Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда пенсия ва нафақалар миқдорларининг расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслигини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-120-сон
Фармонида:
биринчи хатбошидаги «2023 йил 1 августдан бошлаб» сўзлари «2024 йил 1 февралдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
б)
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш учун масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-196-сон Фармони 2-бандининг
ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилардаги «608 000 сўм» сўзлари «621 000 сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги «Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-319-сон қарорига
2-илованинг 6 ва 7-позициялари «Ижро муддати» устунидаги «январь» сўзи «март» сўзи билан алмаштирилсин.