Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2012 йил 5 мартдаги 5-ю-сон «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларга электрон рақамли имзо калитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2349, 2012 йил 5 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 14-сон, 160-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.