Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
«Мазкур Низом тижорат банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талабларни белгилайди.».
2.
3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган корпоратив облигацияларнинг саксон фоизи.».
3. 20-банднинг
олтинчи хатбошисидаги «банкрот» деган сўз «тўловга қобилиятсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
39-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
«432. Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти банк кассасидаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари (бундан репо битими билан сотилган, шунингдек таъминот сифатида берилган қимматли қоғозлар мустасно) ҳамда банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварақларидаги маблағлари (бундан Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно) суммасини ушбу Низомнинг 3-иловасидаги рўйхатда келтирилган ҳисобварақларнинг қолдиқлари — талаб қилиб олингунча мажбуриятлар суммасига нисбати орқали аниқланади.».
6.
3-илова 4-позициясининг «Баланс ҳисобварақлари» устуни «22628» рақамидан кейин «22642» рақами билан тўлдирилсин.