Ургут» ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
а) Кадастр агентлиги ҳамда «Ургут» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, давлат ер кадастри маълумотларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин ва ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарсин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
б) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Ургут» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонаси маблағлари ҳисобидан «Ургут» ЭИЗнинг янги ҳудудлари бош режасининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин. Бунда:
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгилансин;
бош режани ишлаб чиқиш бўйича пудрат ташкилоти белгиланган тартибда танлов (тендер) савдоларига асосан аниқлансин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
бош режани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
3. Белгилансинки, «Ургут» ЭИЗ ҳудудида:
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ;
инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ;
инфратузилма объектлари ишлари бўйича буюртмачиларни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5101-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Ургут» ЭИЗга янги қўшилаётган ер участкаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш юзасидан манзилли дастурни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Бунда, инфратузилма объектлари 2024 йил ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 ноябрдаги «Ургут» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5278-сон қароригаиловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 8 февраль,
ПҚ-64-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 ноябрдаги «Ургут» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5278-сон қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш