toggle_night_mode
Ҳужжат 01.02.2024 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон қарорига мувофиқ:
қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинг) жорий этилганлиги;
рейтинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилиши ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилиши белгиланганлиги;
Вазирлар Маҳкамасига рейтингни юритиш тартибини тасдиқлаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Рейтингни шакллантириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари, даврийлиги ва методикаси ҳамда рейтингни эълон қилиш тартибини назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси:
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда бир ой муддатда жорий этилаётган рейтингнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғиб қилиш ҳамда жамоатчиликда ижобий фикрни шакллантириш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 январь,
55-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарорига
ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом фақат юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинг) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сонли «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Рейтинг техник жиҳатдан Солиқ қўмитаси томонидан таъминланади.
4. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари бўйича умумий балл баҳолаш вақтида амалда бўлган кўрсаткичлар сони ва уларга берилган баллар йиғиндисидан келиб чиқиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Рейтинг шкаласи ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
6. Рейтингга оид тадбиркорлик субъекти фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари ва унга берилган баллар тўғрисидаги маълумотлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида реал вақт режимида акс эттирилади.
Тадбиркорлик субъектининг рейтинг кўрсаткичлари ўзгарганда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги маълумотлар янгиланади.
7. Рейтинг маълумотлари бўйича тадбиркорлик субъектининг эътирозлари мавжуд бўлганда, ўз шахсий кабинети орқали Солиқ қўмитасига мурожаат қилади.
8. Тадбиркорлик субъекти томонидан рейтинг кўрсаткичи юзасидан билдирилган эътирозлар Солиқ қўмитаси томонидан бир иш куни давомида кўриб чиқилади. Бунда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом.
эътирозлар асосли деб топилганда, маълумотлар базасига тегишли тузатишлар киритилган ҳолда қайта шакллантирилган рейтинг янгиланади;
эътирозлар асоссиз деб топилганда, рейтинг кўрсаткичлари ўзгаришсиз қолдирилиб, бу ҳақда тегишли тушунтириш солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат (кейинги ўринларда — Савдо-саноат палатаси) палатаси рейтинг маълумотларини ҳамда келиб тушаётган мурожаатларга тезкор жавоб берилишини мониторинг қилиб боради ва маълумотларнинг очиқлигини таъминлайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги ПҚ-15-сонли «Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
2-боб. Тадбиркорлик субъекти фаолиятини баҳолаш мезонлари
10. Тадбиркорлик субъектининг фаолияти қуйидаги кўрсаткичлар асосида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ даврийликда баҳоланади:
а) умумий кўрсаткичлар:
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давомийлиги;
EBITDA бўйича рентабеллик даражаси;
ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк объектлари мавжудлиги;
бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармаси;
солиқ ҳисоботларининг белгиланган муддатларда тақдим этилиши;
ҳисобланган солиқларнинг белгиланган муддатларда тўланиши;
ҳисобланган солиқларнинг тўлов топшириқномаси орқали тўланганлиги;
электрон ҳисобварақ-фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштириш ҳолати;
электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали харид қилинган товарлар реализацияси;
солиқ органлари текширувидан олдинги таҳлил натижасида аниқлаган камчиликларнинг бартараф этилиш ҳолати;
б) балларни камайтирувчи кўрсаткичлар:
жойлашган жой (почта манзили) ўзгариши;
тадбиркорлик субъекти раҳбарининг қўнимсизлиги;
тадбиркорлик субъекти таъсисчиси ёки раҳбарининг ишончсизлиги;
тақдим этилган солиқ ҳисоботларига тузатишлар солиқ тўловчининг ўзи томонидан мустақил киритилиши;
қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг махсус гувоҳномаси ҳолати;
солиқ қарзини мол-мулк ҳисобидан ундириш;
