Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 95-сон «Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС) «Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 2526, 2013 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 620-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Буйруқнинг
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:».
2. Илованинг
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС) (бундан кейинги ўринларда стандарт деб юритилади) солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш тартибини белгилайди.».