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чораларининг қўлланилганлиги;
маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) идентификация кодларидан нотўғри фойдаланилганлиги;
тадбиркорлик субъектларининг кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги;
в) қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар:
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар бандлигини таъминлаш;
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи тўланаётган ходимлар сонининг кўпайиши;
қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда — ҚҚС) бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳа бўйича ўртача кўрсаткичга нисбати;
айланмадан олинадиган солиқ (кейинги ўринларда-АОС) бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳа бўйича ўртача кўрсаткичга нисбати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчиларни баҳолашда «АА» рейтинг шкаласидан юқори бўлмаслиги лозим.
3-боб. Рейтингни баҳолаш методикаси
1-§. Умумий кўрсаткичлар
12. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давомийлиги тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб фаолият юритиш давридан келиб чиқиб, қуйидагича баҳоланади (бунда тадбиркорлик субъектининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган даври ҳисобга олинмайди):
фаолият кўрсатган ҳар бир йил учун — 2 баллдан;
5 йил ва ундан ортиқ фаолият кўрсатганда — 10 балл берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. EBITDA бўйича рентабеллик даражаси тадбиркорлик субъектининг соф фойдасига фоиз тўловлари, асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси, ҳисобланган фойда солиғи суммаси қўшилиб, товарларни (хизматларни) сотишдан соф тушумга бўлиш ва 100 га кўпайтириш орқали аниқланади (EBITDA margin = EBITDA / даромад х 100%).
EBITDA бўйича рентабеллик даражаси тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатаётган соҳанинг ўртача кўрсаткичидан:
70 фоиздан юқори бўлса — 10 балл;
50 — 70 фоизгача бўлса — 5 балл;
25 — 50 фоизгача бўлса — 2 балл берилади.
Мазкур кўрсаткични баҳолашда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахслар бўйича кўрсаткичлар фойда солиғи ҳисоботи шаклларининг охирги солиқ даври маълумотларидан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк объектлари мавжудлиги тадбиркорлик субъекти фойдаланаётган ер участкалари (шу жумладан, қишлоқ хўжалиги учун узоқ муддатли ижарага ажратилган) ва (ёки) мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида кўчмас мулк объектлари мавжудлиги (ижара шартномалари ҳисобга қўйилганлиги)) қуйидагича баҳоланади:
мулк ҳуқуқи асосида бўлса — 10 балл;
ижара шартномаси бўйича фойдаланилаётганда — 7 балл берилади.
Агар ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлмаганда, шунингдек, тадбиркорлик субъектининг у кўрсатган манзилда фаолият юритмаётганлиги аниқланса — 5 балл чегирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармасини баҳолашда тадбиркорлик субъекти томонидан бир нафар ходимга ҳисобланган иш ҳақи суммаси тегишли ҳудуддаги иқтисодий фаолият тури бўйича ҳисобланган ўртача иш ҳақи миқдоридан:
100 фоиз ва ундан юқори бўлса — 10 балл;
75 — 100 фоизгача бўлса — 8 балл;
50 — 75 фоизгача бўлса — 6 балл;
25 — 50 фоизгача бўлса — 4 балл;
25 фоизгача бўлса — 2 балл берилади.
Бунда тадбиркорлик субъекти томонидан бир нафар ходимга ҳисобланган иш ҳақи суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлса — 5 балл чегирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Солиқ ҳисоботларининг белгиланган муддатларда тақдим этилиши солиқ турлари бўйича солиқ ҳисоботлари белгиланган муддатларда тақдим этилганлигидан келиб чиқиб, қуйидагича баҳоланади:
солиқ турлари бўйича ҳисоботлар белгиланган муддатларда тақдим этилганда — 10 балл берилади;
ҳисобот кечиктириб тақдим этилганда ёки тақдим этилмаганда — балл берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур кўрсаткични баҳолашда календарь ойда ҳисобот топшириш муддати келган барча солиқ турлари ҳисобга олинади.
17. Ҳисобланган солиқларнинг белгиланган муддатларда тўланиш кўрсаткичи ҳисобланган солиқ суммаларининг белгиланган муддатда тўланганлигидан келиб чиқиб, қуйидагича баҳоланади:
белгиланган муддатда тўланганда — 10 балл берилади;
кечиктириб тўланганда ёки тўланмаганда — балл берилмайди.
Бунда ҳар ойда тўлов муддати келган ҳисобланган солиқ суммаси инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ҳисобланган солиқларнинг тўлов топшириқномаси орқали тўланганлиги ҳисобланган солиқ суммаси тўлов топшириқномаси орқали тўланганлиги ёки солиқ органининг инкассо топшириқномаси асосида ундирилганлигидан келиб чиқиб, қуйидагича баҳоланади:
тўлов топшириқномаси билан тўланган бўлса — 10 балл берилади;
солиқ органининг инкассо топшириқномаси орқали ундирилган бўлса — 5 балл чегирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Электрон ҳисобварақ-фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштириш ҳолатини баҳолашда ҳисобот даврида товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган, ишлар бажарилган календарь санада расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар суммасининг жами электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича товар айланмасидаги улуши (фоизи):
100 фоиз бўлса — 10 балл;
75 — 99 фоизгача бўлса — 7 балл;
50 — 75 фоизгача бўлса — 5 балл;
25 — 50 фоизгача бўлса — 2 балл;
25 фоизгача бўлса — 1 балл берилади;
расмийлаштирилмаган бўлса — балл берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали харид қилинган товарлар реализациясини баҳолашда электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали календарь йил давомида харид қилинган (шу жумладан, импорт қилинган) товарлар ёки хомашёга мутаносиб равишда амалга оширилган товарлар реализацияси (жумладан, экспорт қилинган товарлар суммаси):
70 фоиздан кўп бўлганда — 10 балл.
50 фоиздан 70 фоизгача бўлганда — 5 балл берилади.
Бунда йил давомида 70 фоиздан ортиқ харид қилинган товарлар ёки хомашё қолдиқда қолганда — 5 балл чегирилади.
Мазкур кўрсаткични ҳисоблашда 1 январь (янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари учун — рўйхатдан ўтган давр) ва 31 декабрь санасидаги товар ёки хомашё қолдиғи инобатга олинади. Бунда асосий воситалар суммаси ҳисобга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Солиқ органлари текширувдан олдинги таҳлил натижасида аниқлаган камчиликларнинг бартараф этилиш ҳолати солиқ органлари ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган текширувдан олдинги таҳлил натижасида камчилик аниқланмаганлиги ёки уларнинг бартараф этилганлигидан келиб чиқиб қуйидагича баҳоланади:
камчилик аниқланмаган ёки келтирилган камчиликларнинг мавжуд эмаслиги асослантирилган бўлса — 10 балл;
камчиликлар ихтиёрий равишда бартараф этилган бўлса — 7 балл берилади.
Бунда камчиликлар бартараф этилмаган ёки келтирилган камчиликларнинг мавжуд эмаслиги асослантирилмаган бўлса — 5 балл чегирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-§. Балларни камайтирувчи кўрсаткичлар
22. Жойлашган жой (почта манзили) ўзгариши кўрсаткичини баҳолашда тадбиркорлик субъекти жойлашган жойи (почта манзили) охирги 12 ой давомида 3 ва ундан кўп маротаба ўзгартирилган бўлса, баллар йиғиндисидан 5 балл чегирилади.
23. Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг қўнимсизлиги кўрсаткичини баҳолашда охирги 12 ой давомида тадбиркорлик субъекти раҳбари 3 ва ундан кўп маротаба ўзгартирилган бўлса, баллар йиғиндисидан 5 балл чегирилади.
24. Тадбиркорлик субъекти таъсисчиси ёки раҳбарининг ишончсизлиги кўрсаткичини баҳолашда охирги 36 ой давомида тадбиркорлик субъектининг таъсисчиси ёки раҳбари жиноий жавобгарликка тортилган бўлса ёки банкротлик асосида тугатилган тадбиркорлик субъектига раҳбарлик қилган бўлса, баллар йиғиндисидан 5 балл чегирилади.
25. Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига солиқ тўловчининг ўзи томонидан мустақил тузатишлар киритилиши кўрсаткичини баҳолашда солиқ (ҳисобот) даврида аввал тақдим этилган ҳисоботларга:
бир маротаба ўзгартириш киритилган бўлса — 1 балл;
икки маротаба ўзгартириш киритилган бўлса — 2 балл;
уч маротаба ўзгартириш киритилган бўлса — 3 балл;
тўрт маротаба ўзгартириш киритилган бўлса — 4 балл;
беш ва ундан ортиқ ўзгартиришлар киритилган бўлса — 5 балл чегирилади.
Мазкур кўрсаткич бўйича баҳолашда календарь йилда ҳисобот топшириш муддати келган барча солиқ турлари ҳисобга олинади. Бунда бир солиқ даври учун ўсиб борувчи якуни билан топширилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари бир маротаба тақдим этилган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг махсус гувоҳномаси ҳолатини баҳолашда қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг махсус гувоҳномаси бекор қилинган ёки тўхтатилган тақдирда, баллар йиғиндисидан 10 балл чегирилади.
27. Солиқ қарзини мол-мулк ҳисобидан ундириш кўрсаткичини баҳолашда тадбиркорлик субъектининг солиқ қарзини ундириш бўйича мол-мулкига қаратилганлик ҳолатлари аниқланса, баллар йиғиндисидан 5 балл чегирилади.
Бунда солиқ қарзи тўлиқ тўлангандан кейин камайтирилган баллар олиб ташланади.
28. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилганлиги кўрсаткичини баҳолашда тадбиркорлик субъекти мансабдор шахсларига нисбатан охирги 12 ойда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун:
маъмурий жавобгарлик қўлланилган бўлса — 2 балл;
жиноий жавобгарлик қўлланилган бўлса — 5 балл чегирилади.
Бунда маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда бекор қилинган ёки жиноят иши Жиноят-процессуал кодексига асосан тугатилган ёки оқлов ҳукми чиқарилган ҳолларда чегирилган баллар олиб ташланади.
Мазкур кўрсаткич ҳуқуқбузарлик (жиноят) содир этилган тадбиркорлик субъекти рейтингини ҳисоблашда инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) идентификация кодларидан нотўғри фойдаланиш ҳолатини баҳолашда бир ойда камида икки маротаба ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттириш ҳолатлари аниқланганда, баллар йиғиндисидан 5 балл чегирилади.
30. Тадбиркорлик субъектларининг кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги кўрсаткичини баҳолашда кредиторлар томонидан охирги ўн икки ойда қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризалари икки ва ундан ортиқ маротаба киритилиб, қаноатлантирилган бўлса, баллар йиғиндисидан 10 балл чегирилади.
3-§. Қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар
31. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар бандлигини таъминлаш кўрсаткичини баҳолашда тадбиркорлик субъекти ходимларининг умумий сонида «Ягона ижтимоий реестр», «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ва ногиронлиги бўлган шахслар улуши:
Кейинги таҳрирга қаранг.
20 фоиздан юқори бўлганда — 10 балл;
10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда — 5 балл берилади.
32. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи тўланаётган ходимлар сонининг ортиши кўрсаткичини баҳолашда ўн икки ой олдинги ҳисобот даврига нисбатан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи олган ходимлар сонининг йиллик ўртача сони:
50 фоиз ва ундан юқори бўлса — 15 балл;
40 — 50 фоизгача бўлса — 10 балл;
30 — 40 фоизгача бўлса — 8 балл
20 — 30 фоизгача бўлса — 6 балл;
10 — 20 фоизгача бўлса — 4 балл;
1 — 10 фоизгача бўлса — 2 балл берилади.
Янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари учун ушбу кўрсаткич фаолият даврининг иккинчи ойидан бошлаб ўтган ойга нисбатан солиштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. ҚҚС бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳага оид ўртача кўрсаткичга нисбатини баҳолашда тадбиркорлик субъекти томонидан бир ой давомида тўланган ҚҚС суммаси ҳар бир туман (шаҳар) миқёсида у фаолият юритаётган соҳа бўйича ўртача ҳисобланган ҚҚС суммасидан 1,1 баробар юқори бўлса ёки экспорт қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этса — 10 балл берилади.
Бунда бир ойлик тўлов суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаридан кам бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. АОС бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳага оид ўртача кўрсаткичга нисбатини баҳолашда тадбиркорлик субъекти томонидан бир ой давомида тўланган АОС суммаси ҳар бир туман (шаҳар) миқёсида у фаолият юритаётган соҳа бўйича ўртача ҳисобланган АОС суммасидан 1,1 баробар юқори бўлса ёки экспорт қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этса — 10 балл берилади.
Бунда бир ойлик тўлов суммаси базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Якунловчи қоидалар
35. Мазкур Низом билан белгиланган кўрсаткичлар ва уларни баҳолаш методикасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг таклифлари асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
36. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
37. Соҳалар бўйича ўртача кўрсаткичлар йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бўйича алоҳида, туманлар (шаҳарлар) кесимида алоҳида, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бўйича алоҳида ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ХIII боби.
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги
ШКАЛАСИ

Барқарорлик даражаси

Рейтинг кўрсаткичи

Баҳо

Юқори

AAA

96-100 балллар

AA

91-95 баллар

A

86-90 баллар

Ўрта

BBB

76-85 баллар

BB

66-75 баллар

B

56-65 баллар

Қониқарли

CCC

51-55 баллар

CC

36-50 баллар

C

26-35 баллар

Қуйи

D

25 баллгача

Изоҳ. Ўзбекистон, Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда ушбу шкалага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткич номи

Ҳисоблаш даврийлиги

Масъул ташкилот

а) Умумий кўрсаткичлар

1.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давомийлиги

Йиллик

Адлия вазирлиги

2.

EBITA бўйича рентабеллик даражаси

Йиллик

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

3.

Ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк объектлари мавжудлиги

Ойлик

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

4.

Бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармаси

Ойлик

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

5.

Солиқ ҳисоботларининг белгиланган муддатларда тақдим этилиши

Ойлик

6.

Ҳисобланган солиқларнинг белгиланган муддатларда тўланиши

Ойлик

7.

Ҳисобланган солиқларнинг тўлов топшириқномаси орқали тўланганлиги

Ойлик

8.

Электрон ҳисобварақ-фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштириш ҳолати

Ойлик

9.

Электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали харид қилинган товарлар реализацияси

Йиллик

10.

Солиқ органлари текширувидан олдинги таҳлил натижасида аниқлаган камчиликларнинг бартараф этилиш ҳолати

Кунлик

б) Балларни камайтирувчи кўрсаткичлар

11.

Жойлашган жой (почта манзили) ўзгариши

Йиллик

Адлия вазирлиги

12.

Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг қўнимсизлиги

Йиллик

Адлия вазирлиги

13.

Тадбиркорлик субъекти таъсисчиси ёки раҳбарининг ишончсизлиги

Йиллик

Олий суд, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

14.

Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига тузатишлар солиқ тўловчининг ўзи томонидан мустақил киритилиши

Ойлик

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

15.

Қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг махсус гувоҳномаси ҳолати

Кунлик

16.

Солиқ қарзини мол-мулк ҳисобидан ундириш

Йиллик

17.

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чораларининг қўлланилганлиги

Йиллик

Олий суд, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

18.

Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) идентификация кодларидан нотўғри фойдаланилганлиги

Ойлик

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

19.

Тадбиркорлик субъектларининг кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги

Йиллик

Олий суд

в) Қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар

20.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар бандлигини таъминлаш

Ойлик

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

21.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи тўланаётган ходимлар сонининг кўпайиши

Ойлик

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

22.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳа бўйича ўртача кўрсаткичга нисбати

Ойлик

23.

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг тегишли соҳа бўйича ўртача кўрсаткичга нисбати

Ойлик

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2024 й., 09/24/55/0076-сон; 02.08.2024 й., 09/24/467/0568-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон; 18.06.2025 й., 09/25/371/0512; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 24.02.2026 й., 09/26/75/0172-сон; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон; 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